Исро ва меърож — ислом тарихида Муҳаммад (сав) нинг Маккадан Қуддусга қилган тунги сайри (исро) ҳамда Қуддусдаги Ақсо масжидидан осмонга кўтарилиши (меърож). Бу ҳақда Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларда кенг маълумотлар берилган. Бу ҳодиса илоҳий мўжизалар турига киргани учун моддийлик ва ақлий далиллар билан чегараланувчи кишилар уни инкор этадилар. Ҳадис ва ривоятларда айтилишича, Муҳаммад (сав) Жаброил (ас) бошчилигида тунда кўп йиллик масофани босиб ўтиб, бу самовий саёҳатларидан бой хотиралар билан қайтганлар. Жумладан, етти қават осмон оралиқларида ўзларидан олдинги ўтган йирик пайғамбарлар билан мулоқотда бўлганлар. Жаннат ва дўзахни томоша қилганлар.

5 вақт намоз ҳам шу кечада фарз қилинган. Бу ҳодиса тасвирлаб ёзилган кўпгина асарлар мавжуд. Исро ва меърож кечаси ислом оламида диний байрам сифатида ҳар йили ҳижрий ражаб ойининг 27-кечасида нишонланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил