Metgemoglobin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Метгемоглобин — (мета ва гемоглобин) гемоглобин, ферригемоглобин — оксидланган гемоглобин ҳисобланади. Бунда кислород гемоглобин таркибидаги темир билан мустаҳкам бирикиб, ўзидаги кислородни тўқималарга ажратиб чиқара олмайди. Натижада кислород етишмаслиги — гипоксия ҳолати рўй беради. Соғлом киши эритроцитлари таркибида метгемоглобин жуда оз миқдорда (0,1 — 1% гача) бўлади. Организм турли кимёвий моддалар ёки дорилардан заҳарланганда қонда метгемоглобин миқдори ортади (метгемоглобинемия). Бундай ҳолларда тез толиқиш, бош оғриғи ва кўкариш (сианоз) аломатлари юзага чиқади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |