Мониторинг (инг. мониторинг — кузатиш, назорат қилиш) — маълум бир ҳодиса ёки жараённинг ҳолатини кузатиш, ҳисобга олиш, баҳолаш ва истиқболини белгилаш. Мониторинг кундалик ҳаётнинг барча соҳаларида қўлланади. Масалан, экология соҳасида ер фонди ҳолати бўйича кузатишлар тизими ер мониторинги деб аталади. Бундай мониторинг ердаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларни баҳолаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадини кўзлайди.

Кредит соҳасида қўлланиладиган мониторинг, яъни кредит мониторингининг моҳияти берилган ссуда (қарз)ни қоплаш ва унга фоиз тўлаш жараёнининг бориши устидан назорат қилишда намоён бўлади. Кредит архиви кредит мониторинги учун асос ҳисобланади. Бу архивда молиявий ҳисобланган, гаров хусусидаги ҳужжатлар, мижознинг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш юзасидан қилинган ҳисобкитоблар ва бошқа зарур маълумотлар мавжуд бўлади. Кредит мониторингини амалга ошириш тартиби банкнинг мақомига, ихтисослашувига, унда қабул қилинган мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш усулига боғлиқ.

Ўзбекистонда Республика Олий Мажлиси ҳузурида махсус Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти фаолият кўрсатади. Кейинги вақтда оммавий ахборот воситалари мониторинги ҳам ташкил қилинди. Бу ишни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги таркибида тузилган (2002-йил 3-июл) Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш маркази амалга оширади. Марказнинг асосий вазифаси — оммавий ахборот воситалари муассислари ва тахририятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаачиликка тааллукли Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга оширишдан иборат. Марказ матбуот ва ахборот воситаларида фуқаролар, оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ҳамда ходимларининг қадрқимматини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва амалдаги бошқа қонунларда кўзда тутилган талабларнинг бузилишига йўл қўйилмаслигини таҳлил этиб боради. Марказнинг телевидение ва радиоэшиттириш соҳасида оммавий ахборот воситалари мониторинги, босма оммавий ахборот воситалари мониторинги, лицензиялашни ташкил этиш бўлимлари бор.

Шунингдек, мамлакатимизда мониторингнинг давлат тизимидан ташқари нодавлат ташкилотлардаги кўринишлари ҳам мавжуд. Бу борада "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида амал қилиб келаётган матбуот нашрларида мавзулар ва мазмун мониторинги бўлими фаолиятини мисол келтириш мумкин. Мазкур бўлим матбуот саҳифаларида эълон қилиб борилаётган ахборотлар мажмуини контенттаҳлил услубида ўрганади. Мониторинг ижтимоий тараққиётни фаоллаштиришда муҳим омил саналганлиги боис, уни халқ хўжалигининг турли жабҳаларига фаол ва кенг жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, мониторинг оилада фарзанд тарбияси, таълим тизимида ўзлаштириш ҳолати ва даражаси, ўз-ўзини бошқариш органларида аҳолини мақсадли ижтимоий-ҳимоялаш каби ишларни оптималлаштиришда муҳим вазифани бажаради. Бундан ташқари нодавлат о'қув марказларида ҳам мониторинг олиб бориш мумкин.

Адабиёт

  • Бекмуродов М., Ўзбекистонда жамоатчилик фикри, Т., 2001

Рустам Баратов, Мансур Бекмуродов.[1]

вчяамачвямчсм

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил