Miranda Kerr
Миранда Май Керр (талаффузи: Миранда Мей Кер; 1983-йил 20-апрелда Сиднейда туғилган) австралиялик модел. Керр „КОРА Органиcс“ органик косметика бренди асосчиси ҳамда „Треасуре Ёурселф“ деб номланган китоб муаллифи ҳисобланади.
| Миранда Керр | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1983-йил 20-апрел Сидней, Австралия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Модел |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Болалари | 3 |
| Моделлик | |
| Бўйи | 175 см |
| Вазни | 57 кг |
| Соч ранги | қаҳваранг |
| Кўз ранги | мовий |
| Веб-сайти | ҳттп://www.мирандакерр.cом/ |
Оиласи ва ҳаёти
Керр профессионал фаолиятини 1997-йилдан кейин бошлаган. Унинг энг машҳур шартномалари орасида Майбеллине ва Виcториаъс Сеcрет бор.
Миранда Керр оиласидаги икки фарзанднинг кенжа фарзанди. У Гуннедаҳ номли кичик шаҳарчада ўсган ва католик мактабида ўқиган. 13 ёшида у Доллй ёшлар журнали томонидан ўтказилган муқова танловида ғолиб чиқди ва Мелбурн Чадwиcк агентлиги билан моделлик шартномасини имзолади. Керр тез орада ўқиш ва ишлаш орқали мартаба орттиришга муваффақ бўлди ва Австралиянинг Портманс дўконлар тармоғида телевидениэ рекламаларида суратга тушди. Кейинчалик у Австралия ва Янги Зеландиядаги мода журналларининг муқоваларини безашни бошлади. У 2010-йил 23-июлда Орландо Блоомга турмушга чиқди. У 2011-йил 6-январда ўғли Флин Кристофер Блумни дунёга келтирди. 2013-йил октябр ойига келиб, эр-хотин никоҳларини бекор қилдилар.
Орландо Блоом билан ажрашгандан сўнг, у 2014-йил март ойида ГҚ журналига бисексуал муносабатларга эга бўлишни хоҳлаётганини айтди[1][2].
Карера
2003-йил: Мирансиданинг фаолияти фотограф Эрик Себан-Меер Обер Жеанс Парижнинг реклама кампанияси билан бошланди.
2004-йил: Ню-Ёрк шаҳрига кўчиб ўтди ва Нехт агентлиги билан шартнома имзолади. Миранда; Бабй Пҳат, Лиса Ҳо, Вуду қўғирчоқлари, Леви’с, Беттина Лиано, Никола Финетти, ЛАМБ, Ҳеатҳеретте, Бецей Жонсон, Трелисе Cоопер, Жец, Жон Ричмонд, Блумарине сузиш кийимлари, Сеафоллй сузиш кийимлари, Виcториаъс Сеcрет, Анна Молинари, Роберто Кавалли, Энрико Cовери У Арден Б, Cиа Маритима, Амулети Ж каби брендлар учун моделлик қилади.
2006-йил: Миранда Керр Майбеллине билан шартнома имзолаганидан кейин Виcториаъс Сеcрет мода кўргазмаларида қатнашган биринчи австралиялик моделга айланди.
2011-йил: 2011-йилги Виcториаъс Сеcрет мода кўргазмасида у 2,5 миллион долларлик сутен кийган.
2013-йил: 2013-йил апрел ойида Миранда Керр 2006-йилдан бери бирга ишлаётган Виcториаъс Сеcрет билан хайрлашди.
Манбалар
- ↑ „Арşивленмиş копя“. 27 майıс 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 майıс 2014.
- ↑ „Арşивленмиş копя“. 27 майıс 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 майıс 2014.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Миранда Керр“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |