Метасоматик конлар - метасоматизм натижасида вужудга келган фойдали қазилмалар. Метасоматик конлар чуқурликда қайноқ минерал сувли эритмалар таъсирида тоғ жинсларининг тўлиқ эриши ва айни вақтда янги минералларнинг чўкиши ёки эритмалар ва тоғ жинсларининг ўзаро таъсиридан кимёвий алмашинув реаксиялари натижасида вужудга келади. Ҳар икки ҳодда ҳам эритмалар Метасоматик конлар ҳосил бўлган жойга тоғ жинслари элементларини ва қимматли руда металларини олиб келади. Карбонатли жинслар (оҳактош ва доломитлар) Метасоматик конлар ҳосил бўлиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Метасоматик конлар мураккаб шаклли ётқизиқлар ҳосил қилади. Бундай конларнинг юқори (қора, ран-гли ва камёб металларнинг скарнли ва грейзенли конлари), ўрта (аксари мис, қўрғошин ва рух рудали конлар) ва паст (уран ва миснинг инфилтрацион конлари) температурали турлари мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил