Miguel de Cervantes
Дон Мигуэл де Cервантес Сааведра (миˈɣэл ðэ θэрˈβантес сааˈβэðра; русчада кириб келган исми Мигел де Сааведри Сервантес[1]; 1547-йил 29-сентябр, – 1616-йил 23-апрел) испан ёзувчиси, шоири ва драматурги бўлган. Унинг Дон Кихот романи Ғарб адабиёти классикаси ҳисобланиб, 65'дан ортиқ тилларга таржима қилинган.
| Мигуэл де Cервантес Сааведра | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
29-сентябр 1547-йил |
| Вафоти |
23-апрел 1616-йил (68 ёшда) Мадрид, Испания |
| Фуқаролиги | испан |
У иезуитларнинг Валядолида шаҳридаги коллегиясида (1557—61), кейин Мадридда таҳсил кўрган. Папа муридлари билан бирга 1569-йилда Италияга борган. Европа флоти нинг Лепанто яқинида туркларга қар ши олиб борган жангида (1571-йил 7 октябр) яраланган; ватанига қайтишда (1575) денгиз қароқчилари қўлига тушиб, Жазоирда 5 йил асирликда яшаган.
С 1585-йил Мадридда нашр этилган „Галатея“ романи билан танилган. Шундан кейин у гарчанд 20—30 та песа ёзган бўлсада, бу асарлар изсиз кетган. Қалам ҳақи эвазига турмуш тебрата олмаган. Сервантес 1587-йилда Севиляга кўчиб бориб, 1603-йилгача дастлаб ҳарбий, кейин оддий фуқаро сифатида хизмат қилган. Испаниянинг энг йирик портларида яшаш ва турли табақадаги кишилар билан мулоқотда бўлиш унинг сўнгги давр ижодига катта таъсир ўтказган. 1602-йил Севиля қамоқхонасида бошлаган „Дон Кихот“ романи (1-қисми) нашр этилиши биланоқ (1603) Сервантес Европа миқёсида машҳур бўлиб кетади. Романнинг катта шовшув қозонганига ҳавас ва ҳасад қилган А. Фернандес де Авелянеда тахаллусли қаламкаш 1614-йилда „Дон Кихот“нинг сохта давомини ёзиб, нашр этади. Бундан ғазабланган Сервантес 1615-йилда романнинг ҳақиқий давоми — 2-қисмини эълон қилади. Сервантес „Дон Кихот“нинг ҳар иккала қисми орасида „Панднома ҳикоялар“ (1613) ва "Парнасга саёҳат" достони (1614)ни ёзган. „Персилес ва Сихизмунданинг саргузаштлари“ (1617-йил нашр этилган) романи эса Сервантеснинг хасталик пайтида ёзиб тугатган сўнгги асаридир. Умрининг аксар қисми хорлик ва зорликда кечган Сервантес ўлими олдида роҳибликка ўтган.
Сервантеснинг адабий меросида ҳажвий ва ишқий шеърлар, ишқий қаҳрамонлик ва ҳаётиймаиший мавзудаги драма ва комедиялар ҳамда кўплаб ҳикоялар мавжуд. Бу асарларга хос энг муҳим ҳолат ва вазиятлар, ният ва ғоялар „Дон Кихот“да ўзининг ёрқин бадиий тажассумини топган. Асардаги тақдир билан муроса қила олмайдиган, ҳар қандай адолацизликка қарши курашга шай бўлган қаҳрамон образи ўз иддизлари билан ХВИ асрдаги испан „янги рицар романлари“, шунингдек, Италиядаги Уйғониш даври достонлари ва чўпонлар хақидаги кўплаб ҳикояларга бориб тақалади. Аммо Сервантес бу асарларга хос қаҳрамон образини яратиш анъаналарини давом эттиришни эмас, балки ўзи яшаган даврда кенг тарқалган „янги рицар романлари“ устидан кулишни, уларга пародия қилишни ўзига мақсад қилиб олган. Айни пайтда Сервантес воқеликка реалист ёзувчи сифатида ёндашиб, инсонпарварлик ғояларини тараннум қилган.
„Дон Кихот“ ХИХ-ХХ асрларга келиб оламшумул шуҳрат қозонди. Худди шу даврларда асарнинг трагикомик ва умуминсоний аҳамияти илк бор кашф этилди; унда тасвирланган идеал ва реал қодисалар, сохта қаҳрамонлик билан ҳақиқий жасорат, орзуармон билан реал воқелик ўртасидаги кескин фарқ шу асрларда кечган ижтимоий пўртаналар ва ҳаётий вазиятлардаги таназзул моҳиятини ўзида ифодалаш қудратига эга бўлди. Ушбу роман асосида жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида саҳна (опера, балет, драма), кино (кинофилм, телесериал), мусиқа (фантастик вариациялар) ва тасвирий санъат (қайкал ва бошқалар) асарлари яратилган.
Манбалар
- Дон Кихотнинг саргузаштлари, Т., 1990.
Адабиётлар
- Франк Б., Сервантес, М., 1960; Диас — Плаха Г., От Сервантеса до наших дней, М., 1981.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Мигуэл де Cервантесга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Викиомборда „Мигуэл де Cервантес“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ↑ Воронсов 1989, с. 44.