Mir Chaman masjidi
Мир Чаман масжиди — Қарши масжиди. Қаршининг қадимий масжидларидан эди. Унга тегишли учта вақф ҳужжати сақланиб қолган. Биринчи ҳужжатда қайд этилишича: “Ҳижрий 1221-йили сафар ойида Мо’минжон ог’олиқ о’г’ли Аваз Муҳаммад ог’олиқ шар’ий тарзда холис Оллоҳ, ё’лида Мир Чаман масжиди таҳоратхонаси учун о’зининг энг яхши мулкини вақф қилади”. Тахоратхона масжиднинг жанубида жойлашган экан. Вақф ери эса Ма’сумобод мавзесида, Бешкент ариг’ининг шарқий тарафида икки ярим танобдан иборат эди. Масжидга мутавалли о’зи ва со’нгра авлодлари давом эттиради. Вақф ҳосили олдин таҳоратхона иморатига сарфланади. Қолганидан мутавалли ушр олади. Ундан ортгани тахоратхона заруратига ажратилган. Иккинчи ҳужжатда: “Ҳижрий 1221-йили сафар ойи охирида мулла Нодиршоҳ, қизи Биби Қурбон номидан мулла Сайид Муҳаммад о’г’ли мулла Аваз Муҳаммад вакил бо’либ, шаҳар ичидаги Мир Чаман гузари масжиди учун вақф қилади” Мир Чаман масжиди пишиқ, г’ишт ва ёг’очдан қурилган. Вақф ери бир танобдан иборат бо’либ, Қо’рг’онча мавзесида эди[1]. Мутавалли воқифнинг о’зи ва со’нгра бу ишни авлодлари бажаради. Мутавалли ҳосилдан йилига бир ашрафи ҳақ олади. Қолгани масжид эҳтиёжига сарфланади. Ундан ортган танобона уч қисмга тақсимланиб, имомга 2 ва муаззинга 1 ҳисса улуш берилади. Учинчи ҳужжат ҳам иккинчиси билан бир вақтда расмийлаштирилган. Унда Аваз Бобоҳол о’г’ли Иброҳимжон мазкур масжид учун икки қисмдан иборат ерини вақф қилади. Бу ерлар Лаг’мон мавзесида эди. Шимолида Лаг’мон ариг’и ва г’арбида шу мавзе масжиди билан чегарадош бо’лган. Масжид инқилоб даврида вайрон бо’лган[2].