Mogar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Могар (Сетариа италиcа cонвар моҳариа), Италия тариғи — бошокдошлар оиласига мансуб ўцимон бир йиллик ўсимлик; ем-хашак ва дон экини. Ватани — Шарқий Осиё. Милоддан аввалги 2700-йил олдин маълум бўлган. Монголия, Хитой, Италия, Руминия, Венгрияда кенг тарқалган. Ўрта Осиёда экиладиган қўноқнинг бир тур хили. Илдизи яхши ривожланган попук илдиз, тупроққа 1 м кириб боради. По-яси ингичка, ичи ковак, баландлиги 50—150 см. Барги оддий, уз. 20—50 см, эни 1 — 3 см, Гултўплами бошоқсимон рўвак. Дони ялтироқ, силлиқ, сариқ, жигарранг гул қобиқлари билан қопланган. 1000 та дони вазни 1,5—3,0 г.
Ўсув даврининг бошида секин, най ўрашдан рўвакланиш давригача тез ўсади. М. иссиқсевар ўсимлик, уруғи 8— 10° да униб чиқади, майсаси — 2—3° совуқда нобуд бўлади. Қурғоқчиликка чидамли.
М.нинг 100 кг кўкатида 17 озуқа бирлиги ва 1,8 кг ҳазм бўладиган протеин, 100 кг пичанида 55 озуқа бирлиги ва 5,5 кг протеин бўлади. Дони озиқовқат маҳсулоти, қуш- Могар. лар учун тўйимли озуқа. М. кузги ғалла, дуккакли ва қатор орасига ишлов бериладиган экинлардан бўшаган ерларга экилади. Кўк пояси учун суғориладиган шароитда гектарига 18–20 кг, лалми ерларга 12–15 кг уруғ экилади. Экиш чуқ. 2—3 см. Ўсув даврида қатор орасига ишлов берилади, суғорилади. Кўкат ва пичан учун рўвакланиш даврида ўрилади. Кеч ўрилса пояси дағаллашади. Ҳосилдорлиги кўкати бўйича 100—250 с/га, пичани — 40—50, дони — 15—20 с/га ни ташкил қилади.
Касалликлари : куя, занг, бактериоз. Зараркунандалари: тариқ чивини, симқурт, поя бургаси.
Ҳалима Отабоева[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |