Метанол ёки метил алкогол (CҲ3ОҲ) — рангсиз, сув билан яхши аралашадиган суюқлик, энг оддий бир атомли спирт, этил спиртиникига ўхшаш ҳиди бор. Молекуляр массаси 32,04. Зичлиги 791,4 кг/м3 (20° да), қайнаш температураси 64,5°, ацетон, бензол ва углерод (1У)-хлорид билан азеотроп аралашма ҳосил қилади. Кучсиз асос ва янада кучсиз кислоталик хоссаларини намоён қилади. Ишқорий металлар билан метилитлар, кислоталар билан эфирлар ҳосил қилади. 500—600° да кумуш, мис ёки баъзи металлар оксидлари иштирокида ҳаво кислороди билан формалдегидгача оксидланади, углерод (П)-оксид ва водород аралашмаси билан этанол ёки бошқа спиртларга айланади. Метанол саноат миқёсида табиий газ ва нефтни қайта ишлаш корхоналари чиқиндиларидан олинади.

Метанол формалдегид ишлаб чиқаришда асосий хом ашёдир. Эритувчи сифатида бензинга қўшилади. Метилметакрилат, метиламинлар, диметилтерефталат, метилформиат, метилхлорид, сирка кислота, доридармон тайёрлаш ва бошқа соҳаларда кенг фойдаланилади. Жуда заҳарли. Ичилганда, буғларидан нафас олганда организмни заҳарлайди, кўзни кўр қилади. Шунинг учун Метанол олинадиган ёки ишлатиладиган жойда ишловчи ишчиларни вақт-вақт билан тиббий кўрикдан ўтказиб туриш зарур.[1] формуласи CҲ3ОҲ Струcтура формуласи Ҳ-C(ҲҲ)-О-Ҳ

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  1. Вале А (2007). "Метҳанол". Медиcине 35 (12): 633–4. дои:10.1016/ж.мпмед.2007.09.014.
  2. "Метҳанол Поисонинг Овервиэw". Антизол. Ретриэвед 4/10/11.
  3. МcМартин КЕ, Мартин-Амат Г, Нокер ПЕ, Тепҳлй ТР (Марч 1979). "Лаcк оф а роле фор формалдеҳйде ин метҳанол поисонинг ин тҳе монкей".

Биочем. Пҳармаcол. 28 (5): 645–9. дои:10.1016/0006-2952(79)90149-7. ПМИД 109089.

  1. Лиэсивуори Ж, Саволаинен Ҳ (Септембер 1991). "Метҳанол анд формиc аcид тохиcитй: биочемиcал мечанисмс". Пҳармаcол. Тохиcол. 69 (3): 157–63. дои:10.1111/ж.1600-0773.1991.тб01290.х. ПМИД 1665561.
  2. Cасавант МЖ (Жан 2001). "Фомепизоле ин тҳе треатмент оф поисонинг". Педиатриcс 107 (1): 170. дои:10.1542/педс.107.1.170. ПМИД 11134450.
  3. Брент Ж (Май 2009). "Фомепизоле фор этҳйлене глйcол анд метҳанол поисонинг". Н Энгл Ж Мед 360 (21): 2216–23. дои:10.1056/НЕЖМcт0806112. ПМИД 19458366.
  4. Счеп ЛЖ, Слаугҳтер РЖ, Вале ЖА, Беаслей ДМ (Сеп 30 2009). "А сеаман wитҳ блинднесс анд cонфусион". БМЖ 339: б3929. дои:10.1136/бмж.б3929. ПМИД 19793790.

Ҳаволалар