Meteorlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Метеорлар (юн. метеора — атмосфера ва осмон ҳодисаси) — сайёралараро фазодан Ер атмосферасининг юқори қатламларига катта (11–75 км/с) тезликда қаттиқ зарралар ёки жисмларининг келиб тушиши натижасида рўй берадиган чақнаш. Халқ тилида "учар юлдузлар" деб ҳам аталади. Улар визуал (телескоп ва бошқалар) йўл билан кейинроқ эса фотография қамда радиолокация йўли билан кузатилган. Метеор жисмлар Ер атмосфераси билан тўқнашганида ўз массасининг тўла ёки қисман йўқотиши ва ионлашган ёруғ из қолдириши кузатилган. Ёруғ изнинг узунлиги бир неча км дан ўнларча км гача бўлиши мумкин. Ёруғ ва хира метеорлар мавжуд, ёруғлари кам, хиралари кўпроқкузатилади. М. ёруғлиги метеор жисмларнинг катталигига ва тезлигига боғлиқ. Энг ёруғ М. болидлар дейилади. Атмосферада бир суткада ёруғлиги тахминан бешинчи юлдуз катталигидек 100 млн. та метеор чақнайди.
Метеор вақт ўтиши билан аста-секин парчалана бориб бирор баландликда (одатда 60–10 км) йўқ бўлиб кетади. Ёруғ юлдузлар, мас, болидлар анча пастлик (20–40 км) да тугайди. М.спек-трида Фе, На, Мг, Cа, Cр, Си+, Н, О элементларининг интенсив чизиқлари аниқланган. Ер атмосферасига катта тезликда ёриб кираётган М. ҳаракат энергияларини атмосфера газларини қиздиришга сарф қилади. Бунинг натижасида уйғонган ҳолатга ўтган атомларнинг Не, О, На, Си ва Са ионлари асосий хрлатга қайтаётганда ёруғлик сочилади. Ер ўз ҳаракати вақтида М. оқими билан тўқнашганда Ерда М. ёмғири ҳодисаси кузатилади. Бунда қисқа вақт ичида (мас, 1 мин.да) бир неча юз М. чақнаши мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |