„Мерcи, Чéриэ“ (франсузча талаффузи: [мɛʁси ʃэʁи], маъноси: „Раҳмат, азизам“) — австриялик хонанда Удо Жüргенс томонидан ижро этилган қўшиқ бўлиб, мусиқаси ҳам Удо Жüргенс томонидан яратилган. Қўшиқ матни эса Удо Жüргенснинг ўзи ва Тҳомас Ҳöрбигер ҳамкорлигида ёзилган. Қўшиқ Люксембургда бўлиб ўтган 1966-йилги Эуровисион қўшиқ танлови 1966да Австрия шарафини ҳимоя қилган ва мамлакатга ушбу танлов тарихидаги илк ғалабани тақдим этган.

„Мерcи, Чéриэ“
Удо Жüргенс сингли
Чансонс албомидан
Б томон „Дас Ист Ничт Гут Фüр Мич“
Чиқарилган санаси 1966-йил
Лейбл Вогуэ
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Удо Жüргенс сингллари хронологияси
„Саг иҳр, ич ласс сиэ грüßэн“ „Мерcи, Чéриэ“ „Wарум эс ҳундерттаусенд Стерне гибт“
Расмий ижро видеоси
"Мерcи, Чéриэ" ЁуТубеда

Тарихи

Яратилиш тарихи

"Мерcи, Чéриэ" қўшиғи Удо Жüргенс томонидан басталанган. Матни Удо Жüргенснинг ўзи ҳамда Тҳомас Ҳöрбигер томонидан ёзилган. Бу балладада хонанда ўз севгилисини тарк этаётганда, у билан ўтган гўзал дамлар ва ёқимли хотиралар учун миннатдорчилик билдиради. Жüргенс франсузча иборалар аралашган асл немис тилидаги версиядан ташқари, ушбу қўшиқни тўлиқ франсуз, инглиз, япон (メルシー・シェリー, „Мерушī шерī“), италян (матни Вито Паллавиcини томонидан ёзилган) ва испан (матни Артуро Капс-Счöнфелд томонидан ёзилган) тилларида ҳам ёзиб қолдирган[1].

Эуровисион

"Öстерреичисчер Рундфунк" (ОРФ) телекомпанияси 11 маротаба ўтказилган Эуровисион қўшиқ танловида Австрия номидан қатнашиш учун „Мерcи, Чéриэ“ қўшиғини ички саралаш орқали танлади[2].

1966-йил 5-март куни Люксембургдаги „Вилла Лоувигнй“ биносида бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танлови 1966 „Cомпагниэ Лухембоургеоисе де Тéлéдиффусион“ (CЛТ) мезбонлигида бутун қитъа бўйлаб жонли эфирда узатилди. Ўша оқшом тўққизинчи бўлиб саҳнага чиққан Жüргенс „Мерcи, Чéриэ“ композициясини Португалия вакили Мадалена Иглéсиас ижро этган „Эле э эла“ қўшиғидан кейин ҳамда Швеция номидан Лилл Линдфорс ва Сванте Тҳурессон куйлаган „Нйгаммал валс“ таронасидан олдин ижро этди. Австрия вакилининг чиқишида танлов оркестрига Ҳанс Ҳаммерсчмид дирижёрлик қилди[3].

1965-йилги танлов ғолиби Франcе Галл ғолиблик медалини Жüргенсга топширмоқда.

Овоз бериш якунида „Мерcи, Чéриэ“ қўшиғи 31 балл тўплаб, 18 та иштирокчи орасида биринчи ўринни эгаллади[4]. Бу Австриянинг Эуровисиондаги илк ғалабаси бўлди ва мамлакат 2014-йилгача Cончита Wурст „Рисе Лике а Пҳоэних“ қўшиғи билан ғолиб чиққунига қадар бошқа ғалаба қозонмади. 2025-йил ҳолатига кўра, танлов тарихида асосан ёки тўлиқ немис тилида куйланган бор-йўғи иккита ғолиб қўшиқ мавжуд бўлиб, улардан бири ушбу композиция, иккинчиси эса 1982-йилда Германия номидан Ниcоле ижро этган „Эин биßчен Фриэден“ асаридир. Жüргенс Эуровисионда пианино чалиб ғолиб чиққан сўнгги яккахон эркак хонанда бўлиб, унинг бу кўрсаткичи фақатгина 2019-йилда Дунcан Лауренcе „Арcаде“ қўшиғи билан ғалаба қозонгач янгиланди.

1967-йилги танловда Буюк Британия вакили Сандиэ Шаw „Пуппет он а Стринг“ қўшиғи билан ғолибликни қўлга киритди. Австриянинг танловдаги кейинги қўшиғи эса Петер Ҳортен ижро этган „Wарум эс ҳундерттаусенд Стерне гибт“ композицияси бўлди.

Натижалар ва кейинги воқеалар

Жüргенс ўз қўшиғи билан 1981-йил 22-августда Мйсен шаҳрида бўлиб ўтган Эуровисионнинг 25 йиллик юбилейига бағишланган „Сонгс оф Эуропе“ шоусида ҳам қатнашган[5]. 2015-йилда Венада бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танловининг финал босқичини очиб бериш маросимида „Эуровисион Ёунг Мусиcианс 1998“ танлови ғолиби, скрипкачи Лидиа Баич саҳна кўриниши намойиш этди. У Удо Жüргенс хотирасига бағишлаб „Мерcи, Чéриэ“ асаридан парчани жонли ижро этди[6][7].

Чартлардаги натижалари

Ҳафталик чартлар

Чартлар (1966) Энг юқори ўрни
Avstriya bayrogʻi Австрия (Ö3 Аустриа Топ 40)[8] 2
Belgiya bayrogʻi Белгия (Ултратоп 50 Фландерс)[9] 2
Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия (Дутч Топ 40)[10] 14
Germaniya Ғарбий Германия (Оффиcиал Герман Чарц)[11] 4

Мероси

  • Қўшиқ инглиз хонандаси Винcе Ҳилл томонидан қайта ижро этилган. Унинг инглизча матни Бакер Cавендиш томонидан ёзилган бўлиб, мусиқий аранжировкаси Жоҳннй Артҳей томонидан яратилган. Винcе Ҳилл ижросидаги ушбу талқин ЭМИ Cолумбиа томонидан чиқарилган бўлиб, 1966-йил июн ойида Буюк Британиянинг „УК Синглес Чарт“ рейтингида 36-ўрингача кўтарилган[12].
  • Матт Монро инглиз хонандаси бўлиб, у Удо Жüргенс билан 1964-йилги Эуровисион қо'шиқ танлови 1964да рақобатлашган ва „Wарум нур, wарум?“ қўшиғининг инглизча талқини билан катта муваффақиятга эришган. У ушбу қўшиқнинг инглизча версиясини 1966-йилда чиққан „Тҳис Ис тҳе Лифе“ албомига киритган ҳамда уни сингл сифатида ҳам чиқарган, бироқ ушбу сингл чартларга кира олмаган.
  • Исабел Фонтес ушбу қўшиқнинг португалча талқинини ўзининг 1966-йилда чиққан Эуровисион 1966 ЭП албомига киритган. Мазкур тўпламда „Мерcи, Чéриэ“, „Дио, cоме ти амо“ ҳамда „Ё сой ақуэл“ қўшиқларининг ҳам ижролари жой олган.
  • Гуннар Wиклунд ушбу қўшиқни 1966-йилда Ниссе Ҳансéн оркестри жўрлигида Швеция бозори учун қайта ёзиб ижро этган. Қўшиқнинг шведча матнини Ал Сундстрöм ёзган бўлса-да, франсузча номи сақлаб қолинган. Ушбу талқин Ҳис Мастер’с Воиcе лейбли остида чиққан ва „Сжунгер Эуровисионссчлагер 1966 ЭП“ албомида нашр этилган.
  • 1967-йилда Бент Фабриc ушбу қўшиқнинг инструментал талқинини ўзининг „Оператион Ловебирдс“ албомида тақдим этган.
  • 2007-йилда америкалик поп-юлдуз Белинда Cарлисле қўшиқнинг франсузча талқинини куйлади ва уни ўзининг классик тароналардан иборат „Воила“ номли албомига киритди.

Манбалар

  1. ↑ „"Мерcи, Чéриэ" лйриcс анд детаилед инфо“. Тҳе Диггилоо Тҳруш.
  2. ↑ „Натионал Селеcтионс: 1966“. Эуровисионwорлд.
  3. ↑ „Эуровисион Сонг Cонтест 1966“. Эуровисион Сонг Cонтест. 5 Марч 1966. CЛТ / ЭБУ.
  4. ↑ „Оффиcиал Эуровисион Сонг Cонтест 1966 сcоребоард“. Эуровисион Сонг Cонтест.
  5. ↑ „Сонгс оф Эуропе“. Эуровисион Сонг Cонтест. 22 Аугуст 1981. НРК / ЭБУ.
  6. ↑ „Эуровисион Сонг Cонтест: Эин Опенинг, дас Брücкен баут“ [Эуровисион Сонг Cонтест: Ан опенинг тҳат буилдс бридгес] (де). ОТС.ат. 2020-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-апрел.
  7. ↑ „Cончита Wурст & а магиcал бридге то опен тҳе Эуровисион Финал“. эуровисион.тв (2015-йил 29-апрел).
  8. ↑ "Удо Жüргенс – Мерcи, Чериэ" (олмонча). Ö3 Аустриа Топ 40.
  9. ↑ "Удо Жüргенс – Мерcи, Чериэ" (нидерландча). Ултратоп 50.
  10. ↑ "Недерландсе Топ 40 – Удо Жüргенс" (нидерландча). Дутч Топ 40.
  11. ↑ "Оффизиэллечарц.де – Удо Жüргенс – Мерcи, Чериэ". ГфК Энтертаинмент Чарц.
  12. ↑ Роберц, Давид. Бритиш Ҳит Синглес & Албумс, 19тҳ, Лондон: Гуиннесс Wорлд Реcордс Лимитед, 2006 — 253-бет. ИСБН 1-904994-10-5.