Modifikatorlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Модификаторлар (лотинча: модиfi cо -ўлчайман, ўлчовни аниқлайман) — суюқлантирилган металлар (қотишмалар)га модификациялаш пайтида қўшиладиган моддалар. Металлар (қотишмалар)да қўшимча кристаллизация марказлари ҳосил қилувчи, оқувчанликка таъсир этувчи ва зарраларнинг ўсишига тўсқинлик қилувчи (ингибиторлар) М. мавжуд. Пўлат ва чўянларнинг М. и сифатида магнит, литий, кремний, сийрак-ер элементлари ва қотишмалари, ферро-бор, ферроцерий, феррованадий ва баъзи кимёвий бирикмалар (мас, серий оксиди ванадий нитриди) қўлланади. Чўянга қўшиладиган М. графитловчи (мас, силикокалсий, кремниймарганец-сирконий лигатураси) графитлашга имкон берувчи, стабиллаштирувчи (хром лигатураси), марганец-кремний, феррохромкремний ва бошқалар), унга тўсқинлик қилувчи ва комплекс М.га бўлинади. Магний қотишмалари ва мис қотишмалари учун сирконий, титан ванадий ва бор аралашмаси, алюминий кртишмалари учун титан, бор, ниобий, сийрак-ер элементлари ва сирконий қўлланади. М. металлургия заводларида ковшга ёки печдан қуйилаётган металл оқимига, шунингдек, тўғридан-тўғри металл қуйиш қолипларига солинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |