Мбужи-майи (1966-йилгача Бакванга) – Конго Демократик Республикасининг жанубий қисмидаги шаҳар, Бушимае дарёсининг Санкуру дарёсига қуйилиш жойида. Шарқий Касаи вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1 млн. киши чамасида (2000). Автомобил йўллари тугуни. Дунёда техник олмослар олишнинг энг йирик марказларидан. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил