Тузлар, табиий тузлар — чўкинди туз конларини ҳосил қилувчи, сувда тез эриш ҳусусиятига эга бўлган, шўр ва аччиқшўр таъмли минераллар гуруҳи. Кимёвий таркиби — хлоритлар ва натрий, калий, магнийнинг сулфатлари. Тоут тузи (галит), силвин, карналлит, каинит, полигалит, лонгбейнит, мирабилит, тенардитлар муҳим тузлар сирасига киради. Ҳосил бўлиш вақти ва шароитига қараб Туз конлари 3 типга бўлинади. Ер юзасидан озмикўпми чуқурликда жойлашган қаттиқТузнинг йирик қатламлари ёки шток ва гумбазеимон ётқизиқлари бўлиб, илгариги геологик даврлар мобайнида ҳосил бўлган чўкинди қазилма конлари. Дунё бўйича Туз казилмаларининг 30% шу типдаги конларга тўғри келади. Чуқурликдаги табиий Тузнинг ер ости сувлари таъсирида эриб чиқиб кетиши натижасида ҳосил бўладиган тузли манбалар ванамакоблар. Бу конлардан чўктириш йўли билан тош тузининг 50% дан ортиғи қазиб олинади. Замонавий туз конлари (шўр кўл, қўлтиқ ва лагуналар) Ер юзида кенг тарқалган бўлиб, бу типга ҳозирги замон денгиз ва океанлари ҳам киради. Туз нинг 20% шу типдаги конлардан қазиб олинади.