Meteorologiya

Метеорология (қадим. юн. μετά — „нари“, „кейин“, ἀείρω — „ҳаволатаман“, -λογία — „ўқиш-ўрганиш“; „ҳаводагини ўрганиш“) атмосферани ўрганувчи фан соҳалари мажмуидир. Унга минг йиллар илгари асос солинган бўлса-да, ХВИИИ асргача метеорологияда тайинли илғорланиш бўлмаган. ХИХ асрда кузатув тармоқлари ривожланиши айниқса жабҳага ижобий таъсир қилди. ХХ аср иккинчи ярмида ахборот технологиялари жадаллашуви ва Ер атмосферасини фазодан кузатиш имкони пайдо бўлиши ортидан об-ҳаво башоратида катта тараққиёт содир бўлди.
Метеорология (юн. метеора — атмосфера ва осмон ҳодисалари ва ...логия) -— Ер атмосфераси ва унда содир бўладиган физик жараёнларни ўрганадиган фан. М.нинг асосий бўлими — атмосфера физикаси. Атмосферадаги кимёвий жараёнларни кимё атмосфераси, атмосфера омилларининг биологик жараёнларга таъсирини биометеорология ўрганади. Атмосфера Ер сирти билан доимо ўзаро таъсирда бўлгани учун М., шунингдек, сув ҳавзаларининг устки қатлами ва тупроқнинг иссиклик режими, ҳавонинг тупроқ ёки сув билан иссиклик алмашуви, буғланиш ва бошқаларни ўрганади. Атмосфера учун бирданбир энергия манбаи бўлган Қуёш нури оқими масалалари билан ҳам шуғулланади. Атмосфера ҳодисаларини ўрганишда М.да физиканинг турли соҳаларида, жумладан, гидромеханика, термодинамика ва бошқаларда қўлланиладиган умумий қрнунлардан фойдаланилади. Айни пайтда атмосфера жараёнлари содир бўлаётган географик ҳолат инобатга олинади. Шу сабабли, М. геофизика фани мажмуига киради. М.нинг каттагина бўлими иқлим масалаларига бағишланган бўлиб, алоҳида фан сифатида иқлимшунослик номини олган. Атмосферанинг юқори қатламлари физикаси ва кимёси билан аэрономия бўлими шуғулланади. М.нинг бир қанча мустақил тармоқлари мавжуд бўлиб, буларга — актинометрия, динамик метеорология, синоптик метеорология, атмосфера оптикаси, атмосфера элек-три, аэрология ва бошқа киради. Шунингдек, М. амалий ва назарий М.га бўлинади. Бундан ташқари, бирор соҳага хизмат қиладиган тармоқ М.си мавжуд. Буларга авиация, қ.ҳ., тиббиёт, космик, ядро, денгиз метеорологияси ва бошқа киради ва, кўпинча, улар умумлаштирилиб татбиқий (амалий) М. номи билан юритилади.
М. инсоннинг амалий фаолияти натижасида вужудга келган, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ўзгариши ва табиий фанларнинг равнақ топиши билан боғлиқ ҳолда ривожланди. М. соҳасидаги дастлабки тадқиқотлар антик даврга оиддир. Қад. маданиятга эга бўлган мамлакатлар (Хитой, Ҳиндистон, Миср ва бошқалар) да метеорологик кузатишлар жуда кўп йиллар илгари олиб борилган. Замонавий илмий М. асоси фақат ХВИИ асрга тегишли дейиш мумкин. ХВИИ асрнинг 1-ярмида Г. Галилей ва Э. Торричелли барометр ва термометрии ихтиро қилганларидан кейин М. тез ривожлана бошлади. ХВИИ—ХВИИИ асрларда М. мустақил фан сифатида таркиб топди. ХВИИ аср нинг охири ва ХВИИИ асрнинг 1-ярмида атмосфера ҳодисаларини назарий ту-шунтиришда ва миқдорий қонуниятларини аниқлашда баъзи тажрибалар, жумладан, Э. Галлей (1735) нинг пассат ва муссонлар назарияси, биринчи барометрик формуласини, П. Бугер (1729)нинг атмосферада радиациянинг кучсизланиш крнуни ва бошқаларни аниқлашда баъзи тажрибалар ўтказилди. ХВИИИ асрнинг ўрталарида рус олимлари М. В. Ломоносов ва Г. В. Рихман, америкалик олим В. Франклин томонидан атмосфера электри бўйича тажрибалар ўтказилди. ХИХ асрнинг бошларида А. Гумболдт Ернинг биринчи иқлим ҳаритасини тузди. Жаҳонда дастлабки Бош физика (ҳозир геофизик) расадхонаси 1849-йилда Петербургда ташкил этилди. ХИХ асрнинг ўрталарида Антарктидадан бошқа барча қитъаларда метеорологик стансия давлат тармоги ташкил этилиб бўлган эди. Бу даврда му-ҳим метеорологик асбоблар, температура ўлчовидан намликни аниқлайдиган Август психрометри (1825), косали барометр, анероид (1847), термограф, актинометр яратилди. У пайтларда М. физика фани сифатида ривожланди, лекин тадқиқотлар кузатиш материалларини статистик таҳлил йўналиши бўйича олиб борилди.
М.нинг янги даври синоптик усулларнинг тараққиёти билан бошланади. Обҳаво хизмати тузилди. ХИХ асрнинг 50-йилларида инглиз гидрографи ва метеорологи Р.Фицрой ва франсуз олими У. Леверелар электрик телеграфдан фойдаланиб, обҳавони прогноз қилиш мақсадида амалиётда кундалик обҳаво ҳаритасини тузишни татбиқ этдилар. Синоптик М. билан бир вақтда динамик М. ҳам ривожлана борди. М. ривожланишида ХХ асрнинг 30-йилларида атмосферанинг юқори қатламларини ўрганишда радиозондларнинг учирилиши муҳим ўрин тутади. Бу даврда обҳавони ўрганишда авиация хизматига талаб орта бошлади. Метеорологик кузатиш тармоқлари ва хизмати океанларга, тропик минтақа, Арктика ва Антарктикада кенг ёйила бошлади. Обҳаво ҳариталарини ва бошқа материалларни факсимил узатишда телеалоқадан фойдаланиш кенгайди; автоматик метеорологик стансиялар пайдо бўлди; метеорология мақсадида радиолокация, ракета снарядлари ва бошқа татбиқ этила бошланди. Обҳаво ҳодисаларига фаол таъсир этиш ишлари ҳам ривожланди.
М. Ўзбекистонда 1921-йилда Тошкентда Туркистон метеорология институти (Туркмет) ташкил этилгандан кейин ривожлана бошлади. Шу йилнинг кузида Туркметда синоптика бўлими ташкил этилиб, обҳаво маълумотларига эга бўлган бюллетеннинг 1нашрини чиқара бошлади ва Туркистон ҳудуди бўйича сифатли кундалик прогноз тай-ёрлашга киришди. 1925-йилдан бу институт Ўрта Осиё метеорология институти (Средазмет) деб атала бошланди. 1927-йил ноябр ойидан ўзининг босмахонасида ойлик обҳаво метеорология бюллетенини мунтазам равишда нашр эта бошлади.
Халқ хўжалигининг ривожланиши метеорологик таъминотни қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, ирригация, авиация ва унинг бошқа тармоқлари учун кенгайтириш талабини қўйди. Янги талабларга мувофиқ, Гидрометхизматни қайта ташкил этиш ва янги бўлимлар бунёд этиш амалга оширилди, улар бажарадиган иш доиралари кенгайтирилди ва тадқиқот ишлари кучайтирилди. Ўзбекистонлик олимлар ва амалиётчилар фақатгина шу ҳудуд гидрометеорологиясини батафсил ўрганибгина қолмай, балки М. фани соҳасида умумжаҳон билимга катта ҳисса қўшдилар.
М.нинг ҳозирги босқичида физика ва техниканинг янги ютуклари — радиолокация усуллари, метеорологик йўлдошлар, электрон ҳисоблаш машиналари ва бошқа кенг кўлланилмоқда. М. соҳасида илмий ва амалий ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорологик Бош бошқармасида, Ўзбекистон миллий университетининг физика ва география факултетлари ва бошқаларда олиб борилмоқда.
Адабиёт
- Тверской П.Н., Курс метеорологии (физика атмосфери), Л., 1962; Хромов С. П., Метеорология и климатология для географических факултетов, Л., 1964; Хромов С. П., Мамонтова Л. И., Метеорологический словар, Л., 1974; Зверев А.С., Синоптическая метеорология, Л., 1977.
Тоҳир Мухторов.[1]
Метеорология об-ҳаво ҳодисаларини ўрганади, изоҳлайди ва башорат қилишга уринади. Бу ҳодисалар Ер атмосферасига хос ўзгарувчан факторлар: ҳарорат, ҳаво босими, сув буғи ва уларнинг ўзаро турли даражада таъсирланиши вақт ўтиши билан ўзгаришига боғлиқ. Атмосфера феноменлари турли миқёсларда: маҳаллий, минтақавий ва глобал тизимларда об-ҳаво ва иқлимга қандай таъсир қилиши ўрганилади.
Метеорология, иқлимшунослик, атмосфера физикаси ва кимёси атмосфера фанлари ичига киради. Метеорология ва гидрология чатишмаси эса гидрометеорология соҳасини ҳосил қилган.
Метеорология ҳарб, логистика, зироатчилик, қурилиш, транспорт каби соҳа ва фаолиятлар учун жуда муҳимдир.
Ҳаволалар
- Аир Қуалитй Метеорологй
- Глоссарй оф Метеорологй
- Ўзбекистон гидрометеорология хизмати (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-09 санасида архивланган)
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |