Bunyodkor stadioni
Бунёдкор стадиони — Тошкентнинг Бунёдкор футбол клуби стадионидир. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз ўйинларини ўтказади. 2012-йили августида қуриб битказилган ушбу стадион 34 минг томошабинни сиғдира олади[2][3][4][5][6].
| Бунёдкор стадиони | |
|---|---|
| Файл:Бунёдкор стадиум1.жпг | |
| Собиқ ном(лар)и | Бунёдкор стадиони |
| Жойи |
|
| Асос солинган | 2008-йил 13-ноябр |
| Қачон қурилган | 2008—2012 |
| Қачон очилган | 2012-йил 28-сентябр |
| Эгаси | Бунёдкор футбол клуби |
| Оператор | Ўзбекистон футбол федерацияси |
| Юзаси | табиий чим |
| Иншоот нархи | 228,7 млн евро [1] |
| Меъмор |
|
| Ҳажми | 34.800 |
| Майдон ўлчами | 105м х 68м |
| Майдон эгалари | |
| Бунёдкор, Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси | |
Тошкент шаҳридаги Бунёдкор Стадиони қурилиб битиши ўзбек футболининг 100 йиллик тантаналари нишонланаётган бир пайтга тўғри келди[7][8].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, „Бунёдкор“ стадиони аслида 2012-йилнинг 10-мартида топширилиши керак эди.
Германиянинг ГМП фирмаси томонидан лойиҳалаштирилган спорт комплекси қурилиши 2008-йил бошланган ва кейинроқ тўхтаб қолган эди. Бунга „Бунёдкор“ жамоасининг муассиси, Миродил Жалоловга тегишли экани айтиладиган „Зеромакс“ ширкатининг ёпилиши сабаб бўлган эди. Шундан сўнг тўхтаб қолган қурилиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 5-апрелдаги қароридан сўнг яна бошланди.[9]
Стадионнинг дастлаб 45 минг одамни сиғдира оладиган Марказий Осиёдаги энг катта спорт комплекси бўлиши ҳақида айтилган эди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси сайти маълумотига кўра, эндиликда томошабинлар ўриндиқлари сони 34 мингдан иборат бўлди, шундан 1700 таси ВИП-ўринлар ҳисобланади. Бу ерда шунингдек, ер ости автомобиллар тўхташ жойи, конференс-зал, музей, тиббиёт шохобчалари, умумий овқатланиш жойлари ва савдо дўконлари хизмат кўрсатади.
120 ўринли Болалар-ўсмирлар футбол мактабида эса худди шунча ўринли ётоқхона корпуси ва овқатланиш бўлими, сузиш ҳавзаси, машқ қилиш ва спорт зали, тиббиёт маркази бор.
Бунёдкор стадионида республика ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда тадбирлари, Тошкент шаҳри аҳолиси, айниқса болалар, ўсмирлар ва ёшлар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратилган.
Тарихи
Стадион қурилиши 2009-йилда бошланган. Стадионнинг илк пойдеворини қўйишда Испаниянинг „Барcелона“ футбол клубининг ўша пайтдаги президенти Жоан Лапорта ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов иштирок этган. Стадион қурилиши 2012-йил август ойида якунланган. Стадионнинг очилиши, 2012-йил 28-сентабрда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти — Ислом Каримов иштирокида ўтказилган, шунингдек, мухлислар ва томошабинлар билан тўла бўлган.[10] Стадионнинг тантанали очилиши таниқли ўзбек эстрада хонандаларининг куй-қўшиқлари билан бўлган, шунингдек, Тошкентнинг „Бунёдкор“ ва „Пахтакор“ футбол клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Стадионнинг очилиши Ўзбекистон футболининг 100 йиллигига тўғри келган[11].
Тавсифи
Стадион Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган. „Миллий“ Стадиони — 34 000 томошабинга мўлжалланган, икки қаватли ва 50 дан ортиқ секторга эга. ВИП (тахминан 50 ўрин / кабина) ва CИП (700 ўринли) қутилари мавжуд. Ногиронлар аравачасида фойдаланувчилар учун бир неча ўнлаб жойлар мавжуд. Стадионда ресторан ва кафе-барлар, тез овқатланиш корхоналари, ҳожатхоналар, фитнес клублари ва бошқа об’эктлар ва пунктлар мавжуд.
Иккита йирик монитор, замонавий ёритиш тизими — 3000 люкс, замонавий аудиотизим, футболчилар ва жамоа аъзолари учун тўртта кийим алмаштириш хонаси, конференсия зали ва бошқа ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар мавжуд. Стадион остида 350 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ мавжуд. Шунингдек, стадион ҳудудида „Ўзбекистон футболи тарихи музейи“ жойлашган бўлиб, унда „Бунёдкор“ футбол клубининг кубоклари, шунингдек, футболга оид бошқа буюмлар, фотосуратлар ва кўргазмалар тақдим этилган. Стадион майдони замонавий халқаро стандартларга жавоб беради. Майдоннинг ўлчами 105 га 68 метрни ташкил қилади.
„Миллий“ стадиони мажмуаси 37 гектар майдонни эгаллаб, асосий стадиондан ташқари яна еттита замонавий майдонга эга. Шунингдек, мажмуа ҳудудида болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, сузиш ҳавзаси ва бошқа спорт иншоотлари ҳамда бошқа инфратузилма об’эктлари жойлашган. Кечқурун стадион фасадини „Шарқ алангаси“ деб номланган ёритиш тизими ёритади.[12]
Галерея
Манбалар
- ↑ 10 самих нових футболних стадионов мира
- ↑ Давлатимиз раҳбари янги барпо этилган „Бунёдкор“ спорт комплексига ташриф буюрди (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-12-02 санасида архивланган), Бунёдкор ПФК сайти
- ↑ В Ташкенте секретно готовят откритиэ стадиона „Бунедкор“
- ↑ „Расман! “Бунёдкор” стадиони “Миллий стадион”га айлантирилди (фото)“. 2023-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ „"Миллий" стадиони яна "Бунёдкор" деб аталадими?“. 2022-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ „«Миллий» стадиони қайтадан «Бунёдкор» дея номланди“. 2023-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ В Ташкенте на новом стадионе „Бунедкор“ прошло празднованиэ 100-летия узбекского футбола, 2013-11-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-04-26
- ↑ „«Бунёдкор» стадиони яна эски номига қайтди. «Миллий» номи олиб ташланди“. 2023-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ „В Ташкенте торжественно открит стадион „Бунедкор““. 2022-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.
- ↑ „Архив: Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов "Бунёдкор" стадионининг очилиш маросимида (видео)“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
- ↑ „У-23 Осиё кубоги. "Бунёдкор" стадиони финалга тайёр“. 2023-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2022/06/29/бунёдкорда-академия-ва-стадион-директори-озгарди
Ҳаволалар
| Викиомборда „Бунёдкор стадиони“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Ушбу стадион ҳақида маълумот „Бунёдкор“ ФК расмий сайтида — фcбунёдкор.cом (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-03 санасида архивланган)
- Жаҳон стадиони профили (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-14 санасида архивланган)