Menejer
Менежер (инглизча: манагер – бошқарувчи)
1) корхона ва компания эгалари бўлмаган, махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг қонун-қоидаларини чуқур билувчи малакали мутахассис – ёлланма бошқарувчи.
2) ривожланган мамлакатларда компания, фирма, корхона, банк, молия муассасаларининг ижроия ҳокимиятга эга бўлган бошқарувчи, директор, раҳбар, мудир, маъмурий бошқарувчи каби раҳбар ходими.
3) облигация заёмлари чиқариш (эмиссия) ва уни капитал бозорида ўтказиш билан шуғулланувчи банк синдикатлари раҳбар гурухлари иштирокчиси. Менежер ривожланган мамлакатларда махсус ижтимоий қатламни ташкил қилади. Бозор иқтисодиёти шароитларида Менежер хизмати ишлаб чиқаришда ва товарлар муомаласини уюштиришда зарур омил бўлиб қолади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |