Ich dam boʻlishi
МЕТЕОРИЗМ, ичда ел тўпланиши, метеоризм — ичакда кўп ел тўпланиши натижасида қориннинг таранглашиши. Соғлом одамнинг меъдаси ва ичагида шу аъзолар фаолиятини бир меъёрда сақлаб туриш учун оз миқдорда газ бўлади. Ичакда бижғиш (ачиш) жараёни кучайганда, кўплаб сут, ширинлик, углевод истеъмол қилинганда ич дам бўлиши кузатилади. Ичакда газлар яхши юришмаганда, ичак торайганда, айниқса ичак тутилганда, қорин аъзоларида қон димланганда, сурункали гастрит, панкреатит, энтерит, шунингдек, юрак камчилигида ҳам ич дам бўлиши кузатилади. Бемор қорнида огирлик, тирсиллаш ва оғриқ сезади, ел чиққандан кейин бу оғриқ босилади. Ич дам бўлишиб.нинг олдини олиш учун ич нормал келиб туришини таъминлаш, углеводли овқатларни камроқ истеъмол қилиш зарур. Юрак-томир касалликлари, стенокардия билан оғриган кишилар Ич дам бўлишиб.га йўл қўймасликлари лозим, чунки ичакнинг газлардан чўзилиши юрак тож томирининг торайишига сабаб бўлиши мумкин. Да во с и — фа-оллаштирилган кўмир (карболен) берилади, мойчечак (ромашка)дан клизма (ҳуқна) қилинади, парҳез буюрилади. Ич дам бўлишиб.га сабаб бўлган асосий омил бартараф қилинади.
бўлиши.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |