Модулятор (радиотехника ва алоқада) — модулясияловчи қурилма (қаранг Модулясия). Асосан, электр алоқа ва радиоэшиттиришдаги узатувчи қурилмаларнинг таркибий кисми. М.да = 104— 1015 гс частотали тўлқинлар ёки гармоник тебранишлар ахборот элтувчи ҳисобланади. Гармоник тебранишлар ёки тўлқинларнинг қандай параметри ўзгартирилишига қараб, тебранишлар моду-лясияси амплитудали, частотали, фазали ёки аралаш хилларга бўлинади. М.лар ҳам шунга яраша ҳар хил бўлади. Ҳар қандай М.нинг асосий кисми — бошқарувчи элемент (транзистор, электрон лампа, клистрон ва бошқалар); унинг ёрдамида сигнал модулясияланадиган тебранишлар ёки тўлқинларга таъсир қилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил