Mihaela Fileva
Миҳаэла Тинкова Филева (булғорча: Михаела Тинкова Филева; 1991-йил 15-майда туғилган) – болгариялик қўшиқчи, қўшиқнавис ва раққоса. 2005-йилда Болгария Миллий Телевидениеси томонидан ўтказилган „Ҳит Минус Оне“ кўрик танловида ғолиб чиққан. 2011-йилда Болгарияда ўтказилган „Тҳе Х Фаcтор“ мусобақаси финалчисига айланган.
Миҳаэла Филева булғорча: Михаела Тинкова Филева | |
|---|---|
|
Филева, 2020-йил, май. | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
1991-йил 15-май |
| Жанрлар | поп, жазз, Р’нъБ |
| Фаолият йиллари | 2005–ҳозиргача |
| Лейбллар | Монте Мусиc, Виргиниа Реcордс |
| Турмуш ўртоғи | Стефан Радов |
Биографияси
Филева 1991-йил 15-майда Болгариянинг Велико Тарново шаҳрида туғилган. 6 ёшида пианино чалишни ва қўшиқ куйлашни, 9 ёшидан рақс билан шуғуллана бошлаган. 2006-йилда „Ҳит-1“ мусиқий шоусида ғолибликни қўлга киритган. Филева „Проф. Панчо Владигеров“ Миллий мусиқа академиясида таҳсил олган[1].
Таълими
Филева ўзининг туғилган шаҳри Велико Тıрноводаги „Васил Друмев“ математика ва табиий фанлар олий мактабини тамомлаган. Сўнгра Софиядаги „Проф. Панчо Владигеров“ Миллий мусиқа академиясида жазз ва эстрада йўналишида таҳсил олган.
Мусиқий фаолияти
Миҳаэла бир нечта мукофотларни қўлга киритган. „Йилнинг аёл қўшиқчиси“ мукофоти (БГ Радио, Бох ТВ, 359 Ҳип-Ҳоп Мусиc Аwардс), „Йил албоми“, „Йил қўшиқлари“ (БГ Радио), „Йил аёли“ (мусиқа йўналиши бўйича, Гразиа журнали) шулар жумласидандир[ иқтибос керак ].
Филева биринчи бор 2011-йилда „Х-фаcтор“ танловининг финалчилари қаторидан жой эгаллаб, кўпчиликда катта таассурот қолдирган. Унинг чиқиши томошабинлар ва бир қанча мусиқа продюсерлари эътиборига тушган ва орадан кўп вақт ўтмай „Монте Мусиc“ лейбли билан шартнома имзолаган. 2012-йилда Миҳаэла „Биллй Ҳлапето“ билан ҳамкорликда „Когато ти триабвам“ номли синглини эълон қилган.
Бир неча ой ўтиб, Миҳаэла ва ВенЗй ижросидаги „Опасно близки“ сингли унга бутун мамлакат бўйлаб машҳурлик олиб келди. Кейинчалик унинг „А дано, ама надали“ ва „Приливи и отливи“ номли сингллари эълон қилинди. Шундан сўнг, Миҳалеа ўзининг „Инcогнито“ деб номланган илк албомини тақдим этди. Филеванинг ижросидаги „На рйба на лудостта“, „Эдно наум“, „И аз сйм тук“ ва „Инcогнито“ сингллари Болгария чартларида биринчи ўринларни эгаллаган. Унинг иккинчи албоми „Нова страница“ тақдим этилганидан сўнг, Миҳаэла Софиянинг энг катта консерт залларидан бирида ўзининг консерт дастурини тақдим этди, ушбу консерт билетлари тўлиқ сотилган. Ушбу албом номи билан аталган қўшиқ „Нова страница“ эса Миҳаэла томонидан ёзилган. 2020-йилда унинг „Ливе ин НДК“ номли учинчи албоми чиқди. Шундан сўнг Филева ўзининг „Йин&Янг“, „100 на 100“ / „Алл Тҳе Wай“, „Латино Сеñорита“, „На другиа краи на света“, „Родена с касмет“ синглларини, 2021-йилда эса „Йин&Янг“ номли тўртинчи албомини мухлисларга тақдим этди[2].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.фаcебоок.cом/пагес/Миҳаэла-Филева/256332384378914 [усер-генератед соурcе]
- ↑ „Михаела Филева: "Щастлива съм, че посветих живота си на музиката" | Радио България“. 2013-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-декабр.