Microsoft Excel
Миcрософт Эхcел (баъзан Миcрософт Оффиcе Эхcел деб аталади[1]) — Миcрософт корпорацияси томонидан Миcрософт Wиндоwс, Wиндоwс НТ ва Маc ОС, шунингдек Андроид, иОС,Wиндоwс Пҳоне учун яратилган электрон жадваллар билан ишлаш учун дастур. У иқтисодий-статистик ҳисоб-китоблар, график воситалар имкониятларини тақдим этади. Маc ОС Х платформасидаги Эхcел 2008 нинг дастурлаш тили ВБА (Висуал Басиc фор Апплиcатион). Миcрософт Эхcел Миcрософт Оффиcенинг таркибий қисми ҳисобланади ва бугун Эхcел дунёдаги энг машҳур иловалар қаторига киради.
| Миcрософт Эхcел (Wиндоwс) | |
| Файл:МС Эхcел.пнг Миcрософт Эхcел | |
| Муаллиф | Миcрософт Cорпоратион |
|---|---|
| Ишлаб чиқувчи | Миcрософт |
| ташкил топди: | 1988-йил |
| Сўнгги версияси | 15.0.4693.1000; 2015-йил март / 2015-йил |
| Операцион тизим | Миcрософт Wиндоwс, маcОС, иОС,Андроид, Wиндоwс Мобиле |
| Статус | жадвал муҳаррири |
| Лицензия | ЭУЛА |
| Миcрософт Эхcел (Маc ОС Х) | |
| Файл:Эхcел 2008 маc ос х.жпг Миcрософт Эхcел 2008 | |
| Муаллиф | Миcрософт Cорпоратион |
|---|---|
| Ишлаб чиқувчи | Миcрософт |
| ташкил топди: | 1985-йил 30-сентабр |
| Сўнгги версияси | 14.1.0 Буилд 110310 (2011) / 2011-йил |
| Операцион тизим | Миcрософт Wиндоwс, маcОС, иОС,Андроид, Wиндоwс Мобиле |
| Статус | жадвал муҳаррири |
| Лицензия | ЭУЛА |
Тарихи
Электрон жадваллар ҳаётнинг ҳар хил соҳасида учрайдиган, авваламбор ҳисоблаш ва иқтисодий масалаларни ечишда, жумладан, берилганларни тез ўзгартириб турувчи масалаларни тезкор равишда қайта ишлаб чиқишда, масалан, банк ҳужжатлари билан ишлаш каби кенг кўламли масалаларни ечишда қўлланиладиган ўта қувватли восита ҳисобланади. Ҳисоблаш электрон жадвалининг дастлабки дастури 1979-йили Висиcалс (Висибленcалcулаторс-кўриниб турувчи калкулятор) номи билан Софтwаре Арц фирмасида чиққан. Бу дастур Аппле ИИ компютери учун ишлаб чиқилган ва кўп жиҳатдан унинг бозорда оммабоплиги аниқланди. 1981-йил ИБМ ПС компютери пайдо бўлиши билан бу типдаги компютерлар учун электрон жадваллар ишлаб чиқила бошланди. Висиcалс ва Суперcалс дастурларининг янги кўринишлари пайдо бўлди, шу билан биргаликда Миcрософт-Мултиплан фирмасининг биринчи амалий дастури пайдо бўлди ва у электрон жадваллар янги авлодининг ёрқин юлдузига айланди. Ҳисоблашлар натижаларини кўргазмалироқ тасвирлаш учун жойлаштирилган график режимларининг пайдо бўлиши, бу электрон жадвал ривожланишининг навбатдаги қадами бўлди. 1983-йил ЛОТУС фирмасининг 1-2-3 пакетлари чиқиб, кутилгандан ҳам зиёдроқ муваффақиятга эришди.
Аммо 1997-йил Миcрософт фирмаси томонидан Эхcел дастури тақдим этилди, у ҳозирги кунда ҳам ўз синфидаги энг қувватли дастур ҳисобланади. Шубҳа йўқки, Эхcел энг оммабоп дастурлардан биридир. Бу дастур ихтиёрий ахборотни (матнлар, сонлар, сана ва ҳоказоларни) қайта ишлаб чиқиш ва сақлаш имконини берибгина қолмасдан, балки қилган ишингиз натижасини безаш, кўргазмалироқ кўрсатиш ва чоп этиш имкониятини беради. Бунда сиз WинWорд дастуридаги таҳрирлаш воситаларидан фойдаланишингиз мумкин. Дастлаб Эхcелнинг оммавий имкониятларини ўзлаштириш қийин эмас, аммо дастурнинг мураккаблиги ва имкониятларининг жуда кенглиги сабабли улар билан танишиш узоқ давом этиши мумкин, бинобарин, айнан иш жараёнида унинг янги-янги имкониятларини кўриш мумкин.
Электрон жадваллар ҳаётнинг ҳар хил соҳасида учрайдиган, ҳисоб ва иқтисодий масалаларни ечишда, жумладан, олдиндан тайёр бўлган маълумотларни тезкор равишда қайта ишлаб чиқишда ёки сонли ҳисоботлар билан ишлаш каби кенг кўламли масалаларни ечишда қўлланиладиган ўта қулай восита ҳисобланади.
Юқорида таъкидланганидек, 1982-йил Миcрософт CП/М тизимларида жуда оммабоп бўлган илк жадвал процессори Мултипланни бозорга чиқарди, аммо у МС-ДОС тизимларида Лотус 1-2-3 дастуридан ортда қоларди. Эхcелнинг илк версияси Маc учун мўлжалланган эди ва 1985-йил чиқарилган, Wиндоwс учун версияси эса 1987-йил ноябрда ишлаб чиқилган. Лотус Wиндоwс учун дастурини мослаштиришга шошилмади, бу эса 1988-йилдан Эхcелнинг ундан ўтиб кетишига сабаб бўлди. Миcрософт ҳар бир янги версия учун ўз мавқейини мустаҳкамлай бошлади. Wиндоwс платформасига мўлжалланган ҳозирги версияси Эхcел 16, Маc ОС Х учун эса Миcрософт Эхcел 2012 дир.
Бошида Эхcел номи билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди, негаки бошқа компания шу номдаги дастурлар пакети билан савдо қиларди ва Миcрософтни судга беради. Шу сабабли бундан буён Миcрософт ҳар қандай ҳужжатларда дастур номини Миcрософт Эхcел деб юритишга мажбур бўлади. Кейинчалик Миcрософт компаниясининг шу номдаги дастурларни сотиб олиши натижасида муаммога барҳам берилди. Компания дастурнинг қисқартмаси сифатида ХЛ ҳарфларидан фойдаланишга қарор қилди ва бу ҳозиргача давом этмоқда, Эхcел файларини кенгайтмаси эса —. хлс. Биринчи жадвал муҳаррирлари билан таққослаганда Эхcел фойдаланувчига кенг имкониятларни тақдим этади.
Эхcел фойдаланувчига экранинг ўзида жадвалнинг кўринишини, шрифтлар, белгилар ва катак ташқи кўринишини ўзгартириш имконини берган илк жадвал муҳарриридир. Яна у катакларнинг ақлли ҳисобини чиқариб берадиган дастур эди.
1993-йилда илк маротаба Миcрософт Оффиcеъга бирлаштирилиш муносабати билан Миcрософт Wорд ва Миcрософт ПоwерПоинт Эхcелъга монанд график интерфейсга эга бўлишди.
1993-йилдан бошлаб Эхcел таркибига Висула Басиc'га асосланган Эхcел масалаларини автоматлаштириш имконини берувчи дастурлар учун Висуал Басиc дастурлаш тили киритилади. ВБА фойдаланувчи билан алоқа қилиш формаларини яратишга имкон беради. Бу тил ДЛЛ (инг. Дйнамиc Линк Либрарй-динамик кутубхона)ни қўллаши (яратиши эмас) мумкин.
ВБАнинг функсионаллиги Эхcелни макровируслар учун осон нишонга айлантирди. Бу антивирус маҳсулотлари уларни топишни ўрганмагунларигача катта муаммо бўлиб қолди. Шу сабабли Миcрософт қуйидаги ҳимоя турларини танлаш имконини ўз дастурига қўшди:
- макросларни тўлиқ ўчириш;
- ҳужжат очилиши билан макросларни ёқиш;
- сертификатга эга макросларга ишониш.
Эхcелнинг 5.0 дан 9.0 гача версиялари ўзида турли „яширин сир“ларни сақлайди, аммо 10-версиядан сўнг Миcрософт уларни йўқ қилиш чора-тадбирларини қўллай бошлади .
Версиялар
Wиндоwс учун версиялар
- 1988-йил — Эхcел 2.0
- 1990-йил — Эхcел 3.0
- 1992-йил — Эхcел 4.0
- 1993-йил — Эхcел 5.0 (Оффиcе 4.2 ва 4.3, фақат Wиндоwс НТ учун 32 битли версияси ҳам бор)
- 1995-йил — Эхcел 7 Wиндоwс 95 учун (Миcрософт Оффиcе 95 пакетига қўшилган)
- 1997-йил — Эхcел 97 (Миcрософт Оффиcе 97 пакетига қўшилган)
- 1999-йил — Эхcел 2000 (9) — Миcрософт Оффиcе 2000
- 2001-йил — Эхcел 2002 (10) — Миcрософт Оффиcе ХП
- 2003-йил — Эхcел 2003 (11) — Миcрософт Оффиcе 2003
- 2007-йил — Эхcел 2007 (12) — Миcрософт Оффиcе 2007
- 2010-йил — Эхcел 2010 (14) — Миcрософт Оффиcе 2010
- 2013-йил — Эхcел 2013 (15) — Миcрософт Оффиcе 2013
- 2016
-йил — Эхcел 2016 (16) — Миcрософт Оффиcе 2016
- Изоҳ: 1.0 версияси Аппле маҳсулотлари билан чалкашликдан йироқда бўлиш учун ишлатилмаган.
- Изоҳ: Эхcел 6.0 мавжуд эмас, негаки Wиндоwс 95 версияси Wорд 7 билан етказилган.
- Изоҳ: 13.0 версияси трискаидекафобия (13 сонидан қўрқиш касаллиги) туфайли қолдирилиб кетилган. Эхcел 2010 ўзининг ички 14.0 версиясига эга.
Маcинтош учун версиялар
- 1985 — Эхcел 1.0
- 1988 — Эхcел 1.5
- 1989 — Эхcел 2.2
- 1990 — Эхcел 3.0
- 1992 — Эхcел 4.0
- 1993 — Эхcел 5.0
- 1998 — 8.0 (Оффиcе '98)Эхcел
- 2000 — Эхcел 9.0 (Оффиcе 2001)
- 2001 — Эхcел 10.0 (Оффиcе В. Х)
- 2004 — Эхcел 11.0 (Оффиcе 2004)
- 2008 — Эхcел 12.0 (Оффиcе 2008)
- 2011 — Эхcел 14.0 (Оффиcе 2011)
- 2015 — Эхcел 15.0 (Оффиcе 2016)
ОС/2 учун версиялар
- 1989 — Эхcел 2.2
- 1990 — Эхcел 2.3
- 1991 — Эхcел 3.0
Эхcел ўзининг 7.0 версиясига қадар 16 384 (214) сатр (қатор)дан иборат эди. 8.0-11.0 версияларида эса бу сон 65 536 (216) қатор ва 256 устун (28)га етди. 12.0 ва 14.0 версиялар 1 048 576 (220) қатор ва 16 384 та (214) устунга эга.
Файл форматлари
Миcрософт Эхcел 2003-йилга қадар асосий формат сифатида ўзининг иккилик файл формати (БИФФ)дан фойдаланарди. Эхcел 2007 Миcрософт Оффиcе Опен ХМЛ дан ўзининг асосий формати сифатида фойдаланади.
Бундан ташқари, Миcрософт Эхcел CСВ, ДБФ, СЙЛК, ДИФ ва бошқа форматларни ўқиши мумкин.
Оффиcе Опен ХМЛ
Миcрософт Оффиcе 2007 кўплаб янги файл форматларни танийди. Улар Оффиcе Опен ХМЛ (ООХМЛ)нинг таркибий қисми ҳисобларнади.
| Формат | Кенгайтмаси | Эслатма |
|---|---|---|
| Эхcел иш китоби | .хлсх | Эхcел 2007нинг стандарт иш китоби формати. Макрослардан ҳоли. ХМЛ-ҳужжатларнинг сиқилган ЗИП-архивидир. |
| Макросли Эхcел иш китоби | .хлсм | Макросларни қўллай олиши билан фарқланади |
| Иккилик Эхcел иш китоби | .хлсб | Макросларни қўллай олувчи ва маълумотларни иккилик форматда сақловчи Эхcел иш китоби. Ҳужжатларни ХМЛга нисбатан тез очади. |
| Макросли Эхcел андазаси | .хлтм | Ишчи китоблар учун андаза сифатида яратилган ва макросларни қўллай олади. Эски. хлт форматини ўрнига. |
| Устқурма Эхcел | .хлам | Эхcелга қўшимча функсионал имкониятлар ва воситалар қўшиш учун мўлжалланган. |
Экспорт ва жадвалларни кўчириш
АПИ бир қатор бошқа дастурларда Эхcел жадвалларини очиш имконини беради. У АcтивеХ ёки Адобе Флаш Плаер каби плагинлар ёрдамида Эхcел ҳужжатларини веб-саҳифаларда очиш имконини ҳам беради. Эхcел универсал электрон қурилма унда ишлаш ҳар томонлама қулай
Дастурлаш
Эхcелнинг имкониятлари сирасига яна ВБА асосида код ёзиш ҳам киради. Бу код жадвал муҳарриридан бошқа махсус муҳаррир ёрдамида ёзилади.
Миcрософт Эхcелнинг махфий сўзли ҳимояси
Миcрософт Эхcел ҳимояси қуйидаги турдаги ҳимоя тизимларини ўз ичига олади:
- ҳужжат очиш учун махфий сўз[2]
- ҳужжатга ўзгартириш киритиш учун махфий сўз[3]
- саҳифа ҳимоялаш учун махфий сўз
- иш китобни ҳимоялаш учун махфий сўз
- китобни ҳимоялаш учун махфий сўз[4]
- ВБА кодини ҳимоялаш учун махфий сўз
Ҳужжатни очиш учун махфий сўздан (ёмон ниятли шахсга муаммо туғдирувчи ягона ҳимоя тури) ташқари бошқа ҳимоя турларини дархол йўқ қилиш мумкин. Қолган турдаги махфий сўзларни қўллаганда ҳужжат шифрланмайди, ҳужжат ичида эса ўрнатилган махфий сўзнинг хеши сақланиб қолади. Китоб ҳимояси учун машҳур "ВелветСwеацҳоп" шифрлаш тизими ишлатилади, лекин бу ҳужжатга ҳеч қандай қўшимча ҳимоя қўшмайди.
Миcрософт Эхcел 95 ва олдинги версияларида „очиш учун махфий сўз“ 16 битли калитга айланарди, лекин уни муаммосиз бузиш мумкин бўлган. Миcрософт Эхcел 97 / 2000 да махфий сўз 40-битли калитга айланган, лекин бу ҳам замонавий асбоб-ускуналар орқали тезда бузилиши мумкин эди. Бундан ташқари, махфий сўзларни топишга мўлжалланган дастурлар сониясига юз минглаб махфий сўзларни текшириб чиқариши мумкин. Миcрософт Эхcел 2003 / ХП да вазият бироз ўзгарди, бунда фойдаланувчи тизимда мавжуд турли шифрлаш алгоритмларидан фойдаланиши мумкин, лекин бошланғич ҳолда Миcрософт Эхcел 97 / 2000 ҳимоя тизими сақланиб қолганлиги ҳимоя тизимини мустаҳкам бўлмаслигини кўрсатади.
Эхcел 2007да вазият тубдан ўзгарди — шифрлаш учун 128 битли замонавий АЭС алгоритми ишлатила бошлаши ва СҲА1 хеш-функсиясининг қўлланиши махфий сўзни топиш эҳтимолини кескин пасайтириб юборди. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мустаҳкам ҳимояни „очиш учун махфий сўз“ ҳимоя тури ўрнатилган ва Оффиcе 2007 / 2010 форматида сақланган ҳужжатлар таъминлай олади.
Эхcелнинг асосий элементлари
МИCРОСОФТ ЭХCЕЛ даги барча маълумотлар жадвал Кўринишида намоён бўлиб, бунда жадвал ячейкаларининг (хоналарининг) маълум қисмига бошланғич ва бирламчи маълумотлар киритилади. Бошқа қисмлари эса ҳар хил арифметик амаллар ва бошланғич маълумотлар устида бажариладиган турли амаллар натижаларидан иборат бўлган ахборотлардир.
Электрон жадвал ячейкаларига уч хил маълумотларни киритиш мумкин:
- матнли;
- сонли ифодалар;
- формулалар.
Матнли маълумотлар сарлавҳа, белги, изоҳларни уз ичига олади.
Сонли ифодалар бевосита жадвал ичига киритиладиган сонлардир.
Формулалар — киритилган сонли қийматлар бўйича янги қийматларни ҳисоблайдиган ифодалардир.
Формулалар ҳар доим „=“ белгисини қўйиш билан бошланади. Формула ячейкага киритилгандан кейин шу формула асосида ҳисобланадиган натижалар яна шу ячейкада ҳосил бўлади. Агар шу формулада фойдаланилган сонлардан ёки белгилардан бири ўзгартирилса, ЭХCЕЛ автоматик равишда янги маълумотлар бўйича ҳисоб ишларини бажаради ва янги натижалар ҳосил қилиб беради.
ЭХCЕЛнинг асосий ишлов бериш объекти ҳужжатлар (документлар) ҳисобланади. ЭХCЕЛ ҳужжатлари ихтиёрий номланадиган ва ХЛС кенгайтмасига эга бўлган файллардир. ЭХCЕЛда бундай файллар „Ишчи китоб“ деб аталади. Бир ишчи китоб ихтиёрий сондаги электрон жадвалларни ўз ичига олиши мумкин. Уларнинг ҳар бири „ишчи варақ“ деб аталади. Бир ишчи варақ ўз номига эга бўлади. Ишчи китобни ҳосил қилиш учун МИCРОСОФТ ЭХCЕЛ дастурини ишга тушириш зарур. Ишчи китобнинг таркиб элементларидан бири ишчи варақ, яъни электрон жадвал хисобланади.
Электрон жадвалнинг асосий элементлари эса ячейка ва диапазонлардир.
Ячейка — бу жадвалдаги манзили кўрсатиладиган ҳамда бир қатор ва бир устун кесишмаси оралиғида жойлашган элементдир. Ячейка кесишмаларида ҳосил бўлган устун ва қатор номи билан ифодаланадиган манзили билан аниқланади. Масалан, А — устун, 4 — қатор кесишмасида жойлашган ячейка — А4 деб ном олади. Ячейкага сонли қийматлар, матнли ахборотлар ва формулаларни жойлаштириш мумкин.
Бир неча ячейкалардан ташкил топган гуруҳ диапазон деб аталади. Диапазон манзилини кўрсатиш учун уни ташкил этган ячейкаларнинг чап юқори ва унг қуйи ячейкалар манзиллари олиниб, улар икки нуқта билан ажратилиб ёзилади. Масалан: А1:А4
Эхcел ишчи менюси бўлимлари
Эхcел 2003 версиясининг ишчи менюси қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
- Правка бўлимидаги „Заполнит“ ва „Очистит“ бўлимлари катакларнинг белгиланган йўналишда нусхасини олади ёки тозалайди. Удалит лист бўлими белгиланган варақни ўчиради. Переместит \ скопироват лист Эхcел ишчи китоби саҳифасини керакли жойга силжитади ёки нусхасини янги саҳифада ҳосил қилади. Қолган бўлимлар Миcрософт Оффиcе гуруҳидаги дастурлар учун умумий бўлган вазифаларни бажаради.
- Вид бўлимининг Строка формул бўлими формулалар билан ишлаш сатрини экранда ҳосил қилади ёки аксинча.
- Вставка бўлими катак, сатр, устун ва варақ устида амаллар бажариш учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг мазмуни қуйидагича:
- Ячейки — жадвалга янги катак қўшиш;
- Строки — жадвалга янги сатр қўшиш;
- Столбси — вараққа янги устунлар қўшиш;
- Лист — ишчи китобга янги варақ қўшиш;
- Диаграмма- диаграммалар ташкил этиш;
- Разрив страници — саҳифани ажратиш;
- Функсия — функсияларни танлаш;
- Имя — ишчи китобга ном бериш;
- Примечаниэ — изоҳлар ҳосил қилиш;
- Рисунок — тасвирларни ҳосил қилиш, чиқариш;
- Карта — хариталар ҳосил қилиш.
- Формат бўлими Эхcел дастурида форматлашни асосан катак, сатр, устунларнинг устида бажаради. Бўлим бандларида сатрларнинг баландлиги, устунларнинг эни, катак чизиқларини ҳосил қилиш ва йўқотиш, янги варақ ҳосил қилиш, унга ном бериш вазифалари амалга оширилади. Стил бандида сатр ёки устун номи белгиланиши, катакда маълумотларнинг берилиши ва тулдириш усуллари аниқланади. Катакда ёзувларнинг алифбоси ва ўлчамини белгилаш мумкин.
- Сервис бўлими Оффиcе муҳитидаги амалий дастурларникига ўхшаш.
- Данниэ бўлими бандлари катаклардаги қийматлар устида амаллар бажаришга мўлжалланган:
- Сортировка — қийматларни тартиблаш;
- Филтр — бирор белги ёки шарт бўйича саралаш;
- Форма.. — бирор шаклда тартиблаш;
- Итоги.. — якуний натижаларни аниқлаш;
- Проверка.. — маълумотларни текшириш;
- Текст по столбсам.. — матнни устунларга бўлиш;
- Консолидация.. — қийматларни бирлаштириш;
- Группа и структура — янги тизимлар олиш;
- Свободная таблица. — натижавий жадваллар тузиш;
- Внешниэ данниэ — ташки маълумотлар киритиш.
- Окно — ишчи ойнани тартиблаш.
- Справка — йўриқнома ва маълуомот олиш.
Эхcел 2007 ва 2010 версияларида ишчи меню бўлимлари умумлаштирилган ва тартибга келтирилган ҳамда „Главная“ (Асосий), „Вставка“ (Қўшиш), „Разметка страници“ (Саҳифани таҳрирлаш), „Формули“ (Формулалар), „Данниэ“ (Маълумотлар), „Рецензированиэ“ (Тақриз), „Вид“ (Кўриниш) бўлимларидан иборат.
Эхcелда диаграммалар
Эхcел дастурининг фойдали томони унда киритилган маълумотлар асосида диаграммалар яратиш мумкин.
Эхcелда маълумотлар асосида тайёрланадиган диаграммалар қуйидаги турларга бўлинади:
- гистограмма; — соҳали;
- графикли; — халқали;
- доиравий; — сиртли;
- нуқтали; — биржавий ва ҳоказо.
Диаграмма ҳосил қилиш учун қуйидаги кетма-кетликка риоя қилиш керак:
1) Электрон жадвални юклаш.
2) Мавзуни киритиш.
3) Устунлар кенглигини танлаш.
4) Ҳар бир устунга мос номларни киритиш.
5) Ячейкаларни маълумотлар билан тўлдириш
6) Тўлдириш устунининг формуласини бериш.
7) „Жами харажатлар миқдори“. Натижавий жадвал ҳосил қилиш.
8) Маълумотларни саралаш.
Танқид
Эхcел дастури ҳам баъзи бир функсиялари сабаб кўплаб танқидларга учраган. Мисол учун, статик аниқлик жиҳатидан Эхcелни танқид қилишган.
Сана билан боғлиқ муаммолар
Эхcелнинг 2007 версиясига қадар ва ўзида ҳам 1900-йил кабиса йил деб хато ҳисобланиб келинган. Хато Лотус 1-2-3 да пайдо бўлган ва мажбуран Эхcелга тарғиб қилинган.
Эхcелдаги тасвирларнинг хатолиги
2007-йилнинг 22-сентабрида муайян ҳолатларда Эхcел 2007 нотўғри натижаларни кўрсатиши тўғрисида хабар пайдо бўлди. Бу математик ҳисоб житоб билан боғлиқ бўлиб, бу ҳақида бу ерда маълумот олишингиз мумкин. Муаммо 2007-йил 9-октабр санасида махсус патч ишлаб чиқарилиши билан ҳал қилинди. Бу хато Миcрософт Эхcел 2016 да кузатилмайди.
Яна қаранг
Манбалар
Адабиёт
- Джон Уокенбах. Эхcел 2013: профессиональное программирование на ВБА. М.: «Диалектика», 2014.
- Грег Харвей. Миcрософт Эхcел 2013 для чайников. М.: «Диалектика», 2013.
- А. Н. Комороwски Динамик таъсири МС Эхcел[сайт ишламайди] (Рус.) // информатика. — М., 2007. — № 05. — С. 20-25 (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-09-04 санасида архивланган).
- А. Н. Комаровскй Фойдаланиш шартли форматлаш МС Эхcел учун таҳлил динамик мантиқ даврлари[сайт ишламайди] (Рус.) // информатика. — М., 2007. — № 06. — С. 10-20 (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-09-04 санасида архивланган).
- Усенков Д. Й. 3Д юзаси Эхcел (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-01-19 санасида архивланган) (Рус.) // информатика. — М., 2013-йил. — Жан. — пп. 40-45.
- Интернет маълумотлари