Михиракула (ВИ аср) — оқ ҳунлар — эфталийлар сардори (515—ВИ аср ўртаси). Шим.-Ғарбий Ҳиндистон (пойтахти — Шакала шаҳри, ҳозирги Сиалкот)да ҳукмронлик қилган. М. тасарруфидаги мулклар Жамна — Ганг водийсига, Гвалиоргача тарқалган. 528 йил ҳинд ҳукмдорлари бирлашган қўшини томонидан мағлубиятга учраган, бу эфталийларнинг Ҳиндистонга кейинги юришларига барҳам берган. Уларнинг ихтиёрида фақат Ҳинд дарёси водийсигина сақланиб қолган. Ҳинд халқи тарихий анъ-анасида М. золим, мустабид подшоҳ ва шафқациз, қаҳрли истилочи сифатида акс эттирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил