Meteoritlar
Метеоритлар — Қуёш системасининг сайёралараро фазодан Ер юзига тушадиган қаттиқ жисмлари. Қуёш атрофида эллиптик орбита бўйлаб айланаётган сонсаноқсиз қаттиқ жисмлардан айримларининг орбитаси ўзгариши натижасида Ер билан тўқнашади. Катта тезликда (11–75 км/сек) қаракат қилаётган бундай жисмлардан массаси кичиклари (1—10 г) Ер атмосферасида метеор ҳодиса ҳосил қилса, катталари (1 – 1000 кг) атмосферада бутунлай эриб улгурмай Ер юзига тушади. Бир суткада осмондан Ерга умумий массаси 10 т атрофида бўлган турли хил катталикдаги қаттиқ ҳолатдаги космик модда тушади. Бу жисмларнинг йириклари топилган ва табиат музейларида сақланмоқда. Улар Метеоритлар деб аталиб, умумий оғирлиги 500 т дан ошади. 1920-йил Жанубий-Ғарбий Африкада топилган темир Метеоритларнинг (Гоба) оғирлиги 50 т, 1818-йилда Гренландияда топилган Метеоритларнинг оғирлиги 34 т. 1947-йилда Сихо-те-Алин (Узоқ Шарқ, Россия) га парчаланиб тушган Метеоритларнинг умумий оғирлиги 23 т. МетеоритларЗ туркумга бўлинади: темир, тош ватоштемир. Те мир Метеоритлар топилган барча Метеоритларнинг 4% ини ташкил этиб, таркибида 85% темир, 12% никел, 3% кобалт ва бошқа элементлар бор. Темир Метеоритлар катта кристалл (октаэдрит) лардир. Улар силлик, шаклдаги жисмлар бўлиб, ҳаво қаршилиги таъсирида кристаллга айланган. Тош Метеоритлар топилган барча Метеоритларнинг 92% ини ташкил этади ва, асосан, кремний, магний, натрий, калсий, темир, алюминий ва бошқа элементлар оксидидан иборат. Улар тоғ жинсларини эслатади. Тоштемир Метеоритлар топилган барча Метеоритларнинг 4% ини ташкил этади. Метеоритларнинг зичлиги 2,5 дан 8,8г/см3 гача Метеоритларнинг атмосферасидан Ерга майдаланиб тушиш ҳодисаси Метеоритлар ёмғири дейилади. Мас, 1947-йилдаги Сихоте-Алин метеорит ёмғири таркибида ўртача қуйидаги миқдорда нодир металлар бор (1 т Метеоритларда г ҳисобида): рутений 10, родий 5, палладий 10, ку-муш 5, осмий 3, иридий 5, платина 20, олтин 5 ва бошқа Метеоритлардаги элементлар таркиби Ердаги элементлар таркиби билан деярли бир хил.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |