Mesh
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Меш, мешк — ошланган теридан тикилган оғзи тор қоп, саноч. Меш қадимдан маълум, асосан, суюқ нарсалар (сув, сут, шинни, қимиз ва бошқалар)ни гашиш ва сақлаш, чалоп тайёрлаш ва бошқа мақсадларда ишлатилган. Шарқ мамлакатлари, Ўрта Осиё ва Сибир халқлари ўртасида кенг тарқалган. Қадимдан Шарқ, хусусан, турк-мўғул халқлари қўшинида ҳарбий ҳаракатлар чоғида, чунончи, теран дарёлардан кечиб ўтишда, сол ясашда унумли фойдаланилган. Ўтмишда мешда сув манбалари (ҳовуз, ариқ, қудуқ ва бошқалар)дан хонадонларга, гузарларга, чойхона, карвонсаройларга сув ташиб бериб тирикчилик қиладиган киши мешкоб ёки мешкобчи деб аталган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |