Meksika
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мексика (испанча: Мехико), Мексика Қўшма Штатлари (испанча: Эстадос Унидос Мехиcанос) — Шимолий Американинг жанубий қисмида жойлашган давлат. БМТ- аъзоси ҳисобланади. Майдони — 1 958 245 км². Аҳолиси — 131 411 200 киши (2025). Пойтахти — Мехико шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 31 та штат ва 1 та пойтахт федерал округига бўлинади.
Мексика Қўшма Штатлари Эстадос Унидос Мехиcанос
| |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
|
Мадҳия: Ҳимно Наcионал Мехиcано (Мексика Давлат Мадҳияси) | |
|
| |
| Пойтахт | Мехико шаҳри |
| Расмий тил(лар) | Испанча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Cлаудиа Шиэнбаум | |
| Мустақиллик (Испаниядан) | |
• Сана |
27-сентабр 1821 |
| Майдон | |
• Бутун |
1,972,550 км2 (14-ўрин) |
• Сув (%) |
2.5 |
| Аҳоли | |
• 2003-йилги рўйхат |
106,202,903 (11-ўрин) |
| • Зичлик | 53/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$1,068,000 мил. (12-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$10,056 |
| Пул бирлиги | Мехиcан Унидад де Инверсион (УИД) (МХВ) |
| Вақт минтақаси | УТC−8...−5 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC−7...−5 |
| Қисқартма | МХ |
| Телефон префикси | 52 |
| Интернет домени | .мх |
|
| |
Давлат тузуми
Мексика — федератив республика ҳисобланади. Мексика Қўшма Штатларининг 1917-йил 5-февралдаги Сиёсий Конституцияси амал қилади, унга кейинчалик ўзгартишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2000-йилдан Ви-сенте Фокс Кесада), у умумий тўғри овоз бериш йўли билан 6 йил муддатга сайланади. Конституцияга биноан, президент қайта сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (2 палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент амалга оширади.
Табиати
Мексика қирғоқлари кам парчаланган, энг катта ярим ороллари — Калифорния ва Юкатан ҳисобланади. Тинч океандаги бир неча орол ҳам Мексика таркибига киради. Мамлакат ҳудудининг катта қисмини Мексика тоғлиги (аксарият баландлиги 1000–2000 м, энг баланд жойи — ҳаракатдаги Орисаба вулқонлари — 5700 м) эгаллайди. Соҳилга яқин жойлари-пасттекислик ташкил этади. Мексика қўлтиғида нефтгазли ҳавза, Мексика тоғлигида рангли металл рудалари (мис, қўрғошин, рух, кумуш, симоб, маргимуш, сурма, кадмий, висмут, қалай, волфрам, олтин), мамлакатнинг Шимоли-шарқида тошкўмир, темир ва уран рудалари, олтингугурт конлари мавжуд. Иқлими тропик, шимолида субтропик иқлимдир. Январнинг ўртача температураси 10°—25 °C, июлники 15°—30 °C. Йиллик ёғин тоғ ён бағирларида эса 2000–3000 мм ёғади.
Жануби-шарқида дарё сойлари кўп, шимоли-ғарбида кам (Юкатан яриморолида умуман оқар сув йўқ). Йирик дарёлари: Рио-Гранде (Рио-Браводел-Норте), Лерма (қуйи оқимида Рио-Грандеде Сантяго деб аталади), Балсас, Грихалва — Усумасинта даре системаси ҳисобланади. Энг катта кўли — Чапала. Шимоли-ғарбида, асосан, бўз тупроқ ва чўлга хос оддий тупроқлар; тоғликларда сур-жигарранг, жигаррранг, саванна қизил тупроқлари ва тоғ-ўрмон қўнғир тупроқлари, пасттекисликларда суржигарранг, саванна қизил тупроқлари ва ботқоқ тупроқлари учрайди.
Ўсимликлари жуда хилма-хил. Мексикада ўсимликларнинг 12 мингга якин тури бор; шулардан 2/3 қисми эндемик ўсимликлардир. Мексика тоғлигининг шимолий каттароқ қисмида ўзига хос ксерофил ўсимликлар, шунингдек, мимозадош буталар ўсадиган чала чўл ва чўллар асосий ўрин тутади. Тоғлиқнинг жанубий қисмида ва бу ерларни ўраб олган пасттекислик соҳилларида бошоқлилар ва сертикан буталардан иборат саванна ўсимликлари, тоғларда баргли ва аралаш ўрмонлар (дуб, граб, жўка, карагай, оққарағай ва бошқалар) усади; Мексиканинг жанубий ва жануби-шарқий қисмларида аксари тропик ўрмонлар, шарқий ён бағирларида доим яшил сернам ўрмонлар, ғарбий ён бағирларида игна баргли, тоғ этакларида барг тўкадиган ўрмонлар бор.
Ёввойи ҳайвонлардан чала чўл ва чўлларда кемирувчилар — ер қазир (ер сичқон), коёт (яйлов бўриси), Мексика тоғлиги ўрмонларида қора айиқ, енот, кизил силовсин, пума, саванналарда буғу, чумолихўр, жайра, жанубидаги тропик ўрмонларда маймуннинг 2 тури, тапир, ягуар учрайди. Ҳайвонот, ўсимлик дунёси (флора ва фауна) ва бошқа ноёб жойларни қўриқлаш мақсадида 50 дан кўпроқ боғ ташкил этилган. Энг йириклари: Кумбреоде-Монтеррей, Серраде-Сан-ПедроМартир, Кан-онделрио Бланко ва бошқалар ҳисобланади.
Аҳолиси
Аҳолисининг кўпи мексиканлар бўлиб, улар индейс қабилалари ва элатлари, Европа (асосан, Испания)дан кўчиб келганлар ва плантацияларда ишлатиш учун келтирилган африкаликлардан иборат. Аҳолининг ярмидан ортиғи аралаш никоҳдан туғилган метис ва мулатлар ташкил этади. Туб индейс халқлари ўз тиллари ва маданиятларини қисман сақлаб қолган. Испанлар, басклар, немислар, франсузлар, италянлар ва бошқа ҳам бор. Расмий тил — испан тили. Диндорларнинг 96% католиклар ташкил этади. 73% аҳоли шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Мехико, Гвадалахара, Монтеррей, Леон, Сюдад-Хуарес.
Тарихи
Мексика ҳудудида одам юқори палеолит (милоддан 20—15 минг йил олдин) давридан яшайди. Бу ерда турли даврларда Ғарбий ярим шардаги энг ривожланган сивилизациялардан бири мавжуд бўлган. Милоддан аввалги 1-минг йиллик ўрталаридан аҳоли ўтроқ ҳаёт кечира бошлаган, деҳқончилик, ҳунармандчилик, санъат тараққий этган. Милоднинг бошларида Марказий Американинг шимоли-ғарбий қисмида майя қабилалари яшаган. 1минг йилликнинг 2-ярмида Марказий Мексикада толтеклар хийла юксак маданият яратдилар. Лекин бу маданиятни 2-минг йилликнинг бошларида науа қабилалари барбод қилди. Науа қабилалари орасида ацтеклар ҳам бор эди, улар ҳозирги Мехико шаҳрини барпо этдилар ва ХИВ асрда йирик давлат туздилар, бу давлат ХВ асрда Марказий ва Жанубий Мексиканинг энг қудратли давлатига айланди. Бу ерда деҳқончилик, ҳунармандчилик, қурилиш техникаси, тасвирий санъат бирмунча ривож топди. 1517-йил Мексикани испанлар босиб ола бошладилар. ХВИ аср охирига келиб Мексика ҳудуди бутунлай забтетилди. Янги Испания вице-қироллиги тузилди, бутун ҳокимият испан заминдорлари қўл остига ўтди. Маҳаллий аҳолининг аксар қисми ўз ерларидан маҳрум этилди, мустамлака ҳокимлари, заминдорлар ва католик черковига тобе бўлиб қолди. Очарчилик, касалликлар кўплаб индейсларнинг ёстиғини қуритди (испанлар забт эта бошлаган пайтда 25 млн.га яқин индейс бўлган бўлса, 1605-йилга келганда 1 млн. дан салгина кўпроқ индейс қолди). Ишчи кучи етишмай қолгач, Африкадан кўплаб негр қуллар келтирила бошлади. Мексика саноатининг ривожланишига турли йўллар билан тўсқинлик қилинди, кўпчилик экинларни экишни тақиқлаб, туз, порох, тамаки маҳсулотлари сотиш давлат монополиясига айлантирилди. Маҳаллий халқ мустамлакачиларга қарши бош кўтариб бир неча бор қўзғолон қилди. Иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ва ички бозорнинг вужудга келиши, миллий онгнинг уйғониши таъсирида ХИХ асрнинг бошларида мексикан миллати таркиб топа бошлади.
Америкадаги испан мустамлакаларининг мустақиллик учун олиб борган уруши даврида (1810—1826), хусусан, 1810—1815 йилларда М.да М. Идалго ва Х. М. Морелос раҳбарлигида деҳқонлар қўзғолони бўлиб ўтди, бу қўзғолон ша-фқациз бостирилди. Испаниядаги 1820—1823 йиллар инқилоби ва Жанубий Америкадаги Испания мустамлакалари ватанпарварларининг муваффақиятлари Мексикада халқ озодлик ҳаракатининг янгидан кўтарилишига сабаб бўлди. А. Итербуде бошчилигидаги ҳаракат кенг халқ оммаси томонидан кўллаб-қувватланди. 1821-йил М. мустақил давлат, 1824-йил эса республика деб эълон қилинди. 1845-йил АҚСҲ Техасни, 1846—1848 йиллардаги Америка-Мексика уруши натижасида мамлакат ҳудудининг қарийб ярмини босиб одди. М.га қарши уюштирилган Англия-Франсия-Йспания интервенсияси мексикан халқининг қаҳрамонона қаршилигига учраб, интервентларнинг мағлубияти билан тугади. 1877-1880 ва 1884-1911-йилларда генерал П. Диас президент бўлиб турди; ана шу даврда фуқаролар озодлиги оёқ ости қилинди, конгресс ўз аҳамиятини йўқотди. ХХ асрнинг бошларидан инқилобий юксалиш рўй бера бошлади. 1910-йилда деҳқонлар ҳаракати авж олиб кетди. Ф. Виля, Э. Сапата деҳқонлар ҳаракатининг энг йирик раҳбарлари эдилар. 1910—1917 йилларда М.да инқилоб бўлиб ўтди. 1911-йил май ойида Диас режими ағдариб ташланди. Янги конституция қабул қилинди.
1929—1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони даврида инқилобий ҳаракат кучайди ва миллий инқилобий партиянинг радикал қаноти вакили Л. Карденас-иделрио президент қилиб сайланди. Унинг ҳукумати (1934—1940) му-ҳим ўзгаришлар қилди, ер ислоҳоти ўтказди.
Иккинчи жаҳон урушининг бошларида Мексика ҳукумати бетараф эканлигини билдирди; лекин 1942-йил май ойида фашистлар блокига қарши уруш эълон қилди. Урушдан кейинги йилларда Мексика иқтисодиёти юксала борди. Бироқ қишлоқда аҳвол ўзгармади. 60-йиллардан бошлаб Л. Матеос (1958—1964) ва Д. Ордас (1964—1970) ҳукуматлари миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш йўлини тутди. 1970-йилда ҳокимият тепасига келганЛ. Эчеверриа ҳукумати аҳволни яхшилаш учун ер ислоҳоти тўғрисида қонун (1971), янги сайлов қонуни (1972), маҳаллий капитал қўйилишини рағбатлантириш ва чет эл капиталини тартибга солиш тўғрисида қонун (1973) қабул қилди, давлат хизматчилари учун ҳафтасига 5 иш куни жорий қилди. М.нинг Ғарбий Европа мамлакатлари, Япония ва Лотин Америкасидаги бир қанча мамлакатлар билан ташқи савдо алоқалари кенгайтирилди.
1976-йилда сайланган президент Л. Портило ва айниқса, 1994-йилда сайланган Э. Седило ҳукуматлари саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга уринди. Аммо мамлакатнинг ташқи қарзи ошди, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш пасайди, экинзорлар қисқарди. 2000-йил „Ўнг марказчи алянс“ блокидан Висенте Фокс Кесаданинг президент лавозимига сайланиши 1929-йилдан буён мамлакатни идора қилиб келаётган Институционинқилобий партиянинг ҳукмронлигига чек қўйди. Кейинги йилларда хўжалик бошқарувини маҳаллийлаштириш, давлатга қарашли норентабел корхоналарни қисқартириш, иқтисодиётнинг „очиклиги“ ва тадбиркорлик фа-олиятини кучайтириш, ўзаро манфа-атли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сиёсати ўтказила бошлади. М. 1991-йил 26-декабрда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олган ва 1992-йил 16-мартда у билан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Мексика 1945-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 16-сентабр — Мустақиллик эълон қилинган кун (1810).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Институцион-инқилобий партия, 1929-йилда тузилган (1938-йилгача Миллий-инқилобий партия, 1946-йилгача Мексика инқилобий партияси деб аталган, 1946-йилдан ҳоз номда); Кардениста миллий янгиланиш фронти партияси, 1972-йилда асос солинган; Мексика кўкатпарвар экология партияси, 1987-йилда тузилган; Демократик инқилоб партияси, 1989-йилда ташкил этилган; Миллий ҳаракат партияси, 1939-йилда тузилган. Касаба уюшмалари: Меҳнат конгресси, 1966-йилда тузилган; Мексика меҳнаткашлари конфедерацияси, 1936-йилда асос солинган; Мексика ишчилари минтақа конфедерацияси, 1918-йилда ташкил этилган; Ишчи ва деҳқонларнинг инқилобий конфедерацияси, 1952-йилда тузилган; Мексика ишчи ва деҳқонларининг Хасинто Лопес номидаги умумий иттифоқи, 1949-йилда асос солинган; Меҳнаткашларнинг инқилобий конфедерацияси, 1954-йил ташкил этилган; Давлат хизматчилари касаба уюшмалари федерацияси 1938-йил тузилган.
Хўжалиги
Мексика — индустриал-аграр давлат ҳисобланади. Лотин Америкасида иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 24,5%, қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши 9% ни ташкил этади. Мексика пахта, шакарқамиш, кофе етиштиришда, нефт, газ, кумуш, рух, қўрғошин, олтингугурт, симоб қазиб олишда дунёда олдинги ўринларда туради.
Саноати
Саноатида иқтисодий фаол аҳолининг 15,3% банд. Муҳим тармоқлари: кончилик, нефтни қайта ишлаш, нефт кимёси, металлургия, қурилиш, тўқимачилик, озиқ-овқат, машинасозлик саноати ҳисобланади. Нефтгаз саноати ва уларни қайта ишлаш корхоналари Мексика қўлтиғи соҳилида, кончилик ва металлургия саноати Мексика тоғлиги шимолида, ишлаб чиқариш саноати корхоналари йирик шаҳарларда жойлашган. Кумир саноати муҳим ўрин олади. Веракрус, Тампико, Минатитлан, Мехико ва Саламанка шаҳарлари нефт кимёсининг, Монтеррей, Монклова, Мехико атрофлари қора металлургия, Мехико, Веракрус, Кананеа, Чиуауа, Торреон шаҳарлари рангли металлургия, Мехико, Толука, Пуэбла машинасозлик ва металл ишлаш саноатининг асосий марказларидир. Бундан ташқари, дизеллар, темир йўл вагонлари, автомобиллар, тўқимачилик машина-ускуналари, электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари (шу жумладан, телевизорлар), станоклар, кемалар ишлаб чиқаради. Энергетика, қурилиш ашёлари, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, тикувчилик, кўн-поябзал, озиқ-овқат саноати ҳам ривожланган. Ҳунармандчилик буюмлари ишлаб чиқаришга алоҳида аҳамият берилади. Йилига 89,5 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади (асосан, иссиқлик электр стансияларида).
Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий фаол аҳолининг 27,8% банд, Қишлоқ хўжалиги аҳолининг эҳтиёжини асосан таъминлайди ва маҳсулотининг 1 қисмини экспорт қилади. Ерларнинг 2/4 қисмига экин экилади, 3/4 қисми яйлов ҳисобланади. Экин майдонининг 5,15 млн. га сунъий суғорилади. Ерларнинг кўп қисми қишлоқ хўжалиги жамоалари — эхидога қарашли. Асосий тармоқ — деҳқончилик ташкил этади. Экспорт учун пахта, кофе, ички эҳтиёж учун шакарқамиш, маккажўхори, оқ жўхори, буғдой, шоли, ловия, картошка, соя экилади. Помидор, ер ёнғоқ, эртаги сабзавот, ситрус мевалар, ананас ва бошқа бир қанча тропик ва субтропик экинлар экспорт аҳамиятига эга. Кўп миқдорда ёғоч тайёрланади. Чорвачилигида қорамол, от, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Денгизларда балиқ ва денгиз жониворлари овланади.
Таранспорти
Транспорт йўли узунлиги — 26,4 минг км, автомобил йўллари узунлиги — 242,3 минг км. 11 минг км нефт ва газ қувури мавжуд. Барча штат ва шаҳарлари авиация ҳаво йўллари орқали туташтирилган. Мехико, Веракрус, Мерида, Монтеррейда катта аэро-портлар бор. Асосий денгиз портлари: Веракрус, Мехико, Тампико, Коаца-коалкос, Салина-Крус.
Ташқи савдо
Мексика четга тайёр ва тўлиқсиз тайёр буюмлар, шунингдек, нефт ва нефт маҳсулотлари, пахта, кофе, денгиз, кончилик саноати ва рангли металлургия маҳсулотлари чиқаради. Четдан чала тайёр буюмлар, машина ва асбоб-ускуналар, истеъмол моллари сотиб олади. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: АҚСҲ, Канада, Япония, Лотин Америкаси ва Европа мамлакатлари ҳисобланади.. Чет эл туризми ривожланган. Пул бирлиги — Мексика песоси.
Тиббий хизмати
Мексикада, асосан, давлат тиббий хизмат тизими йўлга қўйилган. Врачлар университетлар ҳузуридаги 4 та тиббиёт факултетида тайёрланади. Акапулко, Куэрнавака, Орисаба, Веракрус каби курортлари мавжуд.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Бошланғич мактабда ўқиш муддати — 6 йил, ўрта мактабда 5 ва 6 йил 6—15 ёшдаги болалар учун бошланғич таълим — бепул. Давлат мактабларидан ташқари, кўпгина хусусий мактаблар ҳам бор. Мамлакатда 189 та олий ўқув юрти, шу жумладан, 60 та университет мавжуд. Энг йириклари: Мехикодаги Мексика миллий мухтор университети (1551), Миллий политехника институти (1936), Гвадалаҳара, Морелия, Пуэбладаги университетлар. Илмий муассасалари: Мексика тиллар академияси, Мексика тарих академияси (1940), Миллий табиий фанлар академияси (1884), Миллий тарих ва география академияси (1925), Мексика миллий тиббиёт академияси (1864), ядровий, тиббий биологик тадқиқот марказлари, Панамерика кимё институти, Миллий математика мактаби. 30 дан ортиқ бошқа илмий тадқиқот муассасалари ва 60 дан зиёд илмий жамият ва уюшмалар мавжуд. Мамлакатнинг энг катта кутубхонаси — Мехикодаги Миллий кутубхона (1833), бошқа шаҳар ва университетларда ҳам йирик кутубхоналар бор. Музейлари: Замонавий санъат музейи (1964), Миллий антропология музейи (1825), Миллий тарих музейи (1825), Санкарлос рангтасвир ва ҳайкалтарошлик галереяси (1785) ва бошқалар мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Мексикада 2 мингдан кўпроқ даврий нашр, шу жумладан, 227 та кундалик газета чиқади. Энг нуфузлилари: „Диа“ („Кун“, 1962-йилдан), „Ин-формадор“ („Хабарчи“, 1917-йилдан), „Универсал“ (1916-йилдан), „Уно мае уно“ („Бир плюс бир“, 1977-йилдан), „Экселсиор“ (1917-йилдан), „Эралдо де Мехико“ („Мексика хабарномаси“, 1965-йилдан); Информасонес Мехиканас — Информекс Миллий ахборот агентлиги аксиядорлик жамияти бўлиб, 1960-йилда тузилган. Нотисиас Мехиканас — Нотимекс хукумат ахборот агентлиги бўлиб, 1968-йилда ташкил этилган. Мексикада мингдан кўпроқ радио ва 700 дан ортиқ телестансия бор. Мексиканинг етакчи „Телевиса“ телекўрсатув тижорат консорсиуми 1973-йил тузилган. Миллий радио ва телевидение саноати палатаси 1942-йил ташкил этилган.
Адабиёти
ХВИ асрга қадар туб жой индейс қабилалари тилларида, испанлар босиб олганидан кейин испан тилида ривожланди. Мустамлакачиликдан аввалги даврда майя (ИИИ—ИХ асрлар) ва ацтеклар (ХИВ—ХВИ асрлар) адабиёти ғоят равнақтогши. Мустамлакачилик давридаги адабиёт европача анъаналар йўлидан борди. Халқ оғзаки ижодиёти ҳам узлуксиз ривожланиб адабиётга кучли таъсир этиб турди.
Испания адабиёти билан бирга
Испан гуманист маърифатпарвари Б. де Лас Касас адабиётнинг ривожида катта рол ўйнади. Испан тилида илк бор Э. Картеснинг „Испан қиролларига мактублар“, Б. Диас дел Кастилонинг „Янги Испания истилочиларининг асл тарихи“ асарлари вужудга келди. Б. де Валбуэнанинг „Мексиканинг латофати“ достони (1604) М. мавзуидаги 1-асар бўлди. ХВИИ аср адабиётида шеърият асосий ўринни эгаллади. ХВИИИ асрда Р. Ландиварнинг „Мексика қишлоғи“ (1781), Ф. Клавихеронинг „Мексиканинг қадимги тарихи“ (1780—81) достонлари майдонга келди. Мустақиллик учун кураш йилларида (1810—24) А. Кинтан Роонинг инқилобий шеърлари шуҳрат қозонди (миллий мадҳия —"Ўн олтинчи сентабр" ва бошқалар). Х. Х. Фернандес де Лисарданинг „Перикило Сарниенто“ романида мустамлакачилик тузуми қаттиқ танқид қилинди.
Мустақил Мексика адабиётида пайдо бўлган биринчи бадиий йўналиш романтизм эди. М. Акуня, Г. Приетонинг шеърлари ва М. Пайно („Шайтоннинг найранглари“), Л. Инклан („Астусиа…“)нинг М. миллий мустақиллигини ҳаққоний ва бадиий тасвирлаган тари-хий романлари романтизм руҳида ёзилди. ХИХ асрда Мексика шеъриятида модернизм пайдо бўлди (М. Х. Отон, С. Диас Мирон, А. Нерво ва бошқалар)ХИХ аср охирида, П. Диас диктатурам даврида насрий реалистик тамойил вужудга келди. Р. Делгадо, Х. Лопес Портило-и-Рохас романларида мамлакат ижтимоийсиёсий ҳаётининг қарамақаршилиги ва иллатлари фош этилди. 1910—1917 йиллардаги буржуадемократик инқилоб Мексикада таракдийпар-вар адабиётнинг ривожланишига сабаб бўлди. М. Асуэланинг „Пастдагилар“ (1916) романида курашаётган халқсиймоси ва оммавий ҳаракатлар акс эттирилган. М. Л. Гусман („Бургут билан илон“, 1928), Г. Лопес-и-Фуэнтес („Ҳарбий лагер“, 1931; „Менинг генералим“, 1934) ва бошқа ёзувчиларнинг асарлари ҳам шу рухда ёзилди.
ХХ асрнинг йирик шоирлари (Р. Лопес Веларде, Э. Гонсалес Мартинес, К. Пелисер)нинг асарларида халқнинг маънавий ҳаёти ва миллий турмуши ёрқин акс эттирилган. М. нашри 50-йилларнинг ўрталаридан яна юксала бошлади. Романнавислар миллий воқеликни бадиий тадқиқ қилишни чуқурлаштира бориб, умумбашарий муаммоларни кўтариб чиқди. А. Янеснинг „Жала олдидан“, Х. Рулфонинг „Педро Парамо“, Нобел мукофоти совриндори К. Фуэнтеснинг „Ўта тиниқ соҳа“, „Артемио Круснинг ўлими“, Росарио Кастеляноснинг „Зулматдаги ибодат“ романлари ана шундай асарлардир. Кейинги йиллар адиблари ҳозирги замон миллий воқелигини ўрганиб, азалий инсоний муаммоларни янги шароитда ҳал этишга интилмоқда.
Меъморлиги
Қадимги даврда (ХВИ асргача) Мексика ҳудудида индейслар маданиятининг қатор соҳалари равнақ топган. Милоддан аввалги 1-минг йилликда меъморлик айниқса юксалди. Мексика марказий вилоятларида, жанубида ва Юкатан ярим оролда шаҳарлар барпо этилди. Олмеклар маҳобатли иншо-отлар, қадимги маданиятга эга бўлган майя халқи зинапояли эҳром (пирамида) шаклидаги улкан ибодатхоналар (Чолуладаги эҳром асосининг бир томони 440 м) ва рангбаранг нақшлар билан безатилган гумбазли бинолар қуришган.
Мустамлака даври (ХВИ—ХИХ аср, бошлари)да Мексикада шаҳарсозлик ривожланди. Бинолар испанча услубда қурилди, шу билан бирга, меъморликда маҳаллий анъана ҳам ўз аксини тодди. ХВИИ асрдан бошлаб барокко услуби пайдо бўлди (Морелиядаги собор, 1640—1705; Мехикодаги Миллий сарой, 1692—1699; Ла Професа черкови, 1714—1720; Саграрио Метрополитано черкови, 1749—1768; Гвадалаҳарадаги Санта-Моника черкови, 1720—1733; Тласкала яқинидаги Санта-Мария де Окотлан черкови, 1745—1760 ва ҳоказо).
ХИХ асрда испан, италян ва франсуз усталари етакчи рол ўйнади. ХИХ асрнинг 2-ярми — ХХ аср бошларида Мехикода йирик бинолар қурилди, янги магистраллар очилди. Бинолар бетон, темир, темирбетондан қурила бошлади. 1949—1954-йилларда Мехикода К. Ласо раҳбарлигида қурилган Университет шаҳарчаси ХХ аср ўрталаридаги Мексика меъморлигининг энг яхши хусусиятларини акс эттирган; гўзал жойда қурилган бу шаҳарча ўқув, спорт ва турар жой биноларидан иборат бўлиб, меъморлик билан маҳобатлидекоратив санъат маҳсулидир. 50—80-йилларда Мексикада зилзилага чидамли кўп қаватли турар жой ва жамоат бинолари қад кўтарди. Мехикода бир қанча турар жой даҳалари ва йўлдош-шаҳарлар пайдо бўлди. Ацтек стадиони, Спорт саройи қурилди.
Тасвирий санъат
Тасвирий санъати жуда қадимги бўлиб, милоддан аввалги 2-минг йилликдан бошлаб ривожланган. Бу даврга мансуб тош ва терракотадан ясалган ҳайкалчалар, шаклдор идишлар сақланиб қолган. Милоддан аввалги 1-минг йилликда Мексика қўлтиғи бўйида яшовчи олмеклар ҳозирги Веракрус ва Таваско штатларида қабариқ тош ёд-горликлар, ибодатхоналар курганлар, тош тобутлар, одам ва ҳайвон қиёфасидаги илохлар ясаганлар. Милодий 1-минг йилликда тотонаклар, сапотеклар, май-ялар гўзал амалий ва тасвирий санъат намуналарини яратдилар. Х—ХВИ асрлар санъатида ҳарбий манзаралар, даҳшатли сиймолар, мураккаб безаклар устунлик қила бошлади.
Мустамлака даврида черковларнинг сирти ва ичи хилма-хил ўймакорлик услубида безатилди, айниқса, ХВИИИ асрда ултрабарокко (ҳашамдорлик) ривож топди, ёғоч ўймакорлиги усулида ранг-баранг ҳайкаллар ясаш, диний мавзудаги рангтасвир ва одамлар қиёфасини чизиш (Б. де Эчаве, М. Кабрера), кейинчалик академик ҳайкалтарошлик (М. Толса) урф бўлди.
ХИХ асрда Мексика тасвирий санъатида Европа бадиий маданияти ўзига йўл оча бошлади. Шу билан бирга, тасвирий санъатда миллий мавзуга қизиқиш бошланди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Мексика тасвирий санъатига Европадаги янги бадиий оқимлар („модерн“, импрессионизм) таъсир эта бошлади. Бир қанча санъаткорлар (Х. Мурило, С. Эрран) М. санъатини тиклаш, замонавий миллий услуб яратиш ғоясини олға сурдилар. Х. Г. Посада эса халқ бадиий анъаналари билан боғлиқ инқилобий-демократик сатирик графикага асос солди. 50—60-йилларда маҳобатли тасвирий санъатда янги меъморлик бинолари билан боғлиқ асарлар (безакли мозаика, бўртиқ мозаика, нақшлар) асосий ўрин тута бошлади. Мексикада тасвирий санъат ва графикага Караганда замонавий ҳайкалтарошлик камроқ тараққий этди. Мексика халқ санъатида индейс ва испан санъати анъаналари қўшилиб кетган.
Мусиқаси
Мексика мусиқаси қадимдан ўзига хос ва бой. Маҳаллий аҳоли, жумладан, қадимги ацтеклар турмушида (мас, диний ва ибодат маросимларида, иш пайтларида) мусика катта рол ўйнаган. Бир қанча шаҳарларда махсус мусика мактаблари бўлган. Бирмунча соф „индейс мусиқаси“ айрим чекка жойлардаги туб аҳоли ўртасида ҳануз сақланиб қолган. Ҳозирги Мексика ҳудудининг катта қисмида испан ва креол мусиқа маданияти таъсирида индейс мусиқаси ҳам учраб туради. Қадимги чолғу асбоблари — гитара ҳамда унга ўхшаш гитаррон ва ҳаранита, скрипка, арфа, труба кўпдан машҳур.
Профессионал мусиқа ХВИ асрдан ривожлана бошлади, ХИХ аср бошларидан пойтахт ва йирик шаҳарларда италян композиторларининг опералари қўйилди. 1825-йил Мехикода биринчи мусиқа академияси, 1826-йил симфоник оркестр пайдо бўлди. 1866-йил консерватория очилди. ХИХ асрнинг ўрталаридан опера жанрида ишлайдиган миллий композиторлар пайдо бўла бошлади. С. Реву-элтас ва Ч. Чавес (ХХ асрнинг 1-ярми) миллий композиторлар мактабининг асосчиларидир. Композиторлар Л. Санди, Д. Аяла, Б. Галиндо, Р. Алфтер, дирижёр Л. Эррера де ла Фуэнте, скрипками Г. Шеринг, пианиночилар К. Барахас ва М. Т. Кастрилон, гитарачи А. Брибеска, ашулачилар Х. Арая, Э. Касановас етакчи мусиқа арбобларидир. Мехикода Миллий симфоник оркестр, Университет симфоник оркестри, Миллий опера, университет ҳузурида олий мусиқа мактаби ишлайди. Бир қанча штатларда симфоник оркестрлар бор. Халқ мусиқасини ижро этадиган кўплаб вокал-инструментал ансамбллар катта муваффақият қозонган.
Мексикада балет санъати айниқса ривож топган. Мексика хореография санъати рақс фолклори ва индейсларнинг қадимги рақслари билан испан раққосларининг анъаналари заминида пайдо бўлган. Ҳозирги саҳна рақси 30-йилларда америкача „модерн“ рақси таъсирида таркиб топа бошлаган. Фолклор билан „модерн“ рақсининг қўшилишидан ўзига хос миллий рақс шакллари пайдо бўлди. 1966-йилдан Мехикода ҳар йили халқаро рақс танловлари ўтказилади. 1947-йилдан Миллий балет, 70-йиллардан Мексика рақси академиясининг замонавий балет жамоаси, мустақил балет труппаси ва бошқа ишлаб турибди. Мексика фолклор балети чет элларда ҳам жуда машҳур.
Театри
Мексика театр санъати қадимги индейсларнинг диний маросимлари асосида вужудга келган. Афсоналар асосида диний, дунёвий ва ҳажвий томошалар кўрсатилган. Мексика ХВИ асрда европаликлар томонидан истило қилинганидан кейин халқ санъати қувғинга учради. Аммо черковнинг қаршилигига қарамай, 1597-йилдан Мехикода „Комедия уйи“ театри ишлай бошлади, 1670-йил биринчи доимий „Колисео“ халқ театри ишга тушди, Гвадалахара (1758), Веракрус (1787) шаҳарларида ҳам доимий театрлар очилди. 1923-йил Драматурглар уюшмаси миллий театр маданиятини яратишда фаол иштирок этди. 1946-йил Мехикода Миллий нафис санъат институти, унинг ҳузурида эса актёрлар ва режиссёрлар тайёрлайдиган мактаб очилди. Энг машҳур театрлари: „Хименес Руэда“, „Идалго“, „Хода“, „Реформа“, „Инсурхентес“, Болалар театри, „Гинол“ қўғирчоқ театри ва бошқалар ҳисобланади.
Киноси
ХИХ аср охиридан кинохроника пайдо бўлди, 1905-йил биринчи бадиий филм қўйилди. 1910-йилда Мексика мустақиллик кураши ҳақидаги „Алам ҳайқириғи“ филми, қисқа метражли комедия ва мелодрамалар чиқарилди. 30-йиллардан овозли кино ривожлана бошлади. С. М. Эйзенштейн бошчилигида 1931—1932 йилларда Мексика ҳақидаги филм яратилиши Мексика кино арбоблари ҳаётида катта воқеа бўлди. ХХ аср 30—40-йилларида яратилган филмларда Мексикадаги ижтимоий низолар, халқ ҳаёти акс эттирилди. „Мария Канделярия“ (1944), „Дурдона“ (1947), „Рио Эскондидо“ (1948), „Қишлоқи қиз“ (1949) каби бадиий жиҳатдан юксак кинофилмлар бутун дунёга ма-шҳур бўлди. Мексика кино санъатининг кей-инги энг яхши асарлари: „Ғишт терувчилар“ (режиссёр Х. Фоне), „Жанубдаги уй“ (режиссёр С. Олхович), „Пасткаш одамлар“ (режиссёр Х. Эстрада),’ „Хуан Перес Холоте“ (режиссёр А. Бурнс), „100-меридиан“ (режиссёр А. Хоскович). М.да йилига 70 дан ортиқ бадиий филм ишланади, 2000 кинотеатр мавжуд.
Ўзбекистон — Мексика муносабатлари
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |