Минҳожиддин Мирзо[2] (асл исми: Минҳожиддин Мирзажонович Ҳожиматов[3], 1965-йил 30-июлда Андижонда туғилган[4]) — ўзбек давлат ва жамоат арбоби, журналист ва шоир[4]. Собиқ Маданият ва спорт ишлари вазири, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари[5][6]. Минҳожиддин Мирзо тахаллуси остида ижод қилади. 2024-йил 2-февралидан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозими фаолият юритиб келмоқда.[7].

Минҳожиддин Мирзажонович Ҳожиматов
 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари
 
Мансаб даври
2024-йил 2-феврал – ҳозиргача[1]
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
 Ма’навият ва маърифат маркази раҳбари
 
Мансаб даври
2019-йилдан – 2024-йил 2-февралгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Ўтмишдоши Алишер Қодиров
Вориси Отабек Ҳасанов
 Маданият ва спорт вазири
 
Мансаб даври
2013 – 2014
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Турсунали Қўзиев
Вориси Бахтиёр Сайфуллаев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1965-йил 30-июл (1965-07-30) (61 ёш)
Андижон, Андижон вилояти, ЎзССР
Фуқаролиги  УЗБ
Миллати ўзбек
Болалари 5
Касби журналист
Дини ислом
Илмий унвони Филология фанлари бўйича фалсафа доктори
Мукофотлари
Тахаллус(лар)и Минҳожиддин Мирзо

Таржимаи ҳоли

Ёшлиги ва таълим

Минҳожиддин Мирзо (Ҳожиматов Минҳожиддин Мирзажонович) 1965-йил 30-июлида Андижон шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топган. 1982-йилда Андижон шаҳридаги 30-ўрта мактабни битирган. 1990-йили Тошкент Давлат Университети журналистика факултетини битирган.

Меҳнат фаолияти

1984—1986-йилларда ҳарбий хизматда бўлган[8].
Дастлаб ўз фаолиятини Ўзбекистон радиоси Адабий драматик эшиттиришлар бош муҳарририятида муҳаррир сифатида бошлаган. 1990-1998-йилларда турли таҳририятларда бош муҳаррир лавозимида хизмат қилган. 1999-йили Шуҳрат медали билан тақдирланган. 2002-йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист фаҳрий унвонини олган[4].

2012—2013-йиллар Ўзбекистон телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари. 2013-йил 25-февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири лавозимига тайинланди. Унгача бу лавозимда Турсунали Қўзиев ишларди[9] 2014-йилдан то 2017-йилгача „Гулистон“ журнали бош муҳаррири. 2017—2018 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижро этувчи аппарати — Президент Матбуот хизмати тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш сектор бошлиғи.

2018—2019-йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари.

Турли йилларда Жамоатчилик асосида Миллий эстрадани ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқалар дўстлик жамиятлари кенгаши раиси вазифаларини бажарди.

Минҳожиддин Мирзо педагог сифатида турли йилларда Давлат Бошқаруви академияси, Жаҳон тиллари университети, Маданият ва санъат институти, Ислом университети, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида дарс берди. Ҳозир ўриндошлик асосида Мирзо Улуғбек номидаги миллий университетда фаолият олиб бормоқда. У филология фанлари бўйича фалсафа доктори.

Минҳожиддин Мирзо Россия, Беларуссия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларида бўлиб ўтган адабий анжуманларда фаол иштирок этиб ўзбек адабиёти тарғиботи, адабий алоқаларни мустаҳкамлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.

Минҳожиддин Мирзо Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги тузилмасини шакллантириш, бошқарув хужжатлари билан бирга, ижодий ишларни янги босқичга олиб чиқиш, халқаро адабий алоқаларни мустаҳкамлаш, жамиятдаги янгиланишлар, маънавий юксалаишлар жараёнида ёзувчи ва шоирларнинг фаоллигини ошириш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, адабий таржима ишларини ривожлантириш ишига муносиб ҳисса қўшди. Ҳозир у Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари сифатида фаолият юритмоқда. 2020-йилдан буён Олий Мажлис Сенати аъзоси.

2024-йил 2-февралда „Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази“ раҳбари лавозимидан озод қилинади[7] ва Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланади[10].

Ижоди

Шоирнинг „Нилуфар“ (1996), „Висол хабари“(2002), „Юлдузим“(2007), „Кўнглим куртаклари“ (2015), „Гуллаш пайти келди, боғларим“ (2015), „Муҳаббат қаршингда бу жоним надир“(2021) шеърий тўпламлари, „Саодатга элтувчи қудратли куч“ (2008), „Улуғ халқ қудратининг тажассуми“ (2021) эсселар тўпламлари чоп этилди. Бобораҳим Машрабга бағишланган „Қайғу гули“, Амир Темур тузуклари асосида „Соҳибқирон ёғдуси“, Бобур ҳақидаги „Соғинч салтанати“ достонлари нашр этилди. А. Пушкин, Р. Ҳамзатов, Ж.Байрон, С. Есенин, М. Лермонтов, Г. Гейне, шунингдек япон, рус, беларус, араб шоирлари шеърларини она тилимизга ўгирди. 2019 йили унинг таржимасида Расул Ҳамзатов шеърлари асосида „Оқ турналар“, беларус шеърияти намуналари асосидаги „Салом сенга, меҳр диёри“ китоблари нашр этилди[11].

Унинг адабиёцҳунос сифатида Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Чустий, Р. Парфи, Икром Отамурод, Эркин Малик, Саъдулла Ҳаким, Аъзам Ўктам каби ўзбек адабиёти намоёндалари, И. Бунин, Расул Ҳамзатов, Чингиз Айтматов, Абай каби жаҳон адабиёти вакиллари ҳақидаги мақолалари, миллий адабиёт такомили, халқаро адабий алоқалар ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилган.

Кўплаб илмий мақолалари, ижодий намуналари АҚШ, Ҳиндистон, Туркия, Қозоғистон, Россия, Белгия, Покистон, Украина каби давлатларнинг илмий ва адабий нашрларида чоп этилган.

Унинг бир қанча шеърлари инглиз, рус, тожик, корейс, қирғиз, қорақалпоқ тилларига таржима қилинди.

Мукофотлари

Минҳожиддин Мирзо 1999-йилда Шуҳрат медали билан, 2002-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист фахрий унвони билан мукофотланган.

Манбалар

  1. ↑  Давлетов(ўзб.) Телеграм месенжерида
  2. ↑ „Минҳожиддин Мирзо (1965)“. 2022-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-июл.
  3. ↑ „Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқармалари“. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги. 2012-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-08-26 санасида архивланган)
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси » Минҳожиддин Мирзо (1965 йили туғилган)“. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси. Қаралди: 2013-йил 27-феврал.
  5. ↑ „Минҳожиддин Мирзо маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланди“ (ўзбек). кун.уз. 2013-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-феврал.
  6. ↑ „Минҳожиддин Ҳожиматов беcомес cултуре анд спорт министер“ (инглиз). УзДаилй.cом. Қаралди: 2013-йил 27-феврал.[сайт ишламайди]
  7. ↑ 7,0 7,1 „Республика Ма’навият ва ма’рифат маркази раҳбари ишдан кетди.“ (кун.уз). 2024-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-феврал.
  8. ↑ „Минҳожиддин Мирзо (1965)“. 2022-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-июл.
  9. ↑ ҳттп://www.уздаилй.уз/эн/пост/22184#стҳаш.Ж6й7ПеИг.дпбс.
  10. ↑ „Минҳожиддин Ҳожиматов Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди“ (уз). Қаралди: 2.2.24.
  11. ↑ Минҳожиддин Мирзо