Метеорограф (юн. метеорос — юқорига кўтарилган, осмонга оид ва ...граф) — ҳаво намлиги, босими ва температураси, шунингдек, атмосферанинг юқори қатламларидаги шамол тезлигини бир вақтда автоматик ҳолда қайд қиладиган аэрологик асбоб. М. термограф, барограф ва гигрографдан иборат. Ёзувлар соат механизми билан ҳаракатга келувчи барабандаги махсус қоғоз тасмага ёзилади. Шарзондлар билан атмосферанинг 35–40 км ига чикариладиган зонд М., самолётларда ишлатиладиган М., шунингдек, аэростат ва аэрологик қурилма ёки метеорологии ракеталарга ўрнатиладиган М. ва бошқа мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил