Microsoft Exchange Server
Миcрософт Эхчанге Сервер — хабар алмашиш ва ҳамкорлик дастурий маҳсулотидир. У фақат Wиндоwс Сервер операцион тизимларида ишлайди.
Миcрософт Эхчангенинг асосий функсиялари: почта хабарларини қайта ишлаш ва жўнатиш, тақвимлар ва вазифаларни алмашиш, мобил қурилмалар ва вебга киришни қўллаб-қувватлаш, овозли хабар алмашиш тизимлари билан интеграция (Эхчанге 2007 версиясидан бошланган), тезкор хабар алмашиш тизимларини қўллаб-қувватлаш (Эхчанге 2003 версиясидан ўчирилган).
Тарих
- 1996-йил 11-июн — Эхчанге Сервер 4.0 чиқди. Ушбу версия Нетwорк Cоуриэр томонидан ёзилган Эхчанге Сервер 3.5-дан сезиларли даражада фарқ қилар эди;
- 1997-йил 23-май — Эхчанге 5.0;
- 1997-йил ноябр — Эхчанге 5.5, Стандард („5.5 / С“) ва Энтерприсе („5.5 / Э“) каби иккита версияси чиқарилди. Стандарт олдинги версиядаги каби чекловларга эга бўлган (почта қутисининг максимал ҳажми 16 Гб), Энтерприсе лимити 8 Гбайтгача кенгайтирилди, амалдаги тавсия этилган чегараси 100 Гб;
- 2000-йил 29-ноябр — Эхчанге Сервер 2000 (версия 6.0);
- 2003-йил 28-сентябр — Эхчанге Сервер 2003 (версия 6.5);
- 2006-йил 8-декабр — Эхчанге Сервер 2007 (версия 8.0);
- 2009-йил 9-ноябр — Эхчанге Сервер 2010 (версия 14.0);
- 2012-йил 3-декабр — Эхчанге Сервер 2013 (версия 15.0);
- 2015-йил 1-октябр — Эхчанге Сервер 2016 (версия 15.1);
- 2018-йил 24-июл — Эхчанге Сервер 2019 (версия 15.2).
Хусусиятлари
Эхчанге Сервер Аcтиве Диреcторй билан чамбарчас бирлаштирилган: фойдаланувчи маълумотларининг аксарияти Аcтиве Диреcторй’да сақланади (фойдаланувчи қайд ёзувлари ва почта қутилари орасидаги боғланишлар, алоқа рўйхатлари). Фақатгина почта қутиларининг ўзи Аcтиве Диреcторй’дан алоҳида сақланади (уларнинг ҳажм катталигига қараб). Аcтиве Диреcторй репликация механизми туфайли бир нечта Миcрософт Эхчанге серверларидан фойдаланилганда барча серверлардаги маълумотлар янгиланади. Доменлар ўртасидаги ишонч муносабатларининг иерархик тизими ҳам автоматик равишда сақланиб қолади.
ИИС имкониятлари ОМА / ОWА билан ишлаш учун ишлатилади.
Хакерлар ҳужуми
Миcрософт компанияси Эхчанге Сервер почта қутиси серверларига бўлган ҳужум ҳақида 2021-йил 2-март куни эълон қилди. Миcрософт дастурий таъминоти хакерлик ҳужумига учради. Бу вазият глобал киберхавфсизлик инқирозига айланиши мумкин. Эхчанге Сервер дастурий таъминотидаги нуқсон туфайли дунёда камида 60 минг ташкилотнинг маълумотлар базаси бузилган. Кибержиноятчилар эса компания барча мижозларини тўлиқ ҳимоя қилишидан олдин иложи борича кўпроқ компютерларни зарарлашга ҳаракат қилган.
Миcрософт компанияси ҳужум Хитойнинг „Ҳафниум“ номли хакерлар гуруҳи томонида номаълум механизмдан фойдаланган ҳолда амалга оширилганини маълум қилган. Шунингдек, компания ҳужумдан мақсад юқумли касалликлар бўйича тадқиқот олиб борувчи олимлар, юридик фирмалар, университетлар, нодавлат ташкилотлар, таҳлил марказлари ва бошқа бир қатор ташкилотлардан маълумот олишга ҳаракат қилиш бўлганини қайд этган[1].
Рақобатдош тизимлар (платформалар)
- ИБМ Лотус Нотес (шунингдек Лотус Нотес, Лотус Нотес/Домино)
- ЭМC² ҳужжати
- Новелл ГроупWисе
- Зимбра
Танқид
Интернетдаги баъзи манбаларнинг тахминларига кўра, Эхчанге 2010 версияси дастурнинг эски версиялари билан жуда чекланган мувофиқлиги бўлиши мумкин[2]. Бироқ, Миcрософт Эхчанге 2010’нинг умумий ташкилотда олдинги версиялар — Эхчанге 2007 ва Эхчанге 2003 билан тўлиқ мувофиқлигини расман тасдиқлади. 10 йилдан кўпроқ вақт олдин чиқарилган Эхчанге 2000 версиялари ва ташкилотларда аввалги версиялари қўллаб-қувватланмайди[3].
Манбалар
- ↑ „Миcрософт дастурий таъминотида кузатилаётган заифлик глобал киберхавфсизлик инқирозига айланиши мумкин“. Бугун.уз. 2021-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 7 март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-15 санасида архивланган)
- ↑ Бриэн Посей. „Чего ждать от Эхчанге 2010: уж точно не обратной совместимости“. Wинблог.ру. Қаралди: 12 октября 2009 г.
- ↑ „Ундерстандинг Упграде то Эхчанге 2010“. Миcрософт.cом. Қаралди: 07.23.2014.