Моки — 1) тикув машинаси асосий қисмлардан бири — махсус мослама. Чок тикилаётган пайтда тикув машинаси игнаси ҳосил қиладиган устки ип измасига пастки ипни ўтказиб беради; 2) тўқув дастгоҳица танда иплари орасидан арқоқ ипларини олиб ўтадиган мослама. М. ичида арқоқипи ўралган найча бўлади. М. ҳомуза (арқоқ ипи билан танда ипи орасида ҳосил қилинадиган кўз) ичида эркин ёки мажбурий ҳаракат қилиб, бир қутидан иккинчисига ўтади. М. ҳаракати давомида арқоқипи найчадан бўшалиб хрмузага ташланади. Найчадаги арқоқ ипи бир марта (кўп ҳомузали дастгоҳдар учун) ёки кўп марта ташлаб ўтишга етарли бўлиши керак. Қад. тўқув дастгоҳларида М.ни ҳомуза тирқишидан тўқувчи қўлда олиб ўтказарди. Ҳозирги автоматик тўқув дастгоҳдарида зарб механизмлари ёрдамида М. ўз-ўзидан бориб келади (қаранг Тўқувчилик).

Илгари М. ёғоч (палма, шамшод, ўрик ва бошқалар), ҳайвон шоҳидан ясалган, ҳозир, асосан, темир ва пўлатдан ясалади. М.ларнинг ўртаси тўртбурчак шаклида ўйилиб, икки ёнида тешик (кўз) қилинади (найчадаги ип учи шу тешикдан ўтказилади). М. кўзи, одатда, чиннидан қилинади. Ёғоч М.нинг икки учи ўткирланиб, металл учлик кийдирилади.

Қандай тўқув дастгоҳларида ишлатилишига караб, М.лар автомат дастгоҳ М.си (ичидаги узунчоқ бўшлиққа ипли найча жойлашади), механик дастгоҳ. М.си (ўртасида ипли найча ўрнатиш учун металл стержен бўлади), мовут тўқишда ишлатиладиган М. ва бошқа хилларга бўлинади (расмга к,.). Механик дастгоҳларда М. ичидаги найча арқоқ ипи тугаса, бўш найчани тўлиқ найчага алмаштириш учун дастгоҳ, тўхтатилади, автомат дастгоҳларида эса бу иш улар ишлаб турган пайтда автоматик тарзда бажарилади.

Адабиёт

  • Олимбоев Э. ваб., Тўқувчилик тех-нологияси ва тўқув станоклари, Т., 1987.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил