Menuet
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Менуэт (франсузча: менуэт, мену пас — майда қадам сўзидан) — қадимги франсуз халқ рақси. ХВИИ асрдан бошлаб (Людовик ХИВ саройида ) бал рақси сифатида машҳур бўлиб, "қироллар рақси" ҳамда "рақсларнинг қироли" номларига сазовор бўлган. Тез орада бутун Европа мамлакатларида кенг тарқалган. Вазмин, хушмуомала ҳаракатлардан иборат. Мусиқа ўлчови 3/4. Кейинчалик композиторлик мусиқа ижодида ривож топиб, опера ва балет (илк намуналари — Ж. Б. Люлли), камер-чолғу мусиқа жанрлари — сюита (Пахелбел, И. С Бах, Г. Гендел), соната (И. Гайдн, В. Моцарт) ҳамда симфония (Мангейм мактаби, И. Гайдн)га киритилган. Шунингдек, Ж. Визе, П. Чайковский, К. Дебюсси, М. Равел, Б. Барток, С. Прокофев, И. Стравинский, А. Шёнбергларнинг турлича М.лари машҳур[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |