Metformin
Метформин
| |
| Систематик (ИУПАC) номи | |
| Н,Н-Диметҳйлимидодиcарбонимидиc диамиде | |
| Идентификаторлар | |
| CАС рақами | |
| АТК коди | А10БА02 (WҲО) А10БД23 (WҲО) А10БД02 (WҲО) |
| ПубЧем | ? |
| Кимёвий маълумот | |
| Формуласи | C4Ҳ11Н5 (CН(C)C(=Н)Н=C(Н)Н) |
| Мол. массаси | 129.167 г·мол−1 |
| Синонимлари | Фортамет, Глуcопҳаге, Глуметза |
| Фармакокинетик маълумот | |
| Биофойдалилик | 50–60%[1][2] |
| Оқсил боғ | Кам миқдорда[1] |
| Метаболизм | Жигар орқали эмас[1] |
| Яр. парч. даври | 4-8.7 соат[1] |
| Экскреция | Пешоб орқали(90 %)[1] |
| Терапевтик тавсиялар | |
| Ҳомиладорлик кат. |
? |
| Қонуний статуси | |
| Қабул қилиш | Таблетка кўринишида |
Метформин — қандли диабетни (2-тип) даволашдаги асосий дори воситаси ҳисобланади. Айниқса ортиқча вазндаги инсонларда[3][4][5][6]. Метформин инсон танасидан табиий равишда ишлаб чиқарилган инсулинга бўлган тўғри жавоб реаксиясини тиклашга ёрдам беради. Шунингдек, у жигардан ишлаб чиқарадиган ва ошқозон-ичакдан сўриладиган шакар миқдорини камайтиради.
Фармакодинамикаси
Метформин гипогликемик таʻсирга эга бўлган бигуанид бўлиб, қон плазмасида глюкозанинг ҳам базал, ҳам постпрандиал даражасини пасайтиради. У инсулин секресиясини рағбатлантирмайди ва шунинг учун ҳам гипогликемияни чақирмайди.
Жигарда глюконеогенез ва гликогенолиз жараёнларини сусайтириш орқали глюкозани ишлаб чиқарилишини камайтиради, мушакларни инсулинга бўлган сезувчанлигини оширади, шунингдек периферик тўқималар томонидан глюкозани қамраболиниши ва утилизасиясини яхшилайди. Ҳужайра ичида гликогенсинтетазага таʻсир қилиб, гликоген синтезини рағбатлантиради, ҳозирги вақтда маʻлум бўлган глюкозани мембраналар орқали ташувчиларининг барча турларини транспорт ҳусусиятларини оширади.
Клиник тадқиқотларда метформинни қўллаш тана вазнини ёки ўзгармаслиги, ёки бироз пасайиши билан кечган.
Давомийлиги ўртача ва узоқ муддатли бўлган, назоратли клиник тадқиқотларда метформин терапевтик дозаларда қўлланганида умумий холестерин, ПЗЛП холестерини ва триглисеридларнинг даражаси пасайган.
Қандли диабетнинг 2 типи билан хасталанган катта ёшдаги пасиэнтларда жадал гликемик назоратнинг узоқ муддатли ижобий самарасига эришилиши аниқланган.
Қандли диабетнинг 2 типи билан хасталанган, 1 йил давомида даволанган, 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларнинг чекланган сонида гликемик назорат катталардаги билан бир хил бўлган.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан сўнг плазмадаги максимал консентрасиясига (Cмах) 2,5 соатдан кейин эришилади. Соғлом одамларда 500 мг ёки 850 мг метформин гидрохлориди қабул қилинганидан сўнг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 50-60 % ни ташкил этади. Перорал қабул қилинганида сўрилмасдан ахлат билан чиқариладиган фраксияси 20-30 % ни ташкил этади. Ичга қабул қилинганида метформинни сўрилиши тўйинувчан бўлиб, тўлиқ бўлмайди. Метформинни сўрилишининг фармакокинетик кўрсаткичлари нопропорсионал деб тахмин қилинади.
Плазмада мувозанатли консентрасиясига 24-48 соат давомида эришилади ва одатда
1 мкг/мл дан камни ташкил этади. Назоратли клиник тадқиқотларда, метформин ҳатто максимал дозаларда қўлланганда ҳам, унинг плазмадаги максимал даражаси (Cмах)
4 мкг/мл дан ошмаган. Овқатланиш метформинни сўрилишини пасайтиради ва бироз секинлаштиради.
Плазма оқсиллари билан жуда оз даражада боғланади.
Метформин эритроситларга тақсимланади. Қонда чўққи консентрасияси плазмадаги чўққи консентрасиясидан кам ва тахминан уша вақт давомида эришилади. Эритроситлар, эҳтимол, иккиламчи тақсимланиш заҳираси бўлиши мумкин. Ўртача тақсимланиш ҳажми (Вд) 63 дан 276 л гача ўзгариб турган.
Метформин сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Метформиннинг буйрак клиренси > 400 мл/мин ни ташкил этади, бу метформин калавалар филтрасияси ва найчалар секресияси ёрдамида организмдан чиқарилишини кўрсатади. Перорал қабул қилинганидан сўнг якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 6,5 соатни ташкил этади. Буйрак фаолияти бузилганида метформиннинг буйрак клиренси креатинин клиренсини пасайишига пропорсионал равишда пасаяди ва шу орқали унинг ярим чиқарилиш даври узаяди, бу плазмада метформиннинг даражасини ошишига олиб келади.
500 мг метформин гидрохоридининг бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг болаларда кузатиладиган фармакокинетик кўрсаткичлари соғлом катталардаги билан бир хил бўлган.
500 мг метформиннинг кўп марталик дозалари суткада икки марта 7 кун давомида қўлланганидан сўнг болаларда метформиннинг плазмадаги максимал консентрасияси (Cмах) ва тизимли экспозисияси (АУC0-т), 500 мг кўп марталик дозаларини суткада икки марта 14 кун давомида қабул қилган катта ёшдаги диабетик-пасиэнтлардаги кўрсаткичларга нисбатан мувофиқ тахминан 33 % ва 40 % га кам бўлган. Препаратнинг дозаси индивидуал равишда гликемик назорат нитижаларига қараб титрланганлиги туфайли, ушбу маʻлумотларнинг клиник қиймати чекланган.
Қўлланилиши
Қандли диабетнинг 2 типини даволаш, хусусан тана вазни ортиқча бўлган пасиэнтларда, парҳез ҳамда жисмоний машқлар ёрдамида етарли гликемик назоратга эришиш самарасиз бўлганида даволаш учун қўлланади[7].
- Катталарда метформинни монотерапия сифатида ёки бошқа перорал диабетга қарши препаратлар ёки инсулин билан мажмуада ишлатиш мумкин.
- 10 ёш ва ундан ошган болаларда, шунингдек ўсмирларда метформинни монотерапия сифатида ёки инсулин билан мажмуада ишлатиш мумкин.
Қандли диабетнинг 2 типи билан хасталанган ва тана вазни ортиқча бўлган, парҳез тутиш самарали бўлмаган метформин препаратини биринчи қатор дори воситаси сифатида қабул қилаётган катта ёшдаги пасиэнтларда диабетик асоратларнинг учраш тезлигини пасайиши кузатилган.
Ножўя таʻсирлари
Ножўя самараларни ривожланиш тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), учраш тезлиги номаʻлум (мавжуд бўлган маʻлумотлар асосида учраш тезлигини аниқлаш имкони йўқ).
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан кузатиладиган бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: метформин билан даволанишда Б12 витаминини сўрилишини камайиши оқибатида унинг зардобдаги даражасини пасайиши. Пасиэнтда мегалобласт анемия ривожланганида шундай этиология оқибатида юз бериши мумкинлигини ҳамиша ҳисобга олиш керак. Лактат-асидоз.
Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар:
Тез-тез: таʻм билиш ҳиссини бузилиши.
Меʻда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар
Жуда тез-тез: меʻда-ичак йўллари томонидан, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқолиши каби бузилишлар. Ушбу ножўя самаралар кўпинча даволашни бошида ривожланади ва кўпчилик ҳолларда ўз-ўзидан йўқолади. Уларни олдини олиш учун метформин препаратини овқат вақтида ёки овқатдан кейин суткада 2 ёки 3 марта қабул қилиш тавсия этилади. Препаратнинг дозасини аста-секин ошириш ҳам меʻда-ичак йўллари томонидан препаратни ўзлаштирилишини яхшилаш имконини беради.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: метформин бекор қилинганидан сўнг соғайиб кетувчи гепатитни ривожланиши ёки жигарнинг фунусионал синамалари кўрсаткичларини бузилиши юзасидан айрим маʻлумотлар бор.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан кузатиладиган бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: эритема, қичишиш, эшакеми каби тери реаксиялари.
1 йил давомида даволанган, 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларнинг чекланган миқдорида ножўя самаралар характери ва оғирлик даражаси бўйича катталарда кузатиладиган самаралар билан ўхшаш бўлган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Назорат қилиб бўлмайдиган қандли диабет ҳомиладорлик вақтида (гестасион ёки перманент) туғма ривожланиш нуқсонлари ва перинатал ўлим хавфини ошиши билан кечади.
Ҳомиладор ёки ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда қандли диабетни даволаш учун метформинни қўллаш мумкин эмас. Ҳомилада, қонда глюкозанинг патологик даражалари билан боғлиқ бўлган туғма ривожланиш нуқсонлари хавфини пасайтириш мақсадида, гликемия даражасини нормал даражага яқинлаштиришни инсулин ёрдамида ушлаб туриш керак.
Метформин одамнинг кўкрак сутига ўтади. Янги туғилган чақалоқлар ва эмадиган болаларда препаратнинг салбий таʻсири аниқланмаган. Шундай бўлмасада, маʻлумотлар чекланганлиги туфайли, метформин билан даволаниш вақтида эмизиш тавсия этилмайди. Эмизишни бекор қилиш масаласи эмизишдан кутиладиган фойда ва бола учун препаратнинг ножўя самаралари хавфини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиниши керак.
Болалар
Метформин билан даволашни бошлашдан аввал, қандли диабетнинг 2 типи ташхисини тасдиқлаш керак. Айниқса препубертат ёшида болаларни ўсиши ва жинсий ривожланишига метформиннинг таʻсирини синчиклаб кузатиш тавсия этилади.
Препарат 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилганида жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Дозани ошириб юборилиши
Метформин гидрохлориди 85 г гача бўлган дозаларда қўлланганида гипогликемия ҳолатлари кузатилмаган, аммо бундай ҳолатда лактат-асидоз ривожланган. Метформиннинг юқори дозалари ёки ёндош хавф омиллари лактат-асидозни ривожланишига олиб келиши мумкин. Лактат-асидоз даволаш стасионар шароитида амлага оширилиши керак бўладиган шошилинч ҳолат ҳисобланади. Организмдан лактат ва метформинни чиқариб ташлашни энг самарали усули гемодиализ ҳисобланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Метформинга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик.
- Диабетик кетоасидоз, диабетик прекома.
- Буйрак етишмовчилиги ёки буйрак функсиясини бузилиши (креатинин клиренси < 60 мл/мин).
- Дегидратасия, оғир инфексия, шок каби буйрак функсиясини бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ўткир ҳолатлар.
- Юрак ёки нафас етишмовчилиги, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, шок каби тўқималар гипоксиясига сабаб бўлиши мумкин бўлган ўткир ёки сурункали касалликлар.
- Жигар етишмовчилиги, ўткир алкоголли интоксикасия, алкоголизм.
Дориларнинг ўзаро таʻсири
Алкогол
Ўткир алкоголли интоксикасия, айниқса оч қолганда, етарли даражада овқатланмасликда, жигар етишмовчилигида лактат-асидозни ривожланиш хавфини ошиши билан ассосиасияланади. Алкогол ва таркибида этанол сақловчи дори воситаларини истеʻмол қилишдан сақланиш керак.
Таркибида ёд сақловчи контраст моддалар
Таркибида ёд сақловчи контраст моддаларни қон-томир ичига юбориш оғир даражадаги буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, бунда метформинни тўпланиши ва лактат-асидозни ривожланиш хавфини ошиши кузатилади. Рентгенологик текширув ўтказишдан олдин ёки ўтказиш вақтида метформин бекор қилинади ва уни қабул қилиш текширувдан кейин 48 соат ўтгач, буйрак фаолиятини такроран баҳолаш натижалари бузилишнинг йўқлигидан далолат бергандагина бошланади.
Эҳтиёткорликка риоя қилишни талаб этувчи мажмуалар
Глюкокортикоидлар (тизимли ва маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган) ва симпатомиметиклар каби, ички гипергликемик фаолликка эга бўлган дори воситалари. Гликемик назоратли айниқса даволашни бошида янада тез-тез ўтказиш талаб этилиши мумкин. Мувофиқ дори воситалари билан даволаш вақтида зарурат бўлганида метформиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилади.
ААФ ингибиторлари қонда глюкоза даражасини пасайтиришлари мумкин. Зарурат бўлганида бошқа препарат билан даволаниш вақтида ва у бекор қилингандан кейин диабетга қарши дори воситаларнинг дозасига тузатиш киритилади.
Диуретиклар, айниқса халқали диуретиклар, буйрак функсиясини пасайтириш ҳусусияти туфайли, лактат-асидозни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Лактат-асидоз
Лактат-асидоз кам кузатилади, аммо метформинни тўпланиши натижасида ривожланиши мумкин бўлган жиддий метаболик асорат (шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаса, ўлим кўрсаткич юқори) ҳисобланади. Метформин қабул қилаётган пасиэнтларда лактат-асидоз ҳолатлари асосан яққол буйрак етишмовчилиги бўлган диабетикларда кузатилган. Лактат-асидозни ривожланиш тезлигини, қандли диабетни етарли бўлмаган назорати, кетоз, узоқ вақт оч қолиш, алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеʻмол қилиш, жигар етишмовчилиги ва гипоксия билан кечувчи ҳар қандай ҳолатлар каби бошқа ёндош хавф омилларини аниқлаш ёрдамида пасайтириш мумкин керак.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан қоринда оғриқ кўринишидаги бузилишлари билан кечувчи мушак тиришишлари ва оғир даражадаги астения каби носпесифик белгилар пайдо бўлган ҳолларда лактат-асидозни ривожланиш хавфини шубҳа қилиш мумкин.
Лактат-асидоз кейинчалик комани ривожланиши билан кечувчи асидотик ҳансираш, қоринда оғриқ ва гипотермия билан характерланади. Диагностик муҳим лаборатор кўрсаткичлар қон рН ни пасайиши, плазмада лактат даражасини 5 ммол/л дан ошиши, шунингдек анион интервали ва лактат/пируват нисбатини ошиши ҳисобланади.
Метаболик асидозни ривожланганига шубҳа қилинганида метформин бекор қилинади, пасиэнт эса зудлик билан госпитализасия қилинади („Дозани ошириб юборилиши“ бўлимига қаранг).
Буйрак функсияси
Метформин буйрак орқали чиқарилганлиги туфайли, препарат билан даволашни бошлашдан олдин, шунингдек даволаниш вақтида креатинин клиренси мунтазам равишда аниқланади (ушбу кўрсаткични Кокрофт-Голт формуласи ёрдамида зардобдаги креатинин даражаси бўйича ҳисоблаш мумкин):
- буйрак функсияси нормал бўлган пасиэнтларда йилига камида бир марта;
- креатинин клиренсининг даражаси норманинг қуйи чегарасида бўлган пасиэнтларда ва кекса ёшдаги пасиэнтларда йилига камида икки-тўрт марта аниқланади.
Кекса ёшдаги шахсларда буйрак функсиясини пасайиши тез-тез кузатилади ва симптомсиз кечади. Буйрак функсиясини бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда, масалан агар гипотензив, диуретик воситалар билан даволаш бошланса ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЙАҚП) билан даволаш бошланса, ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Таркибида ёд сақловчи контраст воситаларни қўлланиши
Рентгенологик текширувни ўтказиш мақсадида таркибида ёд сақловчи контраст препаратларни қон томир ичига юбориш оғир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу лактат-асидозни ривожланиш хавфини ошишига сабаб бўлувчи метформинни тўпланишини чақириши мумкин. Рентгенологик текширувни ўтказишдан олдин ёки ўтказиш вақтида метформин бекор қилинади ва уни қабул қилиш текширувдан кейин 48 соат ўтгач, буйрак функсиясини такроран баҳолаш натижалари уни издан чиқмаганлигига далолат берган ҳоллардагина бошланади.
Жарроҳлик аралашувлари
Метформин препаратини умумий, спинал ёки эпидурал анестезия ёрдамида ўтказиладиган режали жарроҳлик аралашувларини бажаришдан 48 соат олдин бекор қилиш керак. Даволашни жарроҳлик аралашуви бажарилгандан сўнг камида 48 соатдан кейин ёки оғиз орқали овқатланиш тикланганидан кейин ва буйрак функсиясини нормаллашган тасдиқланган шароитлардагина бошлаш мумкин.
Бошқа эҳтиёткорлик чоралари
Барча тоифадаги пасиэнтлар сутка давомида углеводларни қабул қилиш бир текис тақсимланган парҳезга риоя қилишни давом эттиришлари керак. Тана вазни ортиқча бўлган пасиэнтлар энергетик қиймати чекланган тавсия этилган парҳезга риоя қилишни давом эттиришлари керак.
Қандли диабетни назорат қилиш учун стандарт лаборатор таҳлиллар мунтазам равишда бажарилади.
Метформиннинг ўзидан ўзи гипогликемияни чақирмайди, шундай бўлса-да, у инсулин ёки бошқа перорал диабетга қарши препаратлар (масалан, сулфонилмочевина препаратлари ёки меглитинидлар) билан мажмуада қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Дунн CЖ, Петерс ДҲ (Май 1995). „Метформин. А ревиэw оф иц пҳармаcологиcал пропертиэс анд тҳерапеутиc усе ин нон-инсулин-депендент диабетес меллитус“. Другс. 49-жилд, № 5. 721–49-бет. дои:10.2165/00003495-199549050-00007. ПМИД 7601013.
- ↑ Ҳундал РС, Инзуcчи СЕ (2003). „Метформин: неw ундерстандингс, неw усес“. Другс. 63-жилд, № 18. 1879–94-бет. дои:10.2165/00003495-200363180-00001. ПМИД 12930161.
- ↑ Америcан Диабетес Ассоcиатион (2022). „Интродуcтион: Стандардс оф Медиcал Cаре ин Диабетес—2022“. Диабетес Cаре. 45-жилд, № Суппл 1. С1–С2-бет. дои:10.2337/дc22-Синт. ПМИД 34964812. С2CИД 245454068.
- ↑ Wҳеэлер, Давид C.; эт ал. (2020). „2019 ЭСC Гуиделинес он диабетес, пре-диабетес, анд cардиовасcулар дисеасес девелопед ин cоллаборатион wитҳ тҳе ЭАСД“. Эуропеан Ҳеарт Жоурнал. 41-жилд, № 2. 255–323-бет. дои:10.1093/эурҳеартж/эҳз486. ПМИД 31497854.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедАҲФС2016 - ↑ Марутҳур НМ, Ценг Э, Ҳутфлесс С, Wилсон ЛМ, Суарез-Cуэрво C, Бергер З, эт ал. (Жуне 2016). „Диабетес Медиcатионс ас Монотҳерапй ор Метформин-Басед Cомбинатион Тҳерапй фор Тйпе 2 Диабетес: А Сйстематиc Ревиэw анд Мета-аналйсис“. Анналс оф Интернал Медиcине. 164-жилд, № 11. 740–51-бет. дои:10.7326/М15-2650. ПМИД 27088241. С2CИД 32016657.
- ↑ „Аптека.уз“. Қаралди: 11-июн 2022-йил.