Mis tangalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мис тангалар — мисдан зарб қилинган қадимги танга пуллар. Шарқда мисдан турли нарсалар ясаш милоддан аввалги 4минг йилликдан бери маълум. Мис тангалар милоддан аввалги ВИИИ асрнинг охири —ВИИ асрнинг бошларида Қад. Лидия давлатида пайдо бўлган, Ўрта Осиёда милоддан аввалги ИВ асрдан бошлаб муомалага кирган. Афросиёб ҳудудида Салавкийлар давлати подшоси Антиох 1 номи ёзилган Мис тангалар (милоддан аввалги ИИИ аср), Бухоро воҳасидан камончи тасвири туширилган майда Мис тангалар (милоддан аввалги ИВ аср) топилган. ИВ асрда Сугдиёна ва унга тобе ерлардаги аҳоли Мис тангалардан фойдаланган. ВИИ аср ўрталарида Сугдиёна давлатида 1 кг мисдан ўртача 425 танга, ВИИИ аср ўрталарида эса 1 кг мисдан ўртача 963 танга зарб қилинган. Афросиёбни археологик қазишлар вақтида турли даврларга оид Мис тангалар хазинаси топилди.Мис тангалар кумуш тангаларга қўшимча си-фатида ишлатилган.
Адабиёт
- Смирнова О.И., Каталог монет с городиша Пенджикент, М., 1963; Смирнова О. И., Очерки из истории Согда, М., 1970.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |