Мета-, ОРТО-, ПАРА- (қисқартмада м-, о-, н-) — икки ўринбосарларнинг, асосан, бензол ядросида жойлашган ҳолатини (1, 2-орто, 1,3-мета, 1,4-пара) белгилаш. Метан қатори бирикмаларнинг номланишида ҳам шаҳрик. белгилашлар қабул қилинган. "Орто" ва "мета" префикслари кислоталар ва уларнинг турли даражада гидратланган ҳосилаларининг тривиал номланишида қўлланади. Кислоталарнинг орто-шаклларида марказий атомдаги ОН гуруҳларининг сони энг кўп бўлади. Масалан, Ҳ4СиО4[Си(ОҲ)4] — ортосиликат кислота ёки баъзи органик кислоталарнинг гидратланган шакллари, мас, НС(ОН)3— орточумоли кислота, С(ОН)4—ортокарбонат кислота (кўрсатилган кислоталар эфирлар кўринишидагина барқарор). Кислоталарнинг меташакллари — ортокислоталарнинг дегидратланган шаклларидир, мас, Ҳ2СиО3 — метасиликат кислота. "Пара" префикси полимеризация маҳсулотларини номлашда қўлланади, мас, (CН)н — парациан, (СН3СНО)п — параалдегид.

"Орто" ва "пара" префикслари водороднинг икки ҳолатини белгилашда ҳам қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил