Мерида фатҳи – Умавийлар ҳамда Вестгот қироллиги ўртаси кечган ҳарбий тўқнашув. Бир неча ой давом этган кучли қамалдан сўнг Умавийлар шаҳарни эгаллаб олган ва муҳим ғалабага эришган.

Мерида фатҳи
Саналар 712-йил ноябр – 713-йил 30-июн
Уруш ери Мерида, Испания
Натижа Умавийлар ғалаба қозонган
Қўмондонлар
Вестгот қироллиги
  • Дуке Саcарус
Умавийлар халифалиги

Тарихи

Мусо ибн Нусайр Умавийлар саркардаси Ториқ ибн Зиёднинг эришган ғалабалари ҳақида эшитгач, Пиреней ярим оролига етиб келди ва фатҳларда шахсан иштирок этишга қарор қилди. Мусо бу ерга мусулмонлардан иборат йирик қўшин билан келган эди. Cеута ҳокими Жулиан унга йўл кўрсатиб, Медина-Сидония, Cармона ва Севилла шаҳарларини эгаллашда ёрдам берди[1]. Сўнгра Мусо Мерида шаҳрига етиб келди. Вестготларнинг кучи заифлашган бўлса-да, улар ҳали ҳам Меридада мусулмонларга қаршилик кўрсатишга қодир эди. Меридадаги гарнизонни жасур ва доно саркарда герсог Саcарус бошқарар, шунингдек, у кучли қўшинга ҳам эга эди. Мерида шаҳри учбурчак шаклида бўлиб, Рим давридан қолган баланд деворлар ва мустаҳкам қал’а билан ҳимояланган эди[2].

Фатҳ

Мусо 712-йилнинг ноябр ойида Мерида шаҳрига етиб келди[3]. У ерда вестготлар мусулмонлар билан очиқ жанг олиб бориш мақсадида уларни шаҳар ташқарисида кутиб туришарди. Вестготлар ҳужумга ўтиб, мусулмон қўшинини енгди ва уларга катта талофат етказди. Мусо жангни узоқдан кузатиб турар экан, яқин атрофда бир тош карери борлигини пайқаб қолди ва шу ерда душманга қарши тузоқ қўйишни режа қилди. Тун қоронғусида карерга пиёда ва отлиқ қўшинларни яширинча жойлаштирди. Эртаси куни мусулмонлар яна вестготларга қарши ҳужум уюштирди, бироқ яна орқага чекинишга мажбур бўлишди. Айни шу пайтда карерда яширинган аскарлар вестготларга ҳужум қилди ва икки ўртада шиддатли жанг юз берди, натижада, вестготлар мағлуб бўлиб, шаҳар ичкарисига чекинишга мажбур бўлди[4][5][6].

Шундан сўнг Мусо шаҳарни қамал қилди. Қамал бир неча ой давом этди, гарнизон аскарлари шаҳарни жасорат билан ҳимоя қилди. Мусулмонлар шаҳар деворларига бир неча бор ҳужум қилишга уринишди, бироқ ҳар сафар уларнинг ҳужуми бартараф этилди. Шундан сўнг Мусо Даббаба деб аталувчи махсус деворларни ёриб кирувчи қамал қуролини ясашни буюрди. Ушбу қурилманинг усти ёпиқ бўлгани боис мусулмонлар унинг ички қисмида ҳимояланган ҳолда шаҳар деворларидан бирига яқинлашиб, тош деворларни синдира бошлашди. Улар девордаги қаттиқ тошларни олиб ташлашганида девор орасида зич оҳак қатлами борлигини кўришди, шу сабабли ҳам девор ҳужумга қарши жуда чидамли эди. Бу вақтда вестготлар душман ҳужумидан хабар топди ва деворни бузиб кирган аскарларни йўқ қилди. Шу сабабли ушбу минорага „Шаҳидлар минораси“ номи берилган[7][8][9].

713-йил 28-июн куни вестгот элчилари мусулмонларнинг олдига келиб, тинчлик сулҳи тузишни сўради. Мусо ҳам ушбу таклифга рози бўлди. Вестготлар, шунингдек, пистирма куни ўлдирилганлар ёки шаҳардан қочиб кетганганларга тегишли бойликларни ҳам Мусога топширишга рози бўлди. Шундай қилиб, 30-июн куни шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Шаҳар аҳолисига эса аввалгидек яшашга рухсат берилди[10][11][12].

Оқибати

Мерида мусулмонлар қўлига ўтиши билан улар Испания жанубида тўлиқ ҳокимият ўрнатди ва вестготлар ҳукмронлигига якун ясалди[13]. Шундан сўнг Мусо Толедога йўл олди ва у ерда Ториқ билан учрашди[14].

Манбалар

  1. ↑ Сир Wиллиам Муир, п. 358
  2. ↑ Агҳа Ибраҳим Акрам, п. 123-125
  3. ↑ Агҳа Ибраҳим Акрам, п. 125
  4. ↑ Давид Жамес, п. 55
  5. ↑ Абдулwаҳид Дҳанун Таҳа, п. 96
  6. ↑ Агҳа Ибраҳим Акрам, п. 127-128
  7. ↑ Давид Жамес, п. 55
  8. ↑ Абдулwаҳид Дҳанун Таҳа, п. 96
  9. ↑ Сир Wиллиам Муир, п. 358
  10. ↑ Давид Жамес, п. 55
  11. ↑ Абдулwаҳид Дҳанун Таҳа, п. 96
  12. ↑ Агҳа Ибраҳим Акрам, п. 131-132
  13. ↑ Роберт Ҳодум, п. 50
  14. ↑ Сир Wиллиам Муир, п. 358

Адабиётлар

  • Давид Жамес (2012), А Ҳисторй оф Эарлй Ал-Андалус, Тҳе Акҳбар Мажму’а.[1]
  • Абдулwаҳид Дҳанун Таҳа (2016), Роутледге Либрарй Эдитионс: Муслим Спаин.[2]
  • Агҳа Ибраҳим Акрам (2004), Тҳе Муслим Cонқуэст оф Спаин.[3]
  • Сир Wиллиам Муир (1915), Тҳе Cалипҳате, Иц Рисе, Деcлине, анд Фалл, Фром Оригинал Соурcес.[4]
  • Роберт Ҳодум (2012), Пилгримс' Степс, А Сеарч фор Спаинъс Сантиаго анд ан Эхаминатион оф Ҳис Wай.[5]