Молберт (нем. Малбретт сўзидан) — рассомлик санъатида қўлланиладиган дастгоҳ. Рассом асар ишлаш жараёнида картина, раем ва ҳоказони ўрнатадиган мослама, таглик; одатда, ёғочдан тайёрланади. Уч оёкди ва вертикал тик устунлари горизонтал асосга мустаҳкамланган турлари бор. Кўпроқ М.нинг оддий, енгил ва ихчам шаклларидан фойдаланилади; рассомлик устахоналарида, шунингдек, йирик асарларни ишлаш учун турли баландлик, зарур бурчакларга қия қилиб ишлаш имконини берадиган, бир вақтнинг ўзида иккита полотно ўрнатиш мумкин бўлган оғир, кўчмас, металл, замонавий (пластик) хом ашёлардан тайёрланган М.лардан фойдаланилади. Оғир бўлишига қарамай иш жараёнида баъзи мосламалар (мас, ғилдирак) туфайли уни силжитиш енгил ва кулай. Молберт Ўзбекистон Бадииёт акадимяси устахоналарида, қисман, "Файз Холдинг" компаниясида ишлаб чикарилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил