Михаил Сергеевич Горбачов (русча: Михаи́л Серге́евич Горбачёв) — Совет Иттифоқи тарихида биринчи ва ягона президенти ҳамда дунё тарихида энг катта социалистик мамлакатни парчалаши орқали танилган. СССР давлат арбоби.

Михаил Сергеевич Горбачёв
 СССР Президенти
 
Мансаб даври
1990-йил – 1991-йил
Вице-президент Геннадий Янаев (1991-йил 4-сентабргача)
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси лавозим тугатилган
 СССР КП МҚ Бош котиби
 
Мансаб даври
1985-йил – 1990-йил
Ҳукумат бошлиғи

Ўтмишдоши Константин Черненко
 СССР Олий Кенгаши раиси
 
Мансаб даври
25-май 1989-йил – 15-март 1990-йил
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси Анатолий Люкянов
СССР Олий кенгаш президиуми раиси
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 2-март 1931-йил
Приволна қишлоғи, Красногвардейск тумани, Ставропол ўлкаси[1]
Вафоти 30-август 2022-йил(2022-08-30)
(91 ёшда)[1]
Москва, Россия
Ўлим сабаби Сурункали ўпка касаллиги
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→Rossiya
Сиёсий партияси Коммунистик партия 1952-1991
Турмуш ўртоғи Раиса Горбачёва
Онаси Мария Пантелеевна Горбачёва (Гопкало) (2-апрел 1911-йил — 14-апрел 1995-йил)[2]
Отаси Сергей Андревич Горбачёв (8-октабр 1909-йил — 22-феврал 1976-йил)
Алма матер М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети юридик факултети
Касби юрист, агроном-иқтисодчи
Мукофотлари Нобел мукофоти
Дафн этилган жойи (Новодевичий қабристони)
Имзоси

Ҳаёт фаолияти

Ёшлик йиллари

Миша Горбачёв додаси — „Қизил Октабр“ („Красний октябр“) колхози раиси Пантелеем Ефимович Гопкало (1894—1953) ва бувиси Василиса Люкяновна Гопкало (Литовченко) билан[3], (онаси томонидан қариндошлари).

Горбачов 1931-йили 2-мартда Ставропол ўлкаси, Красногвардейск туманининг Приволна қишлоғидаги деҳқон оиласида дунёга келган. Отаси 40-йилдан ортиқ қишлоқ меҳанизатори Улуғ Ватан уруши даврида сапёр бўлиб кейинчалик жангда оғир яраланиб вафот этган. Онаси ўзининг кўп йиллик умрини колҳозчи сифатида ўтказган. Миллати жиҳатидан рус.

Таълим

1950-йилда мактабни кумуш медалга тамомлаб[1], М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетига ўқишга киради. 1955-йили ўқишни битиради. 1967-йил Ставропол қишлоқ-хўжалик институтининг (ҳозирги Стравпол давлат аграр университети) сиртқи бўлимини аъло баҳолар билан якунлайди[4]. 1952-йилда СССР Коммунистик партияси аъзосилигига қабул қилинади.

Меҳнат фаолияти

У ўзининг меҳнат фаолиятини 15-ёшида машина-трактор стансиясида механизаторлик вазифаси билан бошлайди. Университет тамомлаганидан сўнг Ставропол ўлкасида (СИКПЁТ) Совет Иттифоқининг Коммунистик партияси ёшлар ташкилотининг пропагандачилик ва агитация бутун ўлка бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари вазифасида кейинчалик (СИКПЁТ) Совет Иттифоқининг Коммунистик партияси ёшлар ташкилотининг Ставропол шаҳридаги биринчи котиби. Ва 1962-йилда Коммунистик партиясининг Ставропол ўлкаси бошқармаси томонидан Ставропол ўлкаси майдони-ишлаб чиқариш колхоз тартибини ривожлантириш бошқармасининг парторги сифатида сайланади ва ана шу йилнинг декабр ойида Коммунистик партиясининг Ставропол ўлкасидаги қишлоқ-ҳўжалик бўлимини бошлиғи этиб тайинланган.1968-йили Коммунистик партиясининг биринчи котиби Ставропол шаҳри бўйича,1968-йил август ойида иккинчи котиби сифатида, апрел ойлари 1970-йилда Коммунистик партиясини биринчи котиби Ставропол ўлкаси бўйича иш юритади. 1978-йилнинг ноябр ойида илк бор Михаил Горбачов Коммунистик партияси котиби қилиб сайланади. Сўнгра 1985-йилнинг мартидан ўзининг асосий ҳаёти деб билган Коммунистик партияси бош котиби СССР давлат расмий бошлиғи этиб тайинланади.

СССРни парчаланиши

1990-йилни 15-мартидан СССР Олий маслаҳат президиумининг депутатлари томонидан СССРнинг биринчи президенти этиб сайланади. Бу билан Михаил Горбачов ўзининг қайта қурилиш ғояси, бирданига капиталистик ва демократик жамиятни қуриш ҳамда шахсий мулк ўзлаштириш ғоялари билан 70-йил бирдамлик фақат халқ учун ватан учун тушунчалари билан яшаб келган социализм идеологияси ворислари орасида бир неча тушунмовчиликлар, давлат тўнтаришлари СССР иқтисодиётини инқирозга олиб келади.1990-йилнинг охирларида мамлакат ичида бутунлай бошқарув издан чиқиб кетиб, юрт иқтисодий инқирозга юз тутгани боис кўпчилик аҳоли ўзининг иш ўринларини йўқотишади бу хол эса халқни ғазаблантирибгина қолмай ҳар бир миллат этакчиларини ўз миллатига асосланган давлат қуриш имконини яратиб беради.1990-йил декабр ойида Москва кўчаларида давлат бостираолмайдиган халқ қўзғолони кўтарилади. Бу холатдан ўзидан чўчиган Михаил Горбачов Қрим оромгоҳларидан биридаги дам олиш масканига беркиниб олади. Москвада эса тезкор давлатнинг ички ишлар вазирлари ва давлатнинг юқори мансабдаги амалдорлар томонидан қаровсиз қолган ҳукуматга тезкорлик билан Давлат ҳавфсизлик қўмитаси ташкил топади. Ва 1991-йилда СССРнинг барча таркибидаги 15- мамлакат ажралиб ўзининг мустақиллигини эълон қилишади. Россия ҳукуматига шу даврда Борис Николаэвич Елсин президенти этиб тайинланади. Горбачов эса озмунча вақт уй қамоғида ва кейинчалик чегараланган ҳолда фаолият юритиш тартиби билан Россия Федерацияси Думаси томонидан қарор чиқарилган[5].

Оиласи

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Горбачёв вафот этди“.
  2. ↑ „Привет, Андрей! Юбилейный вечер "Ласкового мая". Ток-шоу Андрея Малахова от 06.10.18“ (ру). 2019-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-декабр.
  3. ↑ „Василиса Лукьяновна Литовченко (Гопкало) — Родовод“. ру.родовид.орг. 2019-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-декабр.
  4. ↑ ҳттпс://риа.ру/20220830/горбачев-1813287586.ҳтмл
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар