Метрит (юн. метра — бачадон) — бачадон мускул қаватнинг яллиғланиши; асосан, шиллиқ қаватининг яллиғланиши (метроэндометрит) билан бирга кечади. Ўткир ва сурункали М. ажратилади. Ўткир М., одатда, абортдан ке-йин (айниқса, касалхонадан ташқарида қилинган), туғиш асорати, шунингдек, инфексион касалликлар (тиф, дифтерия, вабо ва бошқалар) оқибатида келиб чиқади. Ўткир М.да гавда температураси кўтарилади, қиндан йирингли, баъзан қонли йирингли ажралма келади, қорин пастида оғриқ бўлади, бачадон катталашади ва безиллаб оғрийди. Вақт ўтиши билан ўткир М. сурункали шаклига ўтади ёки мустақил касаллик сифатида ривожланади, гоҳо яллиғланиш жараёни тухумдан, Фаллопий найи ва қорин бўшлиғита тарқалиши мумкин.

Касаллик белгиларига қараб даво қилинади. Антибиотиклар, сулфаниламид препаратлар, оғриқ қолдирувчи дорилар буюрилади; сурункали М.да физиотерапия тавсия этилади.

... МЕТРИЙА (юн. метрео — ўлчайман) — қўшма сўзлар бўлаги. Ўлчовлар, миқдорлар ўртасидаги нисбатларга алоқадорликни билдиради (мас, геометрия, фотометрия).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил