Modallik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Модаллик (лот. модалис — ўлчов, усул) — фикрнинг воқеликка бўлган муносабатларининг турли хил кўринишларини, шунингдек, билдирилаётган нарсаларнинг субектив тарзда таснифланишининг турлича кўринишларини ифодаловчи функсионал-семантик категория. "Модаллик" тушунчасини фанга Аристотел олиб кирган. "Модаллик" термини маънавий ҳажми, грамматик хусусиятлари ҳамда тил қурилишининг турли сатҳларида шаклланганлиги даражасига кўра хилма-хил бўлган ҳодисаларни ифодалаш учун қўлланади. Модаллик шахс ва замон маънолари билан биргаликда предикативлик категориясини ҳосил қилади. Модаллик обектив ва субектив бўлиши мумкин. Обектив Модаллик билдирилаётган фикрнинг воқеликка муносабати (реал ва нореал, имконият ва имконсизлик, зарурият ва эҳтимоллик каби)ни англатади ҳамда грамматик ва лексик воситалар (майл, модал сўз, юклама, интонация) ёрдамида ифодаланади. Субектив Модаллик эса сўзловчининг айтилаётган фикр (ишонч ёки ишончсизлик, розилик ёки норозилик, экс-прессив баҳо)га муносабатини кўрсатади ва сўз тартиби, интонация, лексик такрор, модал сўз, юклама, ундов, кириш сўз, сўз бирикмаси ва кириш гаплар билан ифодаланади.
Аристотелнинг шогирд ва шарҳловчилари Теофраст, Евдем Родосский ва бошқа Модалликка кўра ҳукмлар орасидаги тафо-вутларни ўрганганлар. Бугунги мантиқ ва фалсафада ҳукмларнинг И. Кант таклиф этган таснифи кенг қўлланади. Мазкур таснифга биноан, қукмлар ас-серторик (воқелик муҳокамаси), аподиктик (зарурият муҳокамаси) ва му-аммоли (имконият муҳокамаси) турларга бўлинади. Модаллик аслий (мутлақ) ва нисбий (шартли) бўлиши мумкин. "Рост" ва "ёлғон", "исботли" ва "исбоциз" ёки "инкор этиладиган" ҳукмлар ҳам мантиқ ва мантиқий семантика фанларида Модаллик доирасига киритилади.
Ибодулла Мирзаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |