Модехоқон, Ботур Тангриқут (Моў Ду, Моде, Буду, Мата) (? — милоддан аввалги 174) — Улуғ ҳун (ҳунну) хоқонлиги (милоддан аввалги 209 — милодий 216) асосчиси, Туман Тангриқутнннг валиахд ўғли. Отаси бошқа ўғлини валиахд қилиш мақсадида уни ўз рақиби юечжилар ҳузурига гаров тариқасида жўнатиб, кўп ўтмай уларга хиёнаткорона ҳужум қилади. Модехоқон отасининг ҳийласини фаҳмлаб вақтида қочишга улгуради. Сўнг, атрофига ишончли одамларни тўплаб, отаси ва ўгай укаларини қатл қиладида, тангриқут бўлади (милоддан аввалги 209—174). Модехоқон отил ганда ўзидан ҳуштак овози чиқарувчи ўқ-ёй ихтиро қилади, мунтазам қўшин тузиб, аввал тунгғус (дунг хў)ларни тормор келтиради, ҳунну, чуше, шинли каби ҳун хонликларини ва динглинг (тўро), гекун (қирғиз) элатларини бирлаштиргач, қудрати янада ортади, кейин Хитойга юриш қилиб, ҳунларнипг хитойлар истило қилган ерларини озод этади. Ҳунлар давлатининг кун сайин қудратли бўлиб бораётганини кўрган кўплаб хитой саркардалари Модехоқон томонига ўтадилар. Милоддан аввалги 200 йил Хан сулоласига мансуб император Говзу (милоддан аввалги 206—195) 325 минг кишилик қўшин билан Модехоқонга қарши урушга отланади. Модехоқон бундан хабар топиб, 400 минг отлиқ аскар билан Говзу қўшинига пешвоз чиқадида, уларни Фингчинг (Дотунг) шаҳри шарқидаги Байтинг адирида қуршаб олади. Аммо, 7 кун деганда Говзу очликдан бирин-кетин қирила бошлаган ўз кўшинини вазири ишлатган бир ҳийла туфайли қуршовдан олиб чиқиб кетишга муваф-фақ бўлади [мазкур воқеа Хитой тари-хида "Байтинг муҳосараси (қуршови)" номи билан машҳур]. Шундан сўнг Говзу, гарчи қуршовдан қутилиб чиққан бўлсада, енгилганини тан олиб, қизини Модехоқонга хотинликка беради (милоддан аввалги 192) ва ҳунларга хирож тариқасида кимхоб, шойи, атлас, шароб, ғалла каби маҳсулотларни юбориб туриш мажбуриятини олади. Модехоқон ҳам, ўз навбатида, агар юқоридаги мажбурият тўла-тўкис адо этилса, Хитойга ҳужум қилмасликни ўз бўйнига олади. Милоддан аввалги 177—176 йилларда Модехоқон уйшун, қанғли (қонқа), йўжи (юечжи) ва аорсларнк бўйсундириб, марказлашган йирик хоқонлик тузади. Унинг давлати шарқда Улуғ муҳит (Тинч океан)дан ғарбда Каспий денгизигача, шим.да Бойкўл (Байкал) ва Энасой (Енисей)дан жан. да Буюк Хитоп девори ва Шимолий Ҳинди-стонгача бўлган ҳудудни эгаллаган.

Абдухолиқ Айтбоев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил