Mezoderma
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мезодерма (юн. мезо – ўрта ва дерма – тери) – ғовактанлилар ва бўшлиқичлилардан ташқари ҳамма кўп ҳужайрали ҳайвонлар ҳомиласи ривожланишининг гаструла босқичида ҳосил бўладиган ўрта қавати. Ҳайвонларда мезодерма ҳар хил йўл билан вужудга келади. Эмбрионал ривожланишда мезодерма варақлари оралиғида селом ҳосил бўлади ва мезодерма сомитлар (сегментлар)га ажралади. Кейинчалик ҳар бир сомитдан муайян тўқима ва органлар ривожланади. Масалан, миотомлардан – кўндаланг-тарғил мускуллар, дерматомлардан – тери, склеротомлардан – тоғай ва суяклар ҳосил бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |