Мешчёра пасттекислиги, Мешчёра текислиги, Мешчёра — Ока ва Судогда дарёларидан ши-м.даги пасттекислик. Баландлиги 80 м дан 130 м гача. Мешчёра пасттекислиги музлик даври ётқизикларидан ҳосил бўлган қад. аллювиал текислик. Иқлими мўътадил континентал. Январнинг ўртача температураси —10°, — 11°, июлники 18°. Йиллик ёғин миқдори 450–550 мм. Дарёлари: Бужа, Сна, Поля, Гус, Пра. Тупроғи асосан, подзол тупроқлар. Кўл ва ботқоклик кўп. Аралаш ўрмонлар ўсади. Дарё водийларида ўтлоклар бор. Торф, кварс кумлари қазиб олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил