Меделин —Колумбиянинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар, Марказий Кордилера тоғлари орасидаги водийда. Антёкия департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,6 млн. кишидан зиёд (1990-йиллар охири). Панамерика шоссесидаги муҳим транспорт тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг йирик иқтисодий ва маданий маркази. Кончилик (олтин, кумуш, платина, кўмир) ва тўқимачилик (тармоқнинг 4/5 қисми) сано-атлари ривожланган. Қора металлургия, кимё, кўн-поябзал, озиқ-овқат сано-ати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Кофе савдоси марказларидан. Университет бор. Шаҳарга 1675-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил