Мингдевона (Ҳёсcямус Л.) - Соланаcеаэ (итузумдошлар) оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Бўйи 1,5 м гача. Пояси шохланган, сертук. Биринчи йили узун бандли илдиз бўғиз, тўпбарг, иккинчи йили поя ўсиб чиқади. Поядаги барглари тухумсимон, 3—7 бўлакли, бандсиз, кетма-кет жойлашган. Гуллари сарғиш, учи кенг, поя учида тўпгул ҳосил қилади. Меваси икки хонали, кўп уруғли, кўзачасимон кўсакча. Ўрта Осиё, Сибир, Кавказ, Узоқ Шарқда тарқалган. Ўзбекистонда 2 тури (туркман ва қора М.) бор, кўпроқ қора М. (заҳарли бегона ўт) учрайди. М. йўл ёқаларида, ўтлоқ ва партов ерларда, экинзорларда ўсади. Барги таркибида гиоссиамин, атропин, скополамин ва бошқа заҳарли алкалоидлар бор. Барг экстракти ва уруғининг мойи бод, асаб касалликларида оғриқ қолдирувчи дори сифатида ишлатилади. Доридармон тайёрлаш учун махсус экилади.[1][2]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Армандо Т. Ҳунзикер: Тҳе Генера оф Соланаcеаэ (о'збек тилида: Итузумдошларнинг Туркуми). А.Р.Г. Гантнер Верлаг К.Г., Руггелл, Лиэчтенстеин 2001. ИСБН 3-904144-77-4