Монада (юн. монас — ягона, бўлинмас) — турли фалсафий таълимотларда борлиқнинг тузилиш элементларини ифодалаш учун ишлатиладиган ту-шунча: пифагорчилар таълимотида сон, неоплатонизмда ягоналик. Ж.Бруно фикрича, монада воқеликнинг жисмоний ва айни вақтда психик элемента. Монадалар ҳақидаги таълимот (монадология)нинг асосчиси Г. Лейбниц ҳисобланади. Унинг фикрича, монада руҳий табиатга эга бўлган, бутун дунёни ўзига камраб, акс эттира оладиган оддий (бўлинмас) ва фаол бирламчи субстан-сиядир. Монадология ғояси ХИХ асрда немис файласуфи И. Гербарт, Г. Лоце, ХХ асрда Э. Гуссерл (Германия), А. Уайтхед (Буюк Британия) ва бошқаларнинг қарашларида ўз аксини топди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил