Miknas
(Meknesdan yoʻnaltirildi)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Микнас, Мекнес, Микнас улзайтун— Марокашнинг шим,-ғарбий қисмидаги шаҳар, Ўрта Атлас тоғлари этагидаги платода жойлашган. Микнас вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 460 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл стансияси, шоссе йўллари тутуни. Мамлакат шим.ғарбий қисмининг муҳим иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги раёнининг савдо маркази. Озиқовқат, тўқимачилик, ёғочсозлик саноати корхоналари, семент заводи мавжуд. Ҳунармандчиликда қуйма сопол ва теридан турли буюмлар тайёрланади. Мусулмонлар санъати, халқ санъати музейлари бор. Шаҳарга ХИ асрда барбарлар қабиласи томонидан асос солинган. ХВИИ—ХВИИИ асрларда мамлакат пойтахти бўлган. Меъморий ёдгорликлардан 13— ХВИИИ асрларда қурилган Катта масжид ва Мадраса, сарой сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Марокаш географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |