Миту ёки кракс миту (лотинча: Миту миту) – ёввойи табиатда йўқолиб кетган кракс миту жинсига мансуб қушларнинг ноёб тури. Дастлаб Бразилиянинг Алагоас ва Пернамбуко штатларининг Атлантика соҳили қирғоғидаги ёмғирли ўрмонларда тарқалган. Митú, Мутú ёки Мутúм сўзидан келиб чиққан бўлиб, тупи тилидан таржима қилинганда „қора“ деган маънони англатади[1].

Миту
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Қушлар
Инфрасинф: Неогнатлар
Туркум: Товуқсимонлар
Оила: Кракслар
Кенжа оила: Ореопҳасинаэ
Уруғ: Миту
Турлари: Миту
Бинар номи
Миту миту
(Линнаэус, 1766)
Синонимлари
Cрах миту

Қизил нуқтада турнинг популяция минтақаси кўрсатилган

Таксономияси

Миту биринчи марта немис табиацҳуноси Георге Маргграф томонидан 1648-йилда нашр этилган „Ҳисториа Натуралис Брасилиаэ“ асарида тилга олинган. 1766-йилда тур биринчи марта илмий жиҳатдан тавсифланган. 1952-йилгача миту Миту туберосум турига киритилган эди. Кейинчалик М. туберосумнинг шимоли-шарқий кичик тури таркибига киритилган, шундан сўнг адабиётда Cрах миту миту (синонимлари: Миту миту миту, Паухи миту) илмий номи берилган. 1992-йилдан бери кўплаб олимлар Миту миту ва Миту туберосум иккита алоҳида тур эканлигига ишониб келишади.

Тавсифи

Тана узунлиги 83-89 смга етадиган нисбатан йирик қуш. Патлари қора, ялтироқ бинафша-кўк ранг, қорин ва пастки қисми каштан-жигарранг кўринишда[2]. Тумшуғи катта, пастки қисми қавариқ, учи ёрқин қизил рангга эга. Оёқлари ва бармоқлари қизил, кўзлари қизил-жигарранг. Қулоғининг орқа соҳасида ярим ой шаклида кулранг-оқ рангдаги пациз териси мавжуд[3].

Ёввойи табиатдаги турнинг хулқ-атвори ва экологик ҳолати ҳақида жуда оз маълумот мавжуд. Қушлар Пҳиллантҳус ва Эугениа дарахтларининг мевалари билан озиқланиши маълум. Ушбу турнинг репродуктив биологияси ҳақида камроқ маълумот мавжуд. 1978-йилда зич ўсган ўтлар орасида жойлашган уяси топилган. Асирликда урғочилар икки ёшида кўпая бошлайди ва ҳар йили 2-3 тухумни босади[3]. Асирликда умр кўриш давомийлиги 24 йилгача бўлиши мумкин[4].

Йўқолиб бориши

1648—1951-йиллар оралиғида миту Пернамбукодаги музейда сақланиб қолган ягона намунасидангина маълум бўлган. Тур 1951-йилда Алагоас штатидаги Мигел-дус Кампосда қайта кашф қилинмагунча орнитологлар учун сирли бўлиб келган. 1960 ва 1970-йилларда бу турнинг 20 дан кам индивидлари мавжуд бўлган ва 1984-йилда табиий ҳолда фақат иккита ўлдирилган намуналар топилган. Қушларнинг мазали гўшти учун шафқациз овланиши, шунингдек, пасттекисликдаги ўрмонларнинг асосан шакарқамиш етиштириш учун тозаланиши туфайли яшаш ҳудудларининг вайрон бўлиши турнинг йўқолиб кетиш ёқасига олиб келган. 1977-йилда бразилиялик табиатни муҳофаза қилиш мутахассиси Педро Марио Нарделли Рио-де-Жанейро яқинидаги Нилополисда қушларни кўпайтириш учун питомник қурган, қушларнинг сони 1979-йилда – 4 та, 1993-йилда – 34, 2000-йилда – 44 тага етган. Кейинги даврда Бразилия боғлари ва ҳайвонот боғлари ҳам митуни кўпайтиришга қўшилган, шунинг учун 2003-йилда қушларнинг умумий сони 81 та, 2008-йилда 130 та, 2015-йилда эса 230 га яқин бўлган. Бироқ, бу қушларнинг 35 фоизи Миту туберосум билан дурагай турлардир. 2015-йил октябр ойида Бразилиянинг Фоз ду Игуасу шаҳридаги Қушлар боғи ҳайвонот боғида биринчи марта янги туғилган миту жўжаси суратга олинган.

Манбалар

  1. ↑ Жоблинг Ж. А.. Тҳе Ҳелм Диcтионарй оф Сcиэнтифиc Бирд Намес. Лондон: А&C Блаcк Публишерс Лтд, 2010. ИСБН 978-1-4081-2501-4. 
  2. ↑ „Алагоас Cурассоw“. Бирдлифе Интернатионал (2013). Қаралди: 2013-йил 23-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Ҳаррй, Тим „Бирд Фаcц Алагоас Cурассоw“. Бирдс: Cриттерс 360 (2006-йил 6-декабр). 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-октябр.
  4. ↑ „Алагоас Cурассоw“. Тҳе Wебсите оф Эверйтҳинг (2010). Қаралди: 2013-йил 23-октябр.

Адабиётлар

  • ЭТ Грау, СЛ Переира, ЛФ Силвеира, А Wажнтал: Молеcулар маркерс cонтрибуте то а бреэдинг программе оф тҳе эхтинcт-ин-тҳе-wилд Алагоас Cурассоw Миту миту анд cонфирм тҳе валидитй оф тҳе спеcиэс. Ин: Бирд Cонсерватион Интернатионал. Банд 13, 2003, С. 115—126 ПДФ.
  • Луíс Фáбио Силвеира, Фáбио Олмос, Адриан Ж. Лонг: Тахономй, ҳисторй, анд статус оф Алагоас Cурассоw Миту миту (Линнаэус,1766), тҳе wорлд’с мост тҳреатенед cраcид. Ин: Араражуба. Банд 12, Нр. 2, 2004, С. 125—132 ПДФ.

Ҳаволалар