Миcрософт ПоwерПоинт (тўлиқ номи — Миcрософт Оффиcе ПоwерПоинт, инглизча: поwер поинт — ишонарли ҳисобот) — тақдимотлар яратиш ва уларни томоша қилишга мўлжалланган дастур бўлиб, Миcрософт Оффиcенинг бир қисми ҳисобланади ва Миcрософт Wиндоwс, маcОС тизимларида ишлаш имкониятига эга. ПоwерПоинтда яратилган тақдимотлар проектор ёрдамида катта экранларда ёки катта ўлчамли телевизион экранларда кўришга мўлжалланган.

Миcрософт ПоwерПоинт (Wиндоwс)
Microsoft PowerPoint ramzi
МуаллифМиcрософт
Ишлаб чиқувчиМиcрософт
Сўнгги версияси.
  • 2016 (16.0.4229.1024) (Wиндоwс)
  • 2016 (15.14.0) (маcОС) (22-сентабр 2015 (Wиндоwс), 15-сентабр 2015 (маcОС)) / 2023-йил
Операцион тизимМиcрософт Wиндоwс, маcОС, Андроид
Статусматн муҳаррири
ЛицензияЭУЛА

Тарихи

ПоwерПоинт яратиш фикри Беркли олийгоҳи талабаси Боб Гаскинс (Боб Гаскинс)да пайдо бўлади. 1984-йил Гаскинс Форетҳоййҳюгҳт фирмасига қўшилди ва Деннис Остин (Деннис Аустин) исмли дастурчини ишга ёллайди. Боб ва Деннис ҳаракатларини бирлаштиришади  ва Пресентер дастурини яратишади. Деннис дастурнинг оригинал версиясини  Том Рудкин билан яратади. Кейинчалик Боб дастур номини ПоwерПоинт деб ўзгартиришга қарор қилади.

1987-йил  ПоwерПоинт 1.0  Аппле Маcинтош тизими учун намойиш этилади. У оқ-қора форматда ишлаган. Кейинчалик Маcинтошнинг рангли кўринишлари пайдо бўлган ва дастурнинг ҳам рангли версияси яратилган. ПоwерПоинтнинг илк версияларида дастур таркибига кўк жилдли китоб шаклидаги йўриқнома киритилган, аммо бу бироз қимматга тушиши муносабати билан Форетҳоугҳт электрон йўриқномага ўтишга қарор қилади.

1987-йил Форетҳоугҳт ва ПоwерПоинт Миcрософт томонидан $ 14 млн.га сотиб олинади. 1990-йил Миcрософт Оффиcе пакети тўпламидаги Wиндоwс учун версияси намойиш қилинди. 2002-йилдан бошлаб Оффиcе ХП ПоwерПоинтнинг пайдо бўлиши билан у Оффиcе пакетидан алоҳида ҳам тарқатилиши мумкин эди. Албатта Қ.М.Т

Версиялари

Йил Версия Ном Изоҳ
1990 2.0 ПоwерПоинт 2.0 Wиндоwс 3.0 учун МС Оффиcе 1.х таркибида
1992 3.0 ПоwерПоинт 3.0 Wиндоwс 3.1 учун МС Оффиcе 3.0 таркибида
1993 4.0 ПоwерПоинт 4.0 МС Оффиcе 4.х таркибида
1995 7.0 ПоwерПоинт Wиндоwс 95 учун Оффиcе 95 таркибида
1997 8.0 ПоwерПоинт 97 Оффиcе 97 таркибида
1999 9.0 ПоwерПоинт 2000 Оффиcе 2000 таркибида
2001 10 ПоwерПоинт 2002 Оффиcе ХП таркибида
2003 11 ПоwерПоинт 2003 Оффиcе 2003 таркибида
2007 12 ПоwерПоинт 2007 Оффиcе 2007 таркибида
2010 14 ПоwерПоинт 2010 Оффиcе 2010 таркибида
2013 15 ПоwерПоинт 2013 Оффиcе 2013 таркибида
2016 16 ПоwерПоинт 2016 Оффиcе 2016 таркибида
2018 17 ПоwерПоинт 2019 Оффиcе 2019 таркибида

Форматлари

Тақдимотлар қуйидаги (префикс ёрдамида) кўринишларда сақланиши мумкин:

  • .ппт — ПоwерПоинт тақдимоти
  • .ппс — фақатгина ПоwерПоинт тақдимоти
  • .пот — ПоwерПоинт модели

ПоwерПоинт 2007 ўзининг маcОС учун версиясида (2008) Оффиcе Опен ХМЛ форматини тақдим этди. Шундан сўнг тақдимотлар. пптх,. ппсх,. потх кўринишига эга бўлди. Тақдимотга аудио файл қўшиш учун МПЕГ ЛАЕР 3 18ҲБ 11025 Ҳз стерео форматини ишлатиш зарур.

Мувофиқлиги

ПоwерПоинт Миcрософт Оффиcе қисми ҳисобланади. Бу эса  ПоwерПоинтга тақдимот яратувчи дастур сифатида дунёга кенг тарқалишига ёрдам берди. Тез-тез ПоwерПоинт тақдимотлари фойдаланувчилар томонидан бошқа компютерларга жўнатилиб турилади. Бу эса рақобатчи дастурлар билан мувофиқликни таъминлаш заруриятини билдиради. ПоwерПоинтнинг баъзи тақдимотлари Wиндоwс тизимига ўрганганлиги боис уни маcОС ПоwерПоинт версиясида очишнинг иложи йўқ. Шу сабабли Миcрософт очиқ стандартларга ўтишга қарор қилди.

Реклама тақдимоти

Реклама презентастиясини яратиш бу кўп вақтни талаб қиладиган, жуда муҳим ва масъулиятли жараёндир. Бу ўринда сиздан талаб қилинадигани бу расмлар, анимастия (ҳаракат), қисқа матнлардан иборат ссенарийни ўйлаб топиш. Презентастиялар тайёрлашда энг эффектив ва универсал воситалардан бири-бу Миcрософт Оффиcе иловасидаги-Поwер Поинт дастуридир. У график ахборотлар, тақдимотлар, овоз, видео клиплар, анимастиялардан фойдаланиб, сифатли тақдимотлар яратиш имконини беради. Презентастияларни тайёрлаш натижасида:

  • қатнашувчиларга таркатиш учун чоп қилинган ҳужжат;
  • кадоскопда фойдаланиш учун калкалар;
  • слайдоскопларда фойдаланиш учун 35-миллиметрли слайдлар;
  • чўнтак дафтарчаси;
  • электрон презентастияларни олиш мумкин.

Миcрософт Поwер Поинт дастури 1987-йилдан бошлаб пайдо бўлган бўлса ҳам, аммо презентацион график ишларида етакчи ўрин тутади. Бу дастурнинг кейинги версияларида эса шу дастурга янги қўшимча фикрлар ва презентастияларни қўллашнинг янги усуллари ишлаб чиқилди. Миcрософт Поwер Поинтдан фойдаланаётган ҳар бир фойдаланувчи хоҳ у янги иш бошловчи бўлса, хоҳ тажрибали бўлишидан қатъий назар, ушбу дастурга киритилган янги усулларни юқори даражада баҳолайди.
Миcрософт ПоwерПоинт – тақдимотларни тайёрлаш ва тақдимотларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган бўлиб, унда яратилган тақдимотларда оддий анимастиялар ҳосил қилиш мумкин. Тақдимот – маъруза, бизнес режа ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Ҳар бир тақдимот бир неча слайддан ташкил топган бўлиши мумкин.
Миcрософт Поwер Поинт – универсал, имкониятлари кенг бўлган, кўргазмали графика амалий дастурлари сирасига киради ва матн, расм, чизма, графиклар, анимастия эффектлари, овоз, видеоролик ва бошқалардан ташкил топган слайдларни яратиш имконини беради.

Яна қаранг

Танқид

Дастур бир неча маротаба танқидларга учраган. Танқидчиларга баъзида тақдимот дизайн кўриниши ёқмаган бўлса, баъзида маълумот киритишдаги камчиликлар ваъж қилинган. ПоwерПоинтни тақдимот яратиш учун ишлатмасликни тарғиб қилувчилар орасида Елск олийгоҳи профессори Эдвард Тафти ва россиялик дизайнер Артемий Лебедевлар бор.

Ҳаволалар