Milliy bogʻ
Миллий боғ, миллий табиат боғи — алоҳида қўриқланадиган, инсон фаолияти таъсирига учрамаган ва табиий манзаралари сақланган, ўсимликлар ва ҳайвонот олами ва уларнинг яшаш муҳити илмий ва ўқув-амалий аҳамиятга эга бўлган катта табиий ҳудуд. Миллий боғда ландшафтларни тиклаш, ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлаш ишлари амалга оширилади, бир қисми дам олувчилар ва қатъий тартибда туристлар учун очиқлиги билан қўриқхоналардан фарқ қилади. Чет элларда Миллий боғ давлат томонидан қўриқланадиган ҳудудларнинг кенг тарқалган тоифаси ҳисобланади. Жаҳонда биринчи Миллий боғ АҚСҲ конгресси 1872-йилда қабул қилган қонун асосида Еллоустон дарёсининг юқори оқимидаги Қояли тоғлар ҳудудида ташкил этилган Еллоустон Миллий боғидир. 1980-йиллар охирида жаҳонда 2600 дан ортиқ Миллий боғлар ва фаолияти ҳамда вазифаларига кўра, М. Б.га яқин бўлган қўриқланадиган ҳудудлар ташкил этилди. Улардан Гренландия (Дания) Миллий боғи, майдони 7 млн.га, ВудБаффало (Канада) Миллий боғи, майдони 4,5 млн.га, Серенгети (Танзания) Миллий боғи, майдони 2 млн.га, Ўзбекистонда Зомин миллий боғи, Угом-Чатқол миллий боғи машҳур.
Абдушукур Хоназаров.[1]
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |