Меморй фор Форгетфулнесс (арабча: Дҳакираҳ ли-ал-нисян) — фаластинлик шоир Маҳмуд Дарвеш қаламига мансуб, 1987-йилда чоп этилган насрий достон. У Ливан фуқаролар уруши ва 1982-йилги Исроилнинг Ливанга бостириб кириши давридаги Байрут қамалига бағишланган мемуар характердаги асардир. Достон 1995-йилда Иброҳим Муҳавий томонидан инглиз тилига, Салмон Масолҳа томонидан эса иврит тилига таржима қилинган.

Меморй фор Форгетфулнесс
Асл номи Дҳакираҳ ли-ал-нисян
Муаллиф(лар) Маҳмуд Дарвиш
Таржимон(лар) Иброҳим Муҳавий
Тил арабча
Нашр этилган санаси 1987

Тарихи

Маҳмуд Дарвеш “Меморй фор Форгетфулнесс” асарини 1986-йилда Парижда ёзган. Иброҳим Муҳавийнинг таърифлашича, шоир 1982-йилнинг ёзги қамали пайтидаги ёлғизлик ҳиссини қайта жонлантириш учун ўзини уч ой давомида “ихтиёрий қамалга” олиб, ушбу асарни қоғозга туширган[1]. У дастлаб бу асарни 1986-йилда ўзи муҳаррирлик қилган Ал-Кармел журналида муқаддима сифатида “Вақт: Байрут. Макон: Август.” сарлавҳаси остида автобиография кўринишида эълон қилади. 1987-йилда достонни алоҳида китоб ҳолида қайта нашр эттираётганда эса унинг номини “Дҳакираҳ ли-ал-нисян” деб ўзгартиради[2].

“Меморй фор Форгетфулнесс” достонида Маҳмуд Дарвеш туғилиш, ўлим, қаҳва, кабутарлар ва чувалчанглар каби рамзлардан фойдаланган ҳолда Ливан фуқаролар уруши ва Исроил истилоси давридаги ҳаёт ваҳимасини, яшаш учун кураш қўрқувини маҳорат билан тасвирлайди. Бундан ташқари, достон бўйлаб айни шу рамзлар воситасида фаластинликларнинг ўз Ватанларини йўқотганликлари ҳақидаги шоирнинг ички кечинмалари ва фалсафий мушоҳадалари чуқур ёритиб берилади.

Манбалар

  1. ↑ Абдел Нассер, Нассер Таҳиа. Литерарй Аутобиограпҳй анд Араб Натионал Стругглес. Эдинбургҳ Университй Пресс, 28 Май 2020. ИСБН 9781474420235. Қаралди: 2023-йил 27-феврал. 
  2. ↑ Бутт, Авива. Салим Баракат, Маҳмуд Дарwиш, анд тҳе Курдиш анд Палестиниан Симилитуде. Cамбридге Счоларс Публишинг, 3 Аугуст 2021. ИСБН 9781527573352. Қаралди: 2023-йил 27-феврал. 

Ҳаволалар