Мин — ўрта асрдаги Хитойда императорлар сулоласи (1368—1644). Мўғулларнинг Юан сулоласи ағдарилиши натижасида Чжу Юанъчжан томонидан асос солинган. ХВ аср бошида босқинчилик сиёсати олиб борган. 1407-йил Хитой қўшинлари Ветнамни босиб олган. Жанубий денгизлар ва Ҳинд океани минтақалари томон Чжен Хе қўмондонлиги остида 7 та денгиз экспедицияси жўнатилган. Португалияликларнинг Хитойда ўрнашиб олишга уринишлари муносабати билан Мин сулоласи императори У-сзун 1521-йил европаликларга Хитойга киришни тақиклаб қўйган ва у шунинг учун Аомин (Макао)дан ташқари барча портларни беркитган. Мин сулоласи даврида ижтимоий зиддиятлар ва синфий курашнинг кучайиши ХВИИ асрнинг 20-йилларида деҳқонлар урушини келтириб чиқарган. Қўзголончилар Ли Сзичен раҳбарлигида 1644-йил пойтахт Пекинни эгаллашган ва Мин сулоласи сулоласини ағдаришган. Хитой мулкдорларининг бир қисми бу пайтда Хитойга бостириб кирган манжурлар томонига ўтган ва деҳқонлар урушини бостиришда уларга кўмаклашиб, мамлакатда манжурларнинг Син сулоласи қарор топишига ёрдам берган[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Мин (сулола)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.